RU

Последние новости

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  5 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  28 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

"Бизда яхши футболчилар йиғилган, жамоамиз жуда аҳил". Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжуманида нималар дейилди? (батафсил) Новости

"Бизда яхши футболчилар йиғилган, жамоамиз жуда аҳил". Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжуманида нималар дейилди? (батафсил)

Бугун «Пахтакор» ўйингоҳида жамоа янги аъзолари – бош мураббий Максим Шацких ҳамда черногориялик ҳимоячи Илия Мартинович иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб жамоа устози Максим Шацкихга сўз берилди.

"Ҳаммага салом. Аввало, сафимизга янги келиб қўшилган Илия Мартиновичга сўз беришни жоиз деб билдим. Марҳамат, унинг фикрларига қулоқ тутамиз", - деди Шацких.

Шундан сўнг Илия Мартинович фикрлари билан ўртоқлашди ва саволларга жавоб қайтарди.

"Хайрли кун. Бу ерга келганимдан жуда хурсандман. Жамоа яхши таассурот қолдирди. «Пахтакор» катта клуб эканлигини кўриб турибман. Бу ташкилий ишлар орқали ҳам сезилиб турибди" - деди Мартинович.

- Нима учун айнан «Пахтакор»ни танладингиз?

- Чунки «Пахтакор» катта тарихга эга клуб. Драган Черан ва Оливер Шаркич билан клуб ҳақида батафсил гаплашдим ва бу ерга келишга қарор қилдим. Фаолиятим давомида фақат Европада тўп тепганман. «Пахтакор» 15-чемпионлик сари ҳаракат қилаётганини биламан, шу боис либосда учинчи юлдузни пайдо қилишга интиламиз. Шунингдек, жамоага ОЧЛда ёрдам бермоқчиман.

- Кеча «Пахтакор» «Насаф» билан назорат учрашуви ўтказди. Ўзбек футболи ҳақидаги илк таассуротлар қандай бўлди?

- Футболчилар тезкор ва техник жиҳатдан кучли экан. Ўйин жуда тезкор равишда ўтди. «Насаф»да ёш футболчилар кўплигини кўрдим. 2-давра бошланишига 1 ҳафта қолди, астойдил тайёргарлик кўрамиз.

- Украина клуби «Черноморец» сафида ўйнашга улгурдингизми?

- Одессанинг «Черноморец» клуби билан шартнома имзолагандим, аммо 2 ойдан кейин сиёсий ҳолат юзага келди. Шу боис Черногорияга қайтиб кетишга мажбур бўлдим.

Мартинович билан савол-жавоб якунлангач, бевосита Шатских билан мулоқот бўлиб ўтди.

- Чемпионат ўйинларини кузатиб борармидингиз, даражаси қандай деб ҳисоблайсиз?

- Даража халқаро майдон орқали белгиланади. Лекин рақобат жиддий кечмоқда. Чемпионлик учун курашадиган жамоалар кўпайган. Демак, ҳаммаси тўғри йўлда кетмоқда. Умуман олганда, ҳар йили чемпионатни кузатиб келганман ва ҳаммаси тўғри йўлга қўйиляпти деб ўйлайман.

- «Пахтакор»га спорт директори бўлиб келдингиз. Бош мураббийга айланиш сиз учун сюрприз бўлдими?

- Клубга спорт директори сифатида келгандим. Бу мен учун янги иш, янги йўл эди. Кейинроқ «Пахтакор» Войнески билан хайрлашди ва мени бош мураббийликка таклиф этди. Болаликдан шу ерда ўйнаганим боис таклифга розилик бердим.

- Яна қайси чизиқларни кучайтириш керак?

- Иложи борича ҳар бир чизиқни, чунки рақобат бўлиши керак. Рақобат бўлмаса, ўсиш бўлмайди. Ҳар бир позицияда 2 тадан футболчи бўлиши лозим. Шунда ривожланиш бўлади ва футболчилар ҳам борини бериб ўйнашади. Агар рақобат бўлмаса, руҳий жиҳатдан қийинчилик юзага келади. Яна харидлар бўлади, албатта. Бизда юқори даражали футболчилар бўлиши керак.

- «Пахтакор» сиз келгунингизча асосан, 1 йиллик шартномалар тузарди, лекин ҳозир 2 ёки 3 йиллик шартномалар ҳам тузилмоқда. Бу сизнинг ташаббусингизми?

- «Пахтакор»дек клуб ҳар бир футболчиси билан ҳар йили шартномани 1 йилга узайтиравериши ярашмайди. Биз камида 2 ёки 3 йиллик келишувни расмийлаштиришни йўлга қўймоқдамиз.

- Ўзбекистон терма жамоасида анча йиллар ҳаракат қилдингиз. Бундан ташқари, Валерий Лобановский шогирдисиз. «Пахтакор» қандай тактика асосида ўйнайди?

- Ҳозир бошқа авлод ўйнамоқда. Мен Лобановский даврида ўйнаган футбол бўлмайди. Чунки футбол ҳам бошқа йўналишда ривожланиб кетди. Ҳозир олдингидек оғир юкламалар берилмайди. Илгари авлод бошқа эди, экология бошқача эди. Ҳозирги кунда футболчи ҳар қандай позицияда ўйнашга мослашиши керак.

- Биламизки, мухлисларнинг кўпчилиги бевафо бўлишади. Сизда муваффақиятсизликка учрасам, нима қиламан деган хаёл ўтдими?

- Ҳақиқий мухлис ҳамиша сиз билан бирга бўлади. Ҳеч бир мураббий ҳар доим ғалаба қозонмайди. Мағлубиятсиз ғалаба ҳам бўлмайди. Мухлисларга келсак, бундан чўчимайман. Раҳбарият ва мухлислар фақат ғалабани кутишларини биламан.

Агар назорат қўлимдан чиқиб кетса, жамоадан бўлмайман, бу аниқ. Мухлислар шунчаки ишдан ташқари, 2 соатга келиб, жамоани қўллаб-қувватлаб туришса, ҳаммаси зўр бўлади.

- Кимлар билан музокаралар олиб борилаётганини очиқлай оласизми?

- Ҳамма нарсани ўз вақти бўлади. Буни очиқлай олмайман, тўғри тушунинг. Лекин тез орада билиб оласиз.

- Ҳозирги авлод барибир бошқача, деб айтдингиз. Айни пайтда футболчиларнинг жуссаси ҳам кичрайиб кетгани бор гап. Бу сизга сезилдими?

- Тан олиш керак, экологик вазият ва овқатланиш тартиби ўзгариб кетди. Катта шаҳарларда машиналар кўп бўлади. Бу ҳам катта муаммо ва ҳамма жойни муаммоси. Шу ва бошқа сабаблар хоҳлайсизми-йўқми, албатта таъсир кўрсатади. Футбол атрофидаги инфраструктура ҳам ўзгарган. Ҳозир футболчи машғулотга келади, унга ҳамма нарса муҳайё этилади, биз ўйнаган даврда бундай эмасди. Бироқ бунга секин-аста мослашиб борамиз. Бизда яхши футболчилар йиғилган, жамоамиз жуда аҳил.

- Айтайлик, «Пахтакор»да яхши натижаларга эришдингиз ва сизга миллий терма жамоадан таклиф бўлди. Қайси бирини танлайсиз?

- Мен «Пахтакор» бош мураббийиман. Терма жамоа ҳақида ўйлаётганим йўқ. Албатта, улар учун қайғураман. Менда ҳозир термага нисбатан битта кичик эътироз бор: биласиз, «Пахтакор» терма асосини ташкил қилади. Шундай экан, ФИФА кунларидан ташқари бошқа пайтда футболчиларимизни безовта қилмасликларини хоҳлаган бўлардим.

- Узоқ вақтдан буён термамиз биринчи рақамли тўпурарисиз. Элдор Шомуродов сизнинг рекордингизга етишига 3 та гол қолди. Натижани янгиласа, хафа бўлмайсизми? Умуман, Шомуродов ҳақида қандай фикрдасиз?

- Нима дейишим мумкин? Унга омад тилайман. Унинг ўйинларини узоқ вақтдан бери кузатиб бораман. Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси. Афсуски, кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Унга Римдан кетишни маслаҳат берган бўлардим. У термага фойда келтириши учун бошқа бир Европа жамоасида доимий тарзда ўйнаши керак.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика