RU

Последние новости

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  2 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  2 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  9 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Металлург" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Металлург"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-турига старт берилади.

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади. Турнир жадвалида ушбу жамоалар ёнма-ён ўринларни эгаллаб туришибди. "Металлург" 24 очко билан 8-ўринда бораётган бўлса, "Қўқон-1912" 21 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда боряпти. "Металлург"да тўплар нисбати 22-22, яъни ноль. "Қўқон-1912" эса гол уришдан кўра кўпроқ ўтказиб юборган, 24-35 (-11). 

Бугунги беллашув қўқонликлар учун уйдаги 10-баҳс бўлади. Жамоа шу пайтгача учтадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этган. "Қўқон-1912" уй учрашувларида 12 очко жамғарган. 

"Металлург" учун бугунги баҳс сафардаги 11-чиси бўлади. Аввалги 10та ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонган "Металлург" 5 марта дуранг ўйнаб, тўртта беллашувда имклониятни бой берган. Бекободликлар сафарда фақат "Насаф"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган. 

Иккинчи даврани "Қўқон-1912" жуда яхши ўтказяпти. Хусусан жамоа қаторасига 5 ўйиндан бери ютқазгани йўқ: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Бунинг устига қўқонликлар кетма-кет тўртта учрашувни уйда ўтказишди, бугунгиси бешинчиси бўлади. 

"Металлург" эса иккинчи даврани ўз имконияти даражасида ўтказяпти. Бу жамоа охирги учта ўйинда биттадан ғалаба, мағлубият ва дуранг қайд этди. 

Бекободда кечган биринчи давра учрашувида "Металлург" 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Қўқондаги охирги баҳсда эса ўтган йил майдон эгалари 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишган. 

Қўқонда кечган охирги 5 ўйин 

2018. "Қўқон-1912" - "Металлург" 2:1 

2017. "Қўқон-1912" - "Металлург" 3:0

2016. "Қўқон-1912" - "Металлург" 2:1 

2015. "Қўқон-1912" - "Металлург" 2:1 

2003. "Қўқон-1912" - "Металлург" 4:0  

Кўриб турганингиздек, Қўқонда бўлиб ўтган охирги беш учрашувнинг ҳаммасида мезбонлар зафар қучган. "Металлург" ҳеч бир баҳсда биттадан кўп тўп кирита олмаган. Икки бор йирик ҳисоб қайд этилган ва уч марта 2:1 ҳисоби билан якун топган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика