RU

Последние новости

12:41Фарғона ҳокими Қиргулидаги "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  0 12:03Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган "Нефтчи" футболчилари жамоада ўйнай оладими? Алишер Никимбаев вазиятга ойдинлик киритди  8 11:17Фарғона вилояти ҳокими «Қўқон 1912» футбол клуби марказий ўйингоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди  3 10:54Goal қуръадан кейин ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  21 10:30Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?  3 10:23«Манчестер Юнайтед» 17 ёшли бола учун 60 миллион тўлашга рози бўлди  4 09:51«Лион»нинг асосий футболчиси Саудиянинг 2-лигасига йўл олди  0 09:22Кевин де Брюйненинг келажаги маълум  2 08:55Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди  28 08:29Расман. «Ал Насср»дан сўнг «Ал Аҳли» ҳам йирик трансферни амалга оширди  2 08:06Sofascore. Шукуров шериклари орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  4 07:39Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади  1 01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  3 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  13 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0

Бугун Эрон Сурияга ютқазиб берадими? Новости

Бугун Эрон Сурияга ютқазиб берадими?

Теги :  СурияЭрон
Тан олиш керак учинчи босқичга қуръа ташланган пайтда кўпчилик гуруҳимизда Сурия терма жамоасини яққол аутсайдер сиафтида кўрганди.

Сиёсий нотинч бўлган мамлакат терма жамоаси муҳим ўйинларга қолган жамоалар каби бемалол тайёрлана олмайди, ўз уй ўйинларини нейтрал майдонда (Малайзия) ўтказади шу боис рақибларга фақат очко улашади дегувчилар жуда кўпчиликни ташкил этарди.

Бироқ Айман Ҳаким бошчилигидаги Сурия терма жамоаси мана сўнгги тур олдидан Россиядаги мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун имкониятни сақлаб турибди. Жамоа охирги турда сафарда Эронни мағлуб этса жуда катта эҳтимол билан мундиалга йўлланма олиши мумкин. Сурия ғалаба қозониб ҳам Жаҳон чемпионатига чиқа олмаслиги учун Ўзбекистон Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этмаслиги ёки Жанубий Корея Тошкентда 3 очко олиши лозим бўлади.

Эрон ва Сурия мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар яхшилиги туфайли кўпчлик мухлис ва мутахассислар форслар охирги, ўзлари учун кераксиз бўлган ўйинда Сурияга ёрдам бериб ютқазиб беришади деб ўйлашни бошлаб юборишди. Бу икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар ўтган асрдаёқ ўрнатилганди. Сурия Эроннинг энг яқин иттифоқдошларидан бири ҳисобланади.  Бироқ бундай бўлмаслигига бир нечта сабабларни кўрсатиб берамиз.




Эрон терма жамоаси 12 июнь санасида Теҳронда Ўзбекистонни мағлуб этганидаёқ Россиядаги мундиал йўлланмасини қўлга киритиб бўлганди. Шу боис 31 август куни кўпчилик Жанубий Корея билан баҳсдаёқ Кейруш жамоаси ютқазиб беришини тахмин қила бошлаганди.

Аммо Карлуш Кейруш мундиал масаласини ижобий ҳал қилинганига қарамай охирги икки беллашувга барча асосий футболчиларни чақирди ва мақсад Жанубий Кореяни мағлуб этиш эканлигини таъкидлади.  

"Жанубий Корея - Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз учун ажойиб тажриба ва кучимизни синаб кўриш учун имконият. Мен ҳеч қачон Жанубий Кореяга ютқазмаганман. Биз мағлубиятли серияни узайтиришни истаймиз. Бу ўйинда боримизни берамиз. Эрон Жанубий Кореяга қарши баҳсда ҳимоядан ўйнамайди, биз гол уришга интиламиз. Терма жамоамиз Россиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритиб бўлди. Аммо ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, сабаби энг яхши тажриба - ғалаба", - деганди Карлуш Кейруш Корея билан баҳсдан аввал.



31 август куни Жанубий Корея билан ўйинн кўрганлар бўлса керак. Кўрмаганлар учун қисқача таъриф берамиз: Эрон терма жамоаси худди шу ўйинда ютқазса мундиалга чиқа олмайдигандек ҳаракат қилди ва ҳар бир тўп учун жон-жаҳди билан курашди. Учрашувнинг 52-дақиқасида эронлик Саид Иззатуллоҳи бош ҳакам томонидан четлатилди, шунга қарамай деярли 40 дақиқа давомида 10 киши бўлиб ўйнаган форслар 0:0 ҳисобини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Юқорида айтганимиздек Эронга бу ўйиндаги натижа муҳим эмасди, Жанубий Корея учун эса аксинча жуда муҳим ўйин эди. Вазият шундай эдики Ўзбекистон Хитойга ютқазаётганини билган корейслар ҳужумга ташланишди, сабаби битта гол уларни ўша куниёқ мундиалга олиб чиқиб қўярди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. Бу чиройли баҳс бўлдими ёки йўқми билмайман, аммо жуда кучли жангни кузатдим. Айниқса иккинчи бўлимда, улар бир киши кўп бўлишганида ва ҳисобни ушлаб қолганимизда ўз шогирдларим билан фахрландим. Биз бир бутун жамоа сифатида ўсишга эришдик. Биз мағлубитсиз серия ҳақида ўйламаяпмиз, бу шунчаки меҳнатларимиз самараси. Биз яхши ҳимояланишга ва сифатли ҳужум қилишга уринамиз. Футболчиларимнинг характерини барча кўриб қўйди", - деди Кейруш Корея билан ўйиндан кейин.

Энди Сурия билан бўладиган ўйинга ўтсак. Карлуш Кейруш қандай мураббий эканлигини жуда яхши биласиз. Унга сиёсий алоқалар ёки бошқа жиҳатлар сира ҳам қизиқ эмас. Портгалиялик мураббий ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушади, тамом вассалом. Айнан шу туфайли форслар ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги охирги 12та ўйиннинг ҳеч бирида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишмади! Уларнинг "қуруқ серияси" 1108 дақиқага етди! Бу барча давралар Жаҳон чемпионати саралашлари учун мутлоқ рекорд ҳисобланади! Эрон охирги марта саралаш доирасида 2015 йил ноябрь ойида Туркманистон билан баҳсда гол ўтказганди. Шундай экан Эрон Россия йўлидаги энг охирги баҳсда атайин гол ўтказиб Сурияга ютқазиб беради деб ўйлайсизи? Агар Эронга охирги икки ўйин керак бўлмаганида у ҳолда нима учун сафарда Кореяга ютқазиб берилмади? Нима учун кўпчилик айтганидек 2014 йилги саралашдаги "қарзи"ни қайтармади?



Эрон ва Сурия ўртасидаги ўйинлар статистикасига эътиборингизни қаратамиз. Ушбу жамоалар Жаҳон чемпионатлари саралашида 11 марта тўқаш келишган. Беш бор Эрон ғолиб чиққан, беш бор дуранг қайд этилган. Фақат бир марта Сурия зафар қучган. Ушбу ягона ғалаба 1973 йилга тўғри келади. Яъни 44 йилдан буён Сурия расмий ўйинларда Эронни таслим қила олмай келмоқда.

Эронлик мухлислар талабчанлик борасида унча-мунча мухлисга дам беришларидан хабардорсиз. Шундай эса миллий терма жамоа Теҳронда рақибга ютқазса, хатто кераксиз ўйинда Сурияга бўлса ҳам, чинакамига дарғазаб бўлишлари аниқ. Шундан келиб чиқиб Эрон охирги турда камида "қуруқ серияси"ни давом эттиришига ишонамиз. Шахсан мен Кейруш шогирдларидан хатто ғалаба ҳам кутаяпман. Агар Сурия ҳақиқатдан ҳам сафарда Эронни мағлуб этишни уддаласа демак Айман Ҳаким шогирдлари Жаҳон чемпионатига боришга биздан ҳам, Жанубий Кореядан ҳам кўра ҳақлироқ бўлишади. Ва бу натижа келишилган эмас, Суриянинг ҳақиқатдан ҳам мундиалга чиқиш иштиёқи ўта кучли бўлганидан далолат беради холос.

Шундай экан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳар қандай ҳисоб билан бўлса ҳам Жанубий Кореяни мағлуб этса Жаҳон чемпионатига чиқамиз, Теҳронда Эрон биз учун маъқул натижани қайд этишига деярли шубҳа йўқ.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика