UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  5 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Бундеслига: "Бавария" кўзи қонга тўлган "бўрилар"нинг "ўлжаси"га айланадими? Янгиликлар

Бундеслига: "Бавария" кўзи қонга тўлган "бўрилар"нинг "ўлжаси"га айланадими?

Бундеслиганинг 5-тур якунлари ва бугун бошланадиган 6-тур превьюсини тақдим этамиз.

Германияда Англия ҳафталиги бошланди. Жамоалар охирги 10 кунликда учта тур ўйинларини ўтказишмоқда.

Тиғиз тақвим туфайли кўплаб жамоалар очко йўқотишмоқда.
Сешанба ва чоршанба кунлари Германия чемпионатининг 5-тур учрашувлари ўтказилди.
Мазкур турда 22та гол киритилди. Мезбон жамоалар 9та гол уришган бўлса, меҳмондагилар рақиблари дарвозасини 13 маротаба ишғол этишди.
Ўтказилган 9 учрашувдан 3тасида мезбонлар, 4тасида меҳмонлар ғалаба қозонишган бўлса, қолган икки баҳс дуранг билан тугади.

Бундеслига, 5-тур. Турнир жадвали

19 сентябрь, сешанба.

"Боруссия" М - "Штутгарт" 2:0
"Вольфсбург" - "Вердер" 1:1
"Аугсбург" - "Лейпциг" 1:0
"Шальке" - "Бавария" 0:3

20 сентябрь, чоршанба

"Кёльн" - "Айнтрахт" 0:1
"Майнц" - "Хоффенхайм" 2:3
"Герта" - "Байер" 2:1
"Фрайбург" - "Ганновер" 1:1
"Гамбург" - "Боруссия" Д 0:3


Ушбу турда сенсацион ёки кутилмаган натижа қайд этилмади. "Лейпциг"ни сафарда "Аугсбург"га ютқазгани қайсидир маънода кутилмаган дейиш мумкин. Аммо "Аугсбург"нинг жорий мавсумдаги ўйини ва натижаларидан келиб чиқадиган бўлсак, Мануэль Баум жамоасининг муваффақияти кутилганди.

Тобора ўз спорт формасини тиклаб, ўйиндан-ўйинга очилиб бораётган "Бавария" эса "Шальке" меҳмонда йирик ҳисобда таслим этди. Хамес Родригеснинг бенефисига айланган баҳсда колумбиялик иқтидор эгаси жамоасининг барча голларида бевосита иштирок этди ва ўз ҳам янги жамоаси сафидаги дебют голини киритди.
Карло Анчелотти эса кўплаб танқидларга ажойиб ўйин ва ғалабалар билан жавоб беришни бошлаб юборди.


Турнинг яна бир кутилган натижаси "Кёльн" ҳамда "Айнтрахт" жамоалари ўртасидаги баҳсда содир бўлди. Ушбу мавсумда ҳали очко ишламаган Петер Штогер шогирдлари навбатдаги мағлубият аламини татиб кўришди.

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси эса "Гамбург" қаршилигини енгишда ортиқча муаммоларга дуч келмади. Мавсумни ажойиб бошлаган "Гамбург" дортмундликларга ҳали жиддий кураш таклиф этишга қодир эмасликлари ушбу беллашувда кўриниб қолди.
Петер Бошш бошчилигида "Боруссия" ҳали бундеслигада гол ўтказиб юбормади. Шунингдек, Пулишич "Гамбург"га қарши учрашувда жамоасининг Бундеслигадаги ўзининг 3000-голини киритди.


"Майнц"да меҳмон бўлган Юлиан Нагельсманнинг "Хоффенхайм"и қувноқ ўтган баҳсда ирода намойиш этди ва ғалаба қозонди. Голларга бой ўтган учрашувда мухлислар бешта гол кўришди. Доимгидек Марк Ут жамоа жонига оро кирди.

Турнир пешқадамларидан бири "Ганновер" эса ушбу турда "Фрайбург"га сафар қилди ва дуранг қайд этиб қимматли икки очкони йўқотди.

Берлинда эса "Герта" жамоаси Хайко Херлихх бошчилигидаги "Байер"ни доғда қолдирди. "Байер" ҳозирча янги мураббийи қўл остида меҳмонда яхши натижа қайд эта олмаяпти.
Муваффақиятсиз ўйинлардан кейин Андрес Йонкерни истеъфога чиқарган "Вольфсбург" бу турда ишлари юришмаётган "Вердер"ни меҳмон қилди. Аммо бу баҳсда ҳам "бўрилар" ўз мақсадларига ета олишмади.
Мартин Шмидт қўл остига ўтган жамоа "Вердер" билан дуранг ўйнади.

Мёнхенгладбахда эса Дитер Хеккин "Боруссия" билан "Штутгарт" масаласини ўз фойдасиаг ҳал этди.
Раффаелнинг дубли жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.

5-турдан кейин Бундеслига турнир жадвалининг юқори учлигида баъзи ўзгаришлар кузатилди.
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси эндиликда 13 очко билан якка пешқадамга айланди. "Фрайбург"да дуранг қайд этган "Ганновер" эса биринчи поғонадан 4-ўринга тушиб кетди. Тезилигини аста-секин ошираётган "Бавария" эса Гельзиркирхендаги ғалабадан кейин 12 очко билан 2-ўринга чиқиб олди.
"Хоффенхайм" эса 11 очко билан кучли учталикка кирди.
"Лейпциг" қаршилигини енга олган "Аугсбург" ҳам кучли-бешталикни банд этмоқда.
Хавфли зона вакиллари ўзгаришсиз қолишди. Яна мағлубиятга учраган "Кёльн" ўзининг 18-ўрнини янада мустаҳкамлади. "Вердер" эса "бўрилар"дан олган бир очкоси ўз активидаги очколарини жами 2тага етказди ва 17-поғонада қолди. "Фрайбург" ҳам ушбу турда ишлаб олинган бир очкоси билан жами 3 очко тўплаган ҳолда хавфли ҳудудни бўшатгани йўқ.


"Майнц" ва "Байер" эса мағлубиятдан кейин хавфли ҳудудга энг яқин келган жамоаларга айланишди.

Тўпурарлар рўйхатида карвонбошчилик қилаётган Роберт Левандовски яна гол уришга муваффақ бўлди. "Шальке" дарвозасини 11 метрлик нуқтадан ишғол этган ҳужумчи голлари сонини 6тага етказди.
Левандовскини орқадан қуваётган Обамеянг ҳам ушбу турда битта гол урди ва 5та гол билан тўпурарлар рўйхатининг иккинчи ўрнида бормоқда.


Энг яхши ассистентлар рўйхатида пешқадамлик қилаётган Жошуа Киммихга эса бу гал Ведад Ибишевич ҳамда Левин Ознутали етиб олди. Учала футболчи ҳисобида 3тадан голли узатма мавжуд.

Роман Бюрки эса ҳозирча гол ўтказмаган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Энг кўп қуруқ ўйин албатта дортмундликлар посбонига тегишли.

Бундеслигада энг кўп сейвни амалга оширган дарвозабон эса "Фрайбург" дарвозабони АЛександер Шволлов саналади. Ушбу гокипер ҳозиргача жами 19 маротаба сейв амалга оширган.


Бундеслиганинг 5-тур рамзий терма жамоаси (3-4-3)
Дарвозабон: Роман Бюрки ("Боруссия" Дортмунд)
Ҳимоячилар: Феликс Удуокаи ("Вольфсбург"), Омар Топрак ("Боруссия" Дормунд), Давид Абрахам ("Айнтрахт")
Ярим ҳимоячилар: Ҳамес Родригес ("Бавария"), Надием Амири ("Хоффенхайм"), Рани Хедира ("Аугсбург"), Кристиан Пулишич ("Боруссия" Дортмунд)
Ҳужумчилар: Раффаел ("Боруссия" Мёнхенгладбах), Ведад Ибишевич ("Герта"), Мартин Харник ("Ганновер")



Бугун эса Германия чемпионатининг 6-тури старт олади.

Турни "Бавария" - "Вольфсбург" учрашуви очиб беради.

Янги мураббий билан "ов"га чиқаётган "бўрилар"нинг илк "улжаси" "Бавария" бўладими? Албатта жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, "Вольфсбург" ушбу турда ҳам муваффақият қозониши қийин масала. Чунки охирги ўйинларда "Бавария" тезлигини янада оширди ва "Альянц Арена"да уларни тўхтатиб қолиш жуда қийин юмуш.
Мануэль Нойернинг жароҳати туфайли фаолиятини якунлаган фидоий дарвозабон Том Штарке яна қўлқопларини жавондан олди.
Нойернинг сафдан чиқиши Бундеслига жамоаларининг ҳужумдаги иштаҳасиини янада очиб юборгани аниқ. Лекин Нойернинг захирасидаги Ульрайхни забт этиш уларга осон бўлмаслигини дарвозабон охирги ўйинларда исботламоқда.

Хамес Родригеснинг асосий таркибдаги дебюти ажойиб чиққани ва дебют голини уриб олгани футболчини ортиқча босимдан халос этди. Буёғига Хамес янада кучлироқ ва хавфлироқ футболчига айланиши аниқ.

"Вольфсбург"га янги мураббий келганидан сўнг жамоага янги об-ҳаво киргани рост. Ушбу ўзгаришлар кейин жамоа руҳий тушкунликдан чиқиб кетиши янада осонлашиши мумкин. Жамоа "Бавария" билан сўнгги 6та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бугун ўша нохуш серияга чек қўйиш мақсадида ҳам футболчилар қўшимча мотивация билан ўйнашлари аниқ. Бу "Бавария"дан очко олишга етарли бўладими ёки йўқ буни вақт кўрсатади.
Мюнхенликларда ушбу ўйинда ҳалал бериши мумкин бўлган яна бир жиҳат, "Бавария" ушбу ўйинга ПСЖ билан бўладиган баҳсни ўйлаб майдонга тушмасликлари лозим. Акс ҳолда бунинг учун "бўрилар" уларни кечирмасликлари мумкин. "Бавария" ушбу тиғиз тақвим туфайли таркибда ротация қилишга, кучни тежашга уринаётгани аниқ. Агарда жамоа ПСЖ билан бўладиган ўйинни инобатга олган ҳолда "Вольфсбург"га қарши майдонга чиқадиган бўлса, бу уларга қимматга тушиши мумкин.

Турнинг қолган учрашувлари эртага давом этади ва якшанба куни тугайди.

Ральф Хаззенхюттль бошчилигидаги "Лейпциг" жамоаси ўз уйида турнир жадвалидаги ён "қўшни"си "Айнтрахт"ни қабул қилади. Нико Ковач жамоаси ўтган турда ҳам меҳмонда ўйнаганди. "Кёльн"ни кичик ҳисобда мағлуб этган "Айнтрахт" бу турда ҳам сафарда ғалаба қозонишга уриниб кўришади.
5та ўйиндан кейин 7 очкодан тўплаган  жамоалар ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтиши тайин.
"Айнтрахт"нинг "Лейпциг" билан ўзаро ҳисоб-китоби бор. Ўтган мавсумдаги мағлубият учун ҳам Нико Ковач реванш олишга криниб кўради.

"Майнц"га қарши ирода ва характер кўрсатган "Хоффенхайм" бу турда "Бавария"дан қақшаткич зарбани қабул қилиб олган "Шальке"ни меҳмон қилади.
Ушбу меҳмондорчилик катта "зиёфат"га айланиб кетиши мумкин. Турнир жадвалининг юқори қисмидан ўрин олиб турган ушбу икки жамоалар фақат ғалаба учун курашишлари аниқ.

Турнир жадвалидаги яна бир "қўшнилар" Бременда тўқнаш келишади. Хавфли ҳудуд вакиллари ўртасидаги беллашувда "Вердер" "Фрайбург" билан куч синашади. Бу ўйинда иккала жамоадан бири мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эга. Бу жамоаларнинг ҳозирги ҳолати бир хил. Ушбу баҳсда ким кўпроқ ғалабани истаса ўша жамоа ғолиб чиқиши аниқроқ.

Ўз майдонида ўтган турда оғзидаги ошни олдириб қўйган "Майнц" энди "Герта"ни қарши олади.
Поль Дардаи учун Нагельсман "Майнц"ни ўз уйида қандай мағлубиятга учратиш мумкинигини кўрсатиб кетди. Ушбу ишни энди Дардаи такрорлаши лозим бўлади. Дардаи бу ишни уддалайдими ёки йўқ, кўрамиз.

Мағлубият аламида турган "Штутгарт" мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаёган "Аугсбург" билан беллашади. Жамоаларнинг ҳолати анча фарқли. "Штутгарт" ҳозирча бир текис ўйнай олмаётган бўлса, Баум шогирдлари аксинча. "Аугсбург" жамоаси ҳозир кичик эйфорияда. Бавария шаҳри жамоаси натижа учун ўйнашни ўрганиб олди ва катта эҳтимол билан "Штутгарт"га ҳам Баум тактик кураш таклиф этиши аниқ. Ханнес Волф ушбу тактик курашга қанчалик тайёрлигини амалда гувоҳи бўламиз.

Ушбу турнинг энг жарангдор учрашуви Дортмундда кечади. Икката "Боруссия" номли жамоалар тўқнашувида Петер Бошш ҳамда Дитер Хеккинг қарама-қаршилигини кўрамиз.


Бундеслигада гол ўтказмаётган ва жадвалда якка пешқадамга айланган "Боруссия" Дортмундга мёнхенгладбахликлар муносиб қаршилик кўрсатишлари кутилмоқда. Ушбу баҳсда дортмундликларнинг имкониятлари юқорироқдир, аммо иккинчи "Боруссия" номдошларининг дарвозасини биринчи бўлиб ишғол этишлари эҳтимоли катта. Чунки Дитер Хеккин жамоаси ҳужумкор ўйинда анча самарадор ҳаракат қилади. Бу беллашувда биринчи рақам остида ким ўйнаши маълум. Хеккинг жамоаси эса айнан биринчи рақам билан ўйнайдиган жамоаларни қарши ҳужумда қандай жазолаш мумкинлигини жуда яхши ўзлаштирган.

Якшанба куни эса "Ганновер" меҳмони бўладиган "Кёльн" мавсумдаги илк очкосини қўлга киритишга уриниб кўради. Андре Брайтенрайтер эса ушбу баҳсда турнир жадвалидаги "тўртталик"дан тушиб кетмаслик учун ғалаба учун курашади.
"Байер" эса "Гамбург" билан Леверкузенда учрашади. Хайко Херлихх жамоасини бошқа хато қилишга ҳаққи йўқ. Акс ҳолда жамоа аста-секин хавфли ҳудудга яқинлашиб қоляпти ва бу Херлиххга чиқиш эшикларини очиб бериши мумкин.

Бундеслига, 6-тур. Турнир жадвали

22 сентябрь, жума
"Бавария" - "Волфьсбург" (23:30)

23 сентябрь, шанба

"Лейпциг" - "Айнтрахт" (18:30)
"Хоффенхайм" - "Шальке" (18:30)
"Вердер" - "Фрайбург" (18:30)
"Майнц" - "Герта" (18:30)
"Штутгарт" - "Аугсбург" (18:30)
"Боруссия" Д - "Боруссия" М (21:30)

24 сентябрь, якшанба

"Ганновер" - "Кёльн" (18:30)
"Байер" - "Гамбург" (21:00)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика