RU

Последние новости

14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  0 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  3 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3

Британиялик офицер - Дэвид Бекхэм ҳақида Новости

Британиялик офицер - Дэвид Бекхэм ҳақида

Бугун Англия футболининг афсоналаридан бири Дэвид Бекхэм ҳамда маълумотлар бериб ўтамиз.

Дэвид Бекхэм (ингл. David Robert Joseph Beckham. 1975 йилнинг 2 май кунида Англиянинг Лондон шаҳрида туғилган. Ярим ҳимоячи. Фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед», «Престон Норт Энд», «Реал Мадрид», «Милан», «Лос-Анжелес Гэлакси» ва «Пари Сен-Жермен» каби жамоаларда ўйнаган. Англия терма жамоаси шарафини кўп йиллар давомида ҳимоя қилган. Унинг ўйинларини томоша қилганлар жарима тўпларини қай тарзда қойилмақом амалга оширишидан хабардорлар. 2011 йилда у дунёнинг энг кўп даромад топадиган футболчиси ҳисобланарди.

Бекхэмнинг футболчилик фаолияти 1992 йилда (17 ёшлигида) "Манчестер Юнайтед" сафида дебют қилиш орқали бошланган. Дэвид МЮ билан АПЛда 6 марта чемпионликка эришган. 2 марта Англия Кубоги, шунингдек Чемпионлар Лигасида ҳам совриндор бўлган.

2003 йилда эса Мадриднинг "Реал" жамоасига кўчиб ўтади ва 4 йил давомида "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилади. Жамоа билан Испания чемпионлигини қўлга киритади. 2007 йилда эса МЛСнинг "Лос Анделес Гэлакси" жамоаси сафига бориб қўшилади ва клуб билан 32,5 миллион доллар эвазига 5 йиллик шартнома имзолайди. Бу орада у 2009-2010 йиллар давомида "Милан"да ижара асосида ҳам ўйнаган. 2013 йилда эса ПСЖ шарафини ҳимоя қилган ва фаолиятини якунлаган.

Қаҳрамонимиз икки марта ФИФАнинг йил футболчиси номинациясида иккинчи ўринни эгаллаган. У ЕЧЛда илк марта 100та ўйин ўтказган британиялик футболчига айланган. 2000 йилдан 2006 йилгача Англия терма жамоаси сардори бўлган. Сардор сифатида 58 марта жамоасини майдонга олиб тушган. Шунингдек, Google'да 2003 йил ва 2004 йилларда спорт йўналишида айнан Бекхэм энг кўп қидирилган сўз бўлган.

Дэвид "Spice Girls" гуруҳи қўшиқчиси Виктория Бекхэмга уйланган ва айни пайтда ушбу жуфтлик тўрт нафар фарзанднинг ота-онаси.





Болалиги

Дэвид болалигиданоқ Чингфорддаги «Рижуэй Парк»да мунтазам футбол ўйнарди. Унинг ота онаси "Манчестер Юнайтед" мухлислари эдилар ва доимий равишда Лондондан "Олд Траффорд"га ташриф буюрардилар. Ота онанинг клубга бўлган муҳаббати қаҳрамонимизга ҳам ўтади ва у Бобби Чарлтоннинг Манчестердаги футбол мактабига ташриф буюради.

Дэвид 14 ёшлигида "Манчестер Юнайтед" футбол академияси билан шартнома имзолаган.

Терма жамоа сафида илк марта 1996 йилнинг 1 сентябрида Молдавияга қарши ўйинда майдонга тушган.


Муваффақиятлари

"Манчестер Юнайтед"


Англия Премьер-Лигаси чемпиони: 1995/1996, 1996/1997, 1998/1999, 1999/2000, 2000/2001, 2002/2003
Англия Кубоги соҳиби: 1996, 1999
Чемпионлар Лигаси соҳиби: 1999
Қитъалараро Кубок соҳиби: 1999
Англия Суперкубоги соҳиби: 1996, 1997.


"Реал"

Испания чемпиони: 2006/2007
Испания Суперкубоги соҳиби: 2003


"Лос-Анжелес Гэлакси"


MLS Кубоги соҳиби (2): 2011, 2012
Supporters' Shield MLS (2): 2010, 2011
MLS ғарбий чемпионати ғолиби: 2009, 2010, 2011
MLS Кубоги финалчиси: 2009


"Милан"

Италия чемпионати бронза медали соҳиби: (2): 2008/09, 2009/10


"Пари Сен-Жермен"

Франция чемпиони: 2012/13




Англия терма жамоаси сафида 115 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 марта аниқ нишонга олган.


Маҳсус орден ва совринлари

Британия империяси офицери ордени: 2003йилдан бери
ЮНИСЕФ элчиси: 2005 йилдан бери
Британиялик 100 нафар буюк инсон рўйхатига кирган


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика