RU

Последние новости

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Машъал" Новости

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилади. "Олмалиқ" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

Турнир жадвалида "Олмалиқ" 32 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. "Машъал" ҳисобида эса 35 очко бор ва бу жамоа 8-ўринда бормоқда. Демак, бугун Олмалиқ шаҳрида жадвалнинг ёнма-ён ўринларида бораётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. 

Иккинчи даврадаги "Олмалиқ" биринчи даврадаги жамоадан бирмунча фарқ қилади. Жамоа оралиқ танаффусдан сўнг ҳозирча тўққизта ўйинда майдонга тушган бўлса, шундан фақат иккитасида ғалаба қозонган. Ва ҳар иккала ғалаба ҳам уйдаги баҳсларда қўлга киритилган. "Олмалиқ" ўзидан кучсиз жамоалар - "Сўғдиёна" билан "Обод"ни мағлуб этган.

Биласизми? "Олмалиқ" қаторасига уч ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа "Қизилқум" билан дуранг ўйнаганидан сўнг кетма-кет иккита беллашувда ютқазиб қўйди. 

"Машъал" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа иккинчи даврани яхши бошлади, аммо охирги уч ўйинда ғалабага эриша олмади. Муборакликлар аввалига Тошкентда "Локомотив" билан дуранг ўйнашди ва кейинги турларда гол ўтказмасдан "Металлург" ва "Шўртан" устидан зафар қучишди. "Машъал" ҳатто сафарда "Қўқон-1912"ни ҳам мағлуб этиб қайтди. 

Бироқ жамоа "Бухоро"га қарши 1:1 ҳисобини қайт этганидан сўнг сафарда "Бунёдкор"дан енгилди ва уйда "Сўғдиёна" билан 0:0 ўйнади. Факт шуки, "Машъал" охирги уч ўйинда атиги биттагина гол ура олди холос. 

Биласизми? "Машъал" иккинчи даврада тўртта ғалабага эришган бўлса, шундан иккитаси Муборакда ва яна иккитаси сафар ўйинларида қўлга киритилган. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика