Бугунги финални "Бавария"нинг 3 нафар асосий ўйинчиси ўтказиб юборади
19 мая 2018 11:18
Новости
Бугунги финални "Бавария"нинг 3 нафар асосий ўйинчиси ўтказиб юборади
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер ошқозон инфекциясидан фориғ бўлди ва "Айнтрахт"га қарши ўтадиган финалга тайёр.
Бу ҳақда Мюнхен клуби расмий сайти хабар берди. Мюллер майдонга дастлабки дақиқалардан тушиши кутилмоқда.
Аммо, Жером Боатенг, Артуро Видаль ва Арьен Роббен жароҳат сабаб ўйнай олишмайди. "Бавария"нинг қайдномасидан дарвозабон Мануэль Нойер жой олгани ҳақида кеча хабар берган эдик. Жамоанинг асосий сардори ўтган йилнинг сентябридан бери майдонга тушмаётган эди. Гарчи, кипер жароҳатдан тўлиқ қутилган бўлсада, бугун асосий таркибда тушмайди. Буни кеча ўтказилган матбуот анжуманида бош мураббий Юпп Хайнкес айтиб ўтди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии