RU

Последние новости

14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  1 13:31Марсело Бьелса: "Ўзбекистон жисмонан кучли ва ҳаракатчан жамоа ва шу жиҳатлари билан Доминикан Республикасидан фарқ қилади"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  17 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  6 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0

Бугун футбол. АГМК - "Қўқон-1912" Новости

Бугун футбол. АГМК - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

Йил бошида ўз олдига катта мақсадларни қўйган АГМК ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Олмалиқ шаҳрида кечадиган баҳс соат 17:15да бошланади. 

Ҳар икки жамоа бунгача иккита ўйинда майдонга тушиб, иккаласида ҳам ғалаба қозона олмади. АГМК бир бор дуранг ўйнаб, бир марта мағлубиятга учраган бўлса, "Қўқон-1912" икки марта дурангга эришди. Бугун ким зафар қучса жорий мавсум Суперлигадаги илк ғалабасини нишонлайди. 

Жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида ўзаро 10 марта дуч келишган. Шунда бештасида АГМК, учтасида "Қўқон-1912" ғалабага эришган. Шунингдек, яна иккита баҳс дуранг билан якун топган. Умумий тўплар нисбати 12-13, қўқонликлар фойдасига. 

АГМК ўз майдонидаги бешта ўйиннинг дастлабки иккитасида ғалабага эришган. Шундан кейин қаторасига уч учрашувдан бери "Қўқон-1912"ни мағлуб эта олмаяпти. Бу эса бугунги беллашув янада қизиқ кечишини англатади. Охиги учта ўйиннинг иккитасида 0:0 ҳисоби қайд этилган ва сўнгги беллашувда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб кетишган. 

Агар бугун АГМК ғалаба қозона олса, 2016 йилдан бери биринчи марта "Қўқон-1912"ни мағлуб этган бўлади. Мабодо омад меҳмонлар томонида бўлса, унда "Қўқон-1912" кетма-кет иккинчи бор Олмалиқдан ғалаба билан қайтади. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика