RU

Последние новости

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  12 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  14 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  54 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Навбаҳор" "Андижон" меҳмони бўлади Новости

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Навбаҳор" "Андижон" меҳмони бўлади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади.

Мавсум бошида юқори ўринларни мақсад қилган "Навбаҳор" сафарда "Андижон" меҳмони бўлади. Водий дербиси бўлгани учун бу баҳс ниҳоятда қизиқ кечиши кутиляпти. 

Турнир жадвалида "Андижон" 16 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. "Навбаҳор" эса 22 очко тўплаган ва 6-ўринда боряпти. "Андижон"нинг иккинчи даврадаги натижалари чакки эмас: учта ўйиндан иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади. Айниқса "Андижон"нинг ўтган тур Бекободдан ғалаба билан қайтиши ўзига хос сенсация бўлди. Бугун андижонликлар ўтган турдаги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қиладилар. 

"Навбаҳор" эса негадир ўзини кўрсата олмаяпти. Бу жамоа Канчельский пайтида анча томошабоп футбол намойиш этарди. Лекин янги мураббий келганидан бери "Навбаҳор" иккинчи даврада ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор мағлубиятга учраб, бир ўйинда дуранг қайд этди. 

Бугунги баҳсда томонларнинг имконияти тенг баҳоланмоқда. Албатта, "Андижон" ўз уйида ўйнайди ва уйда деворлар ҳам ёрдам беради деган гап бекорга айтилмаган. Лекин "Навбаҳор" сафарда қандай тўп тепиш кераклигини билади. Қолаверса бу жамоа фақат уч очкони кўзлаб ҳаракат қилса керак. 

18:00. «Андижон» - «Навбаҳор»

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Тимур Галеев, Равиль Шояхметов, Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика