RU

Последние новости

16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  0 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  1 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  5 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  5 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   3 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  18 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  28 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  6

Бугун Ўзбекистон кубоги финали. Ўтган йилги финални суратлар ёрдамида ёдга оламиз Новости

Бугун Ўзбекистон кубоги финали. Ўтган йилги финални суратлар ёрдамида ёдга оламиз

Бугун Ўзбекистон кубогининг 2019 йилги ғолиби номини билиб оламиз.

Тошкент вақти билан 17:00да старт оладиган ва "Локомотив" стадионида ўтадиган беллашувда "Пахтакор" ҳамда АГМК жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Кубокнинг ўтган йилги финалида ҳам айнан шу жамоалар кураш олиб боришганидан хабарингиз бор. Ўшанда Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги олмалиқликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб кубокни бошлари узра баланд кўтаришган эди. Биз эса бугунги финал олдидан ўтган йилги тўқнашувни суратлар ёрдамида яна бир ёдга олишга қарор қилдик.

Ўтган йили кубок соҳибига берилган соврин.


Ўзбекистон кубоги-2018. ФИНАЛ
АГМК - "Пахтакор" 3:1

28 октябрь 2018 йил. Фарғона шаҳри, "Истиқлол" стадиони.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Олим Тўйчибоев.

Голлар: Йован Жокич 16 пенальти, 1:0. Исмоил Гонсалвеш 54 пенальти, - 1:1. Йован Жокич 57, - 2:1. Зоҳир Пиримов 90, - 3:1.

АГМК - Роман Абдулов, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев (c), Зоҳир Пиримов, Камолиддин Мурзоев (Зафар Полвонов, 83) (Жавлон Гусейнов, 90), Йован Жокич, Ойбек Қиличев (Музаффар Музаффаров, 84).
Захира: Хуршид Ходжаев, Шохназар Норбеков, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Умаров, Жамшид Ҳасанов, Алишер Саматов.

"Пахтакор" - Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов (Игорь Сергеев, 86), Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев - Дилшод Раҳматуллаев (Жасур Яхшибоев, 75), Владимир Козак (Жамшид Искандеров, 46) - Исмоил Гонсалвеш, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов - Тиаго Безерра.
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Азим Аҳмедов, Егор Кримец, Баҳом Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов 32, Лутфулла Тўраев 34, Владислав Касминин 38, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 39, Йован Жокич 80.


"Пахтакор"нинг бир йил олдинги финалда асосий таркиби. Ҳозир улардан 4 нафари бошқа жамоаларда тўп тепишмоқда. Хусусан, Акмал Шораҳмедов бугун собиқ жамоасига қарши тўп тепади.


АГМКнинг бир йил олдинги финалда асосий таркиби. Улардан 8 нафари ҳозир жамоада эмас. Таркиб кескин ўзгариб кетган.


Бахтиёр Ашурматов шогирдлари билан бирга Шота Арвеладзе ва унинг ўйинчиларини енгган кун.


Йован Жокич пенальтидан ҳисобни очган вазият.


Ш.Арвеладзе анчагина асабийлашган эди.


Б.Ашурматов шогирдлари эса кўпчиликни ҳайрон қолдира олишганди.


Исмоил Гонсалвеш 11 метрликдан мувозанатни тиклаган палла. Аммо, бу гол ўша куни "шерлар"нинг ягона бўлиб қолганди.


Зоҳир Пиримов 90-дақиқада жамоасининг учинчи голини уриб ўйинга нуқта қўйгандаги қувонч.


Аламли мағлубиятни қабул қилиб олган футболчилар...


Бошдан баланд сакрай олган футболчилар қувончи.



Бугунги учрашувда ҳар икки жамоага ҳам омад тилаб қоламиз. Муҳими, майдонда ҳақиқий жанг гувоҳи бўлишимиз аниқ.


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика