RU

Последние новости

07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  0 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  3 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  1 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 25-тур баҳсларига старт берилади. "Бухоро" ўз майдонида амалдаги чемпионни қабул қилади.

Суперлиганинг иккинчи босқичи бошланганидан бери жамоалар иккитадан ўйин ўтказишди. "Локомотив" икки марта ғалабага эришган бўлса, "Бухоро" ҳар иккала ўйинда ютқазиб қўйди. Бухороликлар аввалига "Бунёдкор", ундан кейин "Пахтакор" меҳмони бўлиб мана шу баҳсларда ўз дарвозасидан 5та тўп ўтказиб юборди.

Улуғбек Бақоев шогирдлари шу икки ўйинда фақат битта тўп кирита олишди. Мана энди бугун жамоа ўз майдонида ўйнайди. Рақиб ҳам анойи эмас. Амалдаги чемпион - "Локомотив". Албатта, "Локомотив" жиддий рақиб ҳисобланади. Бунинг устига "Бухоро"нинг ишлари юришмаётган бир пайтда янада қийин бўлиши турган гап.

Биринчи босқичда ўтказилган ҳар иккала учрашувда "Бухоро" рақибига имкониятни бой берганди. Тошкентда 1:3 ва уйда 0:1 ҳисоби қайд этилган. Биласизми, "Бухоро" кетма-кет тўртта ўйиндан бери фақат мағлубиятга учрамоқда. Жамоа охирги марта ўз майдонида "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

21-тур. "Навбаҳор" - "Бухоро" 2:0
22-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1
23-тур. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0
24-тур. "Пахтакор" - "Бухоро" 2:1

"Локомотив" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ҳозирча турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Локо" иккинчи босқични яхши бошлади. Шунингдек, биринчи босқични ҳам ижобий якунлаганди. "Локомотив" охирги 11та учрашувдан бери ютқазмай келяпти. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 13-тур ўйинида "Металлург"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. Бундан ташқари, "Локомотив" охирги 3та турдан бери фақат ғалаба қозоняпти.

22-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1
23-тур. "Металлург" - "Локомотив" 0:1
24-тур. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика