RU

Последние новости

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  2 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  66 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

Бразилия термасига илк бор чақирилган Жоэлинтон кўз ёшларини тийиб туролмади Новости

Бразилия термасига илк бор чақирилган Жоэлинтон кўз ёшларини тийиб туролмади

Бразилия терма жамоаси 2 та ўртоқлик баҳси учун қайдномани маълум қилди.

Йиғинга "Ньюкасл" ҳужумчиси Жоэлинтон ҳам жалб қилинди. У Бразилия ОАВга таъсирли интервью берди.

"Мен пляжга кетмоқчи эдим, рафиқам эса Бразилия таркиби эълон қилинишини кутишимни сўради. Агар чақирув олмасам, хафа бўлишим мумкинлиги, пляжда эса бу хаёлимда бўлмаслиги ҳақида ўйлагандим. 

Ўз исмимни эшитганимда, йиғлаб юбордим. 

Шу пайтда ўзига хос мағрурлик ҳис этдим. Алиансага Европага келиш, Бразилия терма жамоасидан чақирув олиш... Бу лаҳза ҳақида фақат орзу қилиш мумкин. 

Миямда қандай яшаганим ва умуман, ҳаммаси ҳақида фильм бор. 

Шу йўлларни босиб ўтганимдан, бошдан кечириб ўтганларимдан фахрланаман", – деди ҳужумчи.

Бразилия терма жамоаси вақтинчалик бош мураббийи Рамон Менезес Гвинея (17 июнь) ва Сенегал (20 июнь)га қарши ўртоқлик баҳслари учун қуйидаги футболчиларни жалб қилган:

Дарвозабонлар: Алиссон ("Ливерпуль"), Эдерсон ("Манчестер Сити"), Вевертон ("Палмейрас").

Ҳимоячилар: Данило ("Ювентус"), Вандерсон ("Монако"), Алекс Теллес ("Севилья"), Айртон ("Фламенго"), Эдер Милитао ("Реал"), Ибаньес ("Рома"), Маркиньос (ПСЖ), Нино ("Флуминенсе").

Ярим ҳимоячилар: Андре ("Флуминенсе"), Бруно Гимарайнш ("Ньюкасл"), Каземиро ("Манчестер Юнайтед"), Жоэлинтон ("Ньюкасл"), Лукас Пакета ("Вест Хэм"), Рафаэл Вейга ("Палмейрас").

Ҳужумчилар: Малком ("Зенит"), Винисиус Жуниор ("Реал"), Родриго ("Реал",) Рони ("Палмейрас"), Ришарлисон ("Тоттенхэм"), Педро ("Фламенго").

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика