Бруну 5-марта ва 2020 йилдан бери илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
04 апр 15:37
Новости
Бруну 5-марта ва 2020 йилдан бери илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
"Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоасининг 30 ёшли ярим ҳимоячиси АПЛнинг иккита ўйинида (ғалаба ва дуранг) иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Бруну сўровномада Жан-Рикнер Белльгард ("Вулверхэмптон") ,Энтони Эланга, Никола Миленкович (иккиси – "Ноттингем Форест"), Деклан Райс ("Арсенал") ва Ян Пол ван Хекке ("Брайтон")ни ортда қолдирди.
Фернандеш фаолиятида 5-марта АПЛда ойнинг энг яхши футболчисига топшириладиган совринни қўлга киритди. У аввалги тўртта мукофотни 2020 йилда – феврал, июнь, ноябрь ва декабрда олган.
Бруну Уэйн Руни ва Робин ван Персининг ютуғини такрорлади – бу тарихдаги учинчи натижа. Фақат Серхио Агуэро, Ҳарри Кейн ва Муҳаммад Салоҳ кўпроқ совринни қўлга киритган (уларнинг ҳар бирида еттитадан).
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии