RU

Последние новости

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  8 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  2 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  0 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Бугун футбол. "Машъал" - "Олмалиқ" Новости

Бугун футбол. "Машъал" - "Олмалиқ"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган яна учта баҳс ўтказилади.


Аввалги турда йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Машъал" бугун Муборакда "Олмалиқ"ни қабул қилади. Учрашув 18:00да бошланади.

«Машъал» (Муборак) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Иккала жамоа ҳам бир-бирига мос рақиб ҳисобланади. "Машъал" аввалги турда кутилмаганда йирик ҳисобда "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди. "Олмалиқ" эса уйда "Динамо"дан 2:0 ҳисобида устун келди. Бугунги беллашувда томонларнинг имкониятини 50/50 дея оламиз.

Қизиқ жиҳат: Виктор Кумиков "Олмалиқ" бош мураббийи сифатида бугун собиқ жамоаси "Машъал"га қарши баҳс олиб боради.

Факт: "Машъал" 9та ўйинда 14 очко тўплаган ва жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди. "Олмалиқ" эса бугунги рақибидан икки очко кам жамғарган ҳолда 9-ўринда бормоқда. "Машъал" ҳозирча тўртта ўйинда, "Олмалиқ" эса учта баҳсда ғалабага эришган.

Факт: "Машъал" ўз майдонидаги ўйинларда учта ғалабани қўлга киритган. Муборакликлар бир марта дуранг ўйнаб, бир бор мағлубиятга учрашган. Тўплар нисбати 6-2. "Машъал"нинг ўз майдонидаги очколар сони 10тага тенг ва бу борада улар "Қўқон-1912" ва "Бухоро" билан бир хил очко тўплашган.

Биласизми? "Олмалиқ" кетма-кет бешта ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти: уч ғалаба ва икки дуранг. "Олмалиқ" сафарда ҳозирча бир марта ғалабага эришган. Бу жамоа 6-турда "Обод"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика