RU

Последние новости

17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  3 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  4 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  11 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  53

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 2-босқичидан ўрин олган 23-тур учрашувлари давом этади.

Биринчи босқични пешқадам сифатида тугатган "Пахтакор" бугун Наманганда меҳмон бўлади.

Айтиш мумкинки, бу ўйин турнинг марказий баҳси бўлади. Биринчи босқичда "Навбаҳор" ўз уйида "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Жамоа ўтган йил ҳам "Пахтакор"дан устун келган. Шота Арвеладзе ҳозирча Наманганда зафар қуча олгани йўқ.

Бугун ҳам қизиқарли беллашув кўрсак ажаб эмас. Ким ғолиб чиқишини эса олдиндан айтиш қийин. "Пахтакор" биринчи даврани 47 очко билан пешқадам сифатида тугатганди, бироқ "олтин очколар" туфайли иккинчи босқич олдидан 3-ўринга тушиб қолди. "Навбаҳор" эса аксинча биринчи ўринга кўтарилиб олган. Жамоалар орасидаги фарқ 2 очкони ташкил этяпти.

"Навбаҳор" жорий мавсум ҳали ўз уйида ютқазгани йўқ. Мўминжонов шогирдлари ҳисобида 9та ғалаба ва икки дуранг бор. Тўплар нисбати 20-2. Кўриб турганингиздек, наманганликлар уйда атиги иккита гол ўтказишган.

Биласизми? "Навбаҳор" охирги учта ғалабасини фақат уйда қўлга киритган. Бу жамоа "Бухоро", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна"дан устун келган.

"Пахтакор" сафарда 5 марта ғалабага эришган, жамоа ҳисобида учтадан мағлубият ва дуранг бор. "Пахтакор" сафарда "Бунёдкор", "Бухоро" ва "Навбаҳор"га ютқазган.

Биласизми? "Пахтакор" сафардаги охирги икки ўйинида бир мағлубият ва дуранг қайд этган. Жамоа охирги марта 17-турда "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида енгиб қайтган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика