RU

Последние новости

08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  0 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  1 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  11

Бундеслига: 1-давра якунлари ҳақида Новости

Бундеслига: 1-давра якунлари ҳақида

Теги :  Бундеслига
Германия чемпионатининг 17-тури доирасидаги барча ўйинлар якунланди.

Шу билан Германия Бундеслигаси бир ойлик танаффусга чиқди.

Кутилганидек "Бавария" биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади ва қишки чемпионга айланди.

Доменико Тедеско қўл остидаги "Шальке" эса биринчи давранинг иккинчи қисмини ажойиб темпда ўтказди ва даврани иккинчи ўринда тугатди.
28 очкодан тўплаган бир йўла тўрт жамоа - "Боруссия" Д, "Байер", "Лейпциг" ҳамда "Боруссия" М эса 3-6 ўринларни бўлишиб туришибди.

Ўтган мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган "Хоффенхайм" учун эса мавсумнинг дастлабки қисми кўнгилдагидек кечмади.
Бундеслига бронза медалларига эга чиққан жамоа жорий мавсумнинг биринчи даврасини 7-поғонада якунлади.

"Хоффенхайм"да барқарорлик йўқолган. Юлиан Нагельсманн танаффусда айнан шу муаммо устида бош қотирса керак.

Ўтган мавсумга нисбатан кўтарилишга эришган жамоалар рўйхатига "Байер", "Боруссия" Мёнхенгладбах ҳамда "Шальке"ни алоҳида қўшиш мумкин.

Хайко Херлихх "доришунослар"ни қаддини кўтаришида муҳим ролни бажарди. "Байер" биринчи давра ўртасига келиб натижаларини кескин яхшилади ва натижада биринчи даврани "кучли тўртталик"да тугатди.

Биринчи давранинг энг яхши мутахассиси ҳақида гап кетадиган бўлса, унда "Шальке" бош мураббийи Доменико Тедескони айтиш мумкин. Тедеско "Шальке"ни қисқа вақт ичида қайтадан шакллантира олди. Жамоанинг нафақат ўйини, балки натижаси ҳам кескин яхшиланди. Ўтган йили "йўқолиб" қолган гельзеркирхенликлар айни пайтда назарий жиҳатдан "Бавария"га чемпионлик учун рақобат қилиши мумкин бўлган энг яқин рақиб бўлиб турибди. Бу албатта Доменико Тедесконинг хизматлари.


Биринчи давранинг энг кутилмаган воқеаси, сенсацияси бу сўзсиз - "Кёльн" қайд этган натижалар. Жамоа фақатгина биринчи давра якунига келиб мавсумдаги дастлабки ғалабасини нишонлади.


Тўпурарлар рўйхати


Бундеслигада энг яхши ассистент (9та голли пас) бўлиб турган Филипп Макс 


Турнир жадвали


Бундеслига. 1-давра рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Свен Ульрайх ("Бавария")

Ҳимоячилар: Филипп Макс ("Аугсбург"), Налдо ("Шальке"), Хуммельс ("Бавария"), Марсель Халстенберг ("Лейпциг")

Ярим ҳимоячилар: Максимилиан Филипп ("Боруссия" Д), Наби Кейта ("Лейпциг"),  Даниель Калиджури ("Шальке"), Леон Бейли ("Байер")

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски ("Бавария"), Марк Ут ("Хоффенхайм")

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика