RU

Последние новости

10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   3 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  10 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  12 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2

Бу чемпионатда исталган рақибни мағлуб этса бўлади Новости

Бу чемпионатда исталган рақибни мағлуб этса бўлади

U-23 Осиё чемпионати 1/4 финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.

Энди бизни Токио Олимпиадасидан битта (иккита) ўйин ажратиб турибди. Кейинги босқичда Саудия Арабистони рақибимиз бўлади. Агар бу жамоани мағлуб этсак, U-23 Осиё чемпионати тарихида иккинчи бор финалга чиқиш билан бирга ўзбек футболи тарихида биринчи бор Олимпия ўйинларига йўлланма оламиз. 

Мабодо мағлубиятга учрасак, унда 3-ўрин учун кечадиган баҳсда ғолиб бўлишга тўғри келади. Чунки Олимпиадага Осиё учун учта ўрин берилган. Япония мезбон ҳамда гуруҳдан чиқа олмаганини ҳисобга олсак, буёғига фақат медал тақадиган жамоалар Олимпия чиптасига эга бўлади. 

Бугунги ўйинда йигитлар ишонч билан ҳаракат қилишди. Бу ўйин гуруҳ баҳсларидан тамомила фарқ қилди. Биз бугун Эрон, Хитой ва Жанубий Корея билан ўйнаган Ўзбекистонни кўрмадик, балки ўзига янада ишонган, гол ўтказиб ҳам тиззаси қалтирамайдиган жамоани кўрдик. Натижада ўтказиб юборилган битта голга жавобан бешта гол урдик. 

Бу ғалабада ҳамманинг ҳиссаси бор, мураббийлар штабидан тортиб мухлислар-у, футболчиларгача. Керак бўлса, олимпиячиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Таиландга борган Рўзиқул Бердиев билан Вадим Абрамовнинг ҳам. Энди барибир ҳар бир футболчига энг катта таъсир ўтказадиган ўз она тилингда мурожаат қилишдир. Ишонамизки, Бердиев албатта "Насаф" футболчиларини тергаб қўйган. 

Бу шундай Осиё чемпионатики, исталган рақибни мағлуб этса бўлади. Бизнинг ўйиндан аввал ниҳоясига етган Жанубий Корея - Иордания баҳсини ҳам кўрдик. Иорданияликлар иккинчи таймда корейсларни "эзиб" қўйишди. Фақат зўр маҳорат эвазига амалга оширилган жарима тўпи кореяликларга наф берди. Лекин бу жамоани ютса бўлади. 

Ярим финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони мезбон Таиландни мусобақадан чиқариб юборди. Аммо уларни ҳам зўр деб бўлмайди. Ўйини жуда бир ваҳима қиладиган даражада кучли эмас. Улар Таиландни зўрға 1:0 ютишди. 

Буёғига ҳаммаси ўз қўлимизда. Бизга халақит берадиган омиллар қолмади. Агар шу руҳда давом этсак, ишонамизки, йигитлар саудияликларни ҳам мағлуб эта олишади. Муҳими, босимга тушиб қолмаслик. Жимгина майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Биз учун финалга чиқиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Чунки 3-ўрин учун ўйиндаги босим финалдагидан икки баробар кўп бўлади. 

Йигитларни ҳадеб ёш дейиш фикридан йироқмиз. Улар аллақачон Суперлигада пишган болалар. Бу ҳам Саудия Арабистони билан ўйинда бизнинг фойдамизга хизмат қилиши керак. Шундай экан, финал сари олға, Ўзбекистон! Биз вазифани уддалай оламиз.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика