RU

Последние новости

20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  24 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  3 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  2 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  35

Бруно Гарсия: "Чорак финал Вьетнам учун катта натижа" Новости

Бруно Гарсия: "Чорак финал Вьетнам учун катта натижа"

Вьетнам бош мураббийи Бруно Гарсия Таиландга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бу футзал бундай натижалар ва ўйиннинг кескин бурилиши бўлиб туради. Таиланд терма жамоасига қарши баҳсда камроқ гол уришга имкон бермоқчи эдик. Биринчи бўлимда буни уддалагандек бўлдик. Аммо барибир рақиб ўз савиясини кўрсатиб ҳисобни очди. Биз кейинроқ ҳисобни тенглаштирдик. Сўнгги дақиқада бу ҳисобни сақлаб қола олмадик, бу ачинарли”, - дейди Бруно Гарсия.

- Дарвозабон ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг жароҳати бор эди. Шундай бўлса ҳам майдонга тушиб бир неча бор жамоамизни голлардан сақлаб қолди.

- Бугунги мағлубиятда айнан шу посбоннинг жароҳат олиб майдонни тарк этиши сабаб бўлди дея оласизми. Охирги дақиқада иккита голни иккинчи дарвозабон ўтказиб юборди.
- Мен одатда бирор футзалчини мағлубиятда айбдор ҳисобламайман. Шу боис бундай саволларга жавоб бера олмайман.

- Японияга қарши ўйинда жамоа руҳиятини қандай кўтарасиз?
- Жамоанинг имкониятларини биламиз. Чорак финалга чиққанимизнинг ўзи катта натижа. Бундан хурсандмиз. Япония жуда кучли жамоа, охирги иккита Осиё чемпионати ғолиби. Барча жамоада кучсиз томонлари бўлади, японларда бу жуда ҳам кам. Лекин шуни топишга ҳаракат қиламиз.

- Вьетнамнинг кучли бешликка кириш ва ЖЧга йўлланма олиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Биз ҳар бир ўйиндан олдин мақсад сари интилаяпмиз. Агар Японияни мағлуб этсак ўз ўзидан мундиалга йўлланма оламиз. Агар ютқазиб қўйсак шундан кейин плей-офф ўйини ҳақида ўйлаймиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика