RU

Последние новости

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  31 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

Бугун футбол. "Машъал" - "Сўғдиёна" Новости

Бугун футбол. "Машъал" - "Сўғдиёна"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан олий лиганинг 22-тур баҳсларига старт берилади.


"Машъал" Муборакда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Олий лига, 22-тур. 16 сентябрь

МАШЪАЛ - СЎҒДИЁНА


Турнир жадвалидаги ўрни: "Машъал" 10-ўринда (23 очко), "Сўғдиёна" 8-ўринда (26 очко).

Очколар орасидаги фарқ - 3 очко.

Таъриф: Атиги уч очко фарқ билан бораётган жамоалар баҳси. Агар бугун "Машъал" зафар қучгудек бўлса, очколар бўйича "Сўғдиёна"га тенглашиб олди. Мабодо "Сўғдиёна" ғалаба қозонса, "Пахтакор" билан бир хил ўринга кўтарилиб олади. Шундай экан, Муборакда ўзига яраша қизиқ баҳс кечиши кутилмоқда.

Факт: Бугун "Машъал" ўз майдонида 10-учрашувни ўтказади. Шу пайтгача бўлиб 9та ўйиндан бештасини ғалаба билан якунлаган муборакликлар бир марта дуранг ўйнаб, учта беллашувда ютқазиб қўйишган. Тўплар нисбати 15-9. "Машъал" ўз уйида 16 очко тўплаган. "Сўғдиёна" эса сафарда ҳозирча 10 марта тўп тепиб, фақат икки марта ғалаба нашидасини сурган. Бир бор дуранг қайд этган бўлса, 7та баҳсда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 9-19.

Факт: "Машъал" иккинчи даврада ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонди. Жамоа сафарда "Нефтчи"дан устун келди. "Сўғдиёна" эса уч бор зафар қучди. Айтиш мумкинки, жиззахликлар охирги иккита ўйинни ғалаба билан якунлашди. Аммо жамоа сафардаги иккита беллашувда мағлуб бўлди.

Эслатма: Жиззахда кечган биринчи давра учрашувида "Сўғдиёна" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Кеча ўтказилган Ёшлар лигаси баҳсида эса майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғолиб бўлишди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика