RU

Последние новости

22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  2 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  1 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  13 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  22 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  4 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  3

«Бу не юзқаролиғ бўлди...» Новости

«Бу не юзқаролиғ бўлди...»

Японияга қарши мағлубиятдан кейин қандай аҳволга тушганимни таърифлашга ҳожат йўқ. Менимча, барча ўзбек футбол мухлислари бирдек хафа бўлиб, бирдек жаҳллари чиққани аниқ.
Ўйинни таҳлил қилиб ўтирмайман. Буни мураббийлар қилсин. Агар бунга билим даражалари етса. Мен бошқа ҳолат ҳақида айтиб ўтмоқчиман.

Шармандали мағлубиятдан юрагим сиқилиб, кўчага чиқдим. Кўчада одам кўп эмас. Боласини қўлидан ушлаб, боғчадан қайтаётган оналар, мактаб келиб, папкасини улоқитганча кўчага ўйнашга чиққан уч-тўрт нафар болакайлар... Ора-сира йўловчи машиналар ўтиб қолади. Кун совуқ... Ғазаб ўтида ёнганим учун енгилроқ кийиниб чиққан эканман, изғириндан этим жунжика бошлади. Майли, дедим ўзимга ўзим. Зора шу билан жаҳлим бир оз совуса... Қаерда! Баттар бўлди! Маҳалладошим Ашур акани кўриб қолдим. Қўпол ва тўрсроқ одам. Хотини оламдан ўтган, бир ўзи яшайди. Футболга унчалик қизиқмайди. Лекин мен футбол жинниси эканимни яхши билади.

Футболчиларинг ютқазиб қўйди-ю... деди мени кўриши билан. (Албатта, у бу гапни бошқача, ўзини тилидаги қўпол сўзлар билан айтди. Аммо унинг сўзларини бу ерда ёзишнинг иложиси йўқ). Шундоқ ҳам асабим бузилиб тургани учун гапи менга ёқмади. Айниқса, Ўзбекистонинг мағлубиятига худди мен айбдордек иддао билан гапиргани баттар жаҳлимни чиқарди. Аммо заҳримни ичимга ютдим. Начора, мажбурман. Биринчидан ёши мендан катта. Иккинчидан ўзим футбол жиннисилигим тутиб ўз вақтида уни Миллий терма жамоанинг ўйинларини кўришга қизиқтиришга ҳаракат қилгандим. Учинчидан, унинг гаплари тўғри эди...

Ҳа, энди... Шунақасиям бўлиб туради, - дедим нима дейишни билмай. Аслида эса, Ўзбекистон терма жамоаси иштирокида бунақаси жуда кўп бўлганини эслаб, баттар дилим вайрон бўлди. Бундай ўйлаб қарасам, терма жамоанинг барча шармандали мағлубиятларини жонли эфирда кўриш бахтига муяссар бўлган эканман... Ливандаги ОКда худди шу Япониядан учралган 8:1 ҳисобидаги мағлубият... (Ё Раб, нетай, бу не юз қаролиғ бўлди). Кейин Саудия Арабистонининг дарвозамизга жавобсиз 5та гол йўллагани... Ундан аввал, ЖЧ-98 саралашида Пахтакор стадионида корейслардан 5:1га қолганимиз... Яна шу японларга 6:3 ҳисобида ютқазганимиз... Олег Шацкихнинг 2та голи... Абрамовнинг Қатардаги Жигулисини-ку гапиришга ҳам ҳожат йўқ... Мана энди, яна битта 5:1ни кўриб турибман... Ўзбек футболига мухлислик қилишнинг юки намунча ҳам оғир бўлмаса...

Шуларни ўйлаб тургандим, йўл четида гаплашиб кетаётган иккита ажнабийга кўзим тушди.

Давоми мана бу манзилда
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика