RU

Последние новости

22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  7 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11

Бразилия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш қанча туради? Новости

Бразилия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш қанча туради?

Бугун Бразилия терма жамоаси Англияда инглизлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

4 кун олдин бразилияликлар Франциянинг Лилль шаҳрида Япония билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушишган эди. Сўнгги беш йил давомида Бразилия терма жамоаси 33та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Уларнинг 24таси чет мамлакатларда ўтказилди.

Бу ўртоқлик ўйинлари мартда ҳам давом этади. Баҳор ойида улар аввалига Россия, кейинроқ эса Германия терма жамоасига қарши баҳс ўтказишади.

Бу даражада кўп ўртоқлик учрашувлари ўтказишнинг бир сабаби бор. 2013-2014 йилларда Бразилия терма жамоаси мезбон сифатида жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида қатнашмади. Сўнгги беш йил ичида Жанубий Америка жамоаси ўртоқлик учрашувларида яхшигина пул ишлаб олди.

2013 йил "Стэмфорд Бриж"да ўтган Россия - Бразиля ўртоқлик учрашувини ташкиллаштириш учун 3 млн. доллар сарфланган.

Ўйин хатто ноқулай жой ва ноқулай вақтда ўтказилса ҳам, бундай тижорат мақсадлари ҳисобга олинган бўлади. Яқинда бўлиб ўтган Япония ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги учрашув вақтли бошланишига сабаб бор. Бу ўйин бир неча ўн миллионлик Осиё қитъаси футбол ишқибозлари томоша қилиши учун мўлжалланган эди.

Қатарда бўлиб ўтган Бразилия ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги баҳс учун 8,6 млн. доллар сарфлангани тахмин қилинганди. Кейинроқ Швейцария суди ушбу ўйин борасида текширув ўтказган. Бразилияликлар бу баҳсдан 1,15 млн. доллар даромад кўришган эди.

2010 йилда Танзания футбол федерацияси Бразилия билан ўз мамлакатида ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун 2,5 млн. доллар тўлаган. Бироқ ўша баҳс ўтказилиши керак бўлган 60 минглик стадионнинг ярми тўлган. Ўртача олиб ҳисоблаганда, бугунги кунда Бразилия терма жамоасини ўз мамлакатига таклиф қилиб, улар билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш 3 млн. фунт туради.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика