RU

Последние новости

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  2 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  57 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Боян Миладинович: «Бабаян билан гаплашдим, у жуда хафа эди...» Новости

Боян Миладинович: «Бабаян билан гаплашдим, у жуда хафа эди...»

Ўзбекистонлик футбол мухлислари, айниқса, «Пахтакор» ишқибозлари Боян Миладиновични жуда яхши билишади.

Сербиялик легионер бир неча йил давомида «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилиб, «шерлар» таркибида икки мартадан мамлакат чемпиони ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

Ўз вақтида бу марказий ҳимоячига Ўзбекистон фуқаролиги ҳам таклиф этилганди. Лекин ФИФА талабларига кўра, унинг миллий терма жамоамиздаги дебюти амалга ошмай қолганди.

Ҳозирда Боян Сербия чемпонатига қайтиб, ўзининг илк клуби «Напредак» шарафини ҳимоя қиляпти. Ундан аввал эса Малайзия чемпионатида ҳам фаолият юритганди. Биз Миладинович билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Боян, бугунги кунда нималар билан бандсиз? Бутсаларингизни ҳали михга илмадингизми?

- Йўқ, футболчилик фаолиятим давом этмоқда. Ҳозирда Сербия чемпионати иштирокчиси ҳисобланган Крушевацнинг «Напредак» клубида ўйнаяпман. Айнан ушбу жамоа таркибида профессионал футболдаги фаолиятим бошланганди.

Бир ойча аввал «Напредак» билан амалдаги шартномамни яна бир йилга узайтирдим. Ўйлашимча, бу мавсум футболчилик фаолиятимдаги сўнггиси бўлади. Шундан сўнг бутсаларимни михга иламан.

- Ҳали чарчоқ аломатлари сезилмаяптими? Ҳар ҳолда Европа Осиё эмас. Сизларда футболни майдонда юриб ўйнаш мумкин эмас, тўғрими?

- Ҳозирча ўзимни тетик ҳис қиляпман. Тўп тепиш учун хоҳиш, иштиёқ бор. Менимча, бу футболчилик фаолиятимни давом эттиришим учун энг муҳим омил. Ҳақиқатан ҳам, Европада менинг ёшимда 90 дақиқа бир маромда ўйнаш мушкул. Осиёда ўйин пайти нафас ростлаб олиш учун имконият бўлади. Лекин сўнгги пайтларда «сариқ қитъа»да ҳам футбол савияси ошмоқда.

Япония, Хитой, Жанубий Корея каби кучли чемпионатларда футбол анча ўсган. Санаб ўтган мамлакат клублари ўз таркибларни кўзга кўринган легионерлар ҳисобига кучайтириб олишяпти.

- Жамоангиз олдига чемпионатда қандай вазифа қўйиляпти?

- «Напредак» клубига Милорад Косанович мураббийлик қиляпти. 65 ёшли мутахассис жуда тажрибали. Дарвоқе, у аввал Хитойда ҳам ишлаган. Чин юртида уч маротаба мамлакат чемпиони бўлган. Шу натижаларнинг ўзи Милораднинг қандай мураббий эканидан далолат бериб турибди.

Жамоамизнинг вазифаси ўзгармаган. Худди ўтган мавсумда бўлгани каби бу сафар ҳам кучли тўртликдан жой олиш учун курашамиз. Шу орқали Европа Лигасининг квалификация баҳсларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритмоқчимиз. Жамоамизда ёш футболчилар кўпчиликни ташкил этади.

Тўрт-беш нафар тажрибали футболчи бор, холос. Қолганларнинг бари ёш иқтидор соҳиблари. Клуб президенти асосий эътиборни ёшларга қаратади ва уларнинг энг истеъдодлиларини хориж клубларига трансфер қилади.

- Бир неча йиллик танаффусдан сўнг Сербияга қайтдингиз. Ўтган вақт мобайнида мамлакат футболида қандай ўзгаришлар рўй берибди?

- Етти йил Сербиядан ташқарида ўйнадим. Бир нарсани аниқ айта оламан, сўнгги йилларда Сербия футболида ўсиш кўзга ташланяпти. Буни бошқа хорижлик мутахассислар ҳам эътироф этишмоқда.

Футбол клубларининг инфратузилмаси, стадионларнинг ҳолати анча яхшиланган. Ҳар бир аренанинг ёритиш тизими талаб даражасига келтирилган ва тунги вақтда ҳам бемалол ўйинларни ўтказиш мумкин бўлади. Халқаро учрашувларни юқори даражада ташкил этиш йўлга қўйилган.

- Қандай муаммолар бор?

- Энг катта муаммолардан бири бу - маблағ! Клубларда пул етишмаслиги мана бир неча йилдирки, сақланиб қолмоқда. Истеъдодли футболчилар бир-икки йил ўйнаганидан сўнг клуб раҳбарлари уларни арзимаган маблағ эвазига сотиб юборишяпти.

Ваҳоланки, ўша ёш истеъдодлар яна 2-3 йил ўйнаса, номдор клубларга кўпроқ пул эвазига трансфер қилиниши мумкин. Бунинг натижасида Сербия чемпионати янада кучаярди.

- Тўғрику-я, лекин бошқа томондан истеъдодларни ушлаб туриш натижасида вақт бой берилиши мумкин. Қобилият, истеъдод йўқолиб қолиши эҳтимоли йўқ эмас. Бу борада фикрингиз қандай?

- Ҳа, бу фикрга қўшиламан. Лекин айнан пул танқислиги сабабли ҳам клуб раҳбарлари футболчиларни сотиб юборишга мажбур бўлишмоқда. Агар маблағ томонидан муаммо бўлмаганида, истеъдодли ёшлар кетиб қолишмасди.

Энг ачинарлиси, кетаётган футболчиларнинг ҳаммаси ҳам хориж клубларида ўз ўрнини топиб кетаётгани йўқ. Турли сабаблар билан бир-икки йилдан сўнг уйга қайтишга мажбур бўлишмоқда. Ана шу бой берилган йиллар эса мамлакат футболининг умумий ўсишига тўсқинлик қиляпти.

- Мавсум сўнгида футболчилик фаолиятим якунланади, дедингиз. Ортга назар ташлаб, фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими? Ёки кўпроғини кутганмидингиз?

- Жуда мамнунман. Баъзида ўйлаб қоламан, янада яхшироқ натижаларга эришишим мумкин эди-ку, деб. Аммо ҳаммасини тарозига қўйганимдан кейин барибир, фаолиятимда ижобий ютуқлар кўп экани ойдинлашади. Уч маротаба Сербия чемпионлигини нишонладим.

Яна шунча марта мамлакат кубоги соҳибига айландим. «Пахтакор» сафида икки бор Ўзбекистон чемпиони ва шунча марта кубок эгаси бўлдим. 2004 йили Сербия ёшлар терма жамоаси таркибида Европа чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритганман. Ана шу ютуқлар фаолиятимнинг ёрқин лаҳзаларини ифодалайди.

- Футболчилик фаолиятингиз якунланганидан сўнг нима билан шуғулланишингизни аниқлаб олдингизми ёки бу ҳақда ўйлаш учун ҳали вақт бўлмадими?

- Яқинда «B» мураббийлик лицензиясини қўлга киритдим. Шу йили «A» тоифаси учун курсларда таҳсил оламан. Икки йилдан кейин эса «ПРО» лицензияси учун ўқишни режалаштирганман.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболда қоламан. «Напредак» клуби президенти спорт директори лавозимига ишга таклиф қилди, шу ҳақда ҳам ўйлаб кўраман. Қолаверса, футбол агенти сифатидаги фаолиятим ҳам бошланди.

Аниқроғи, саккиз йил аввал бу фаолиятим бўйича Малайзияга саккиз нафар футболчини жўнатдим. Шу йилнинг декабрь ойида эса яна икки футболчи ушбу мамлакат клублари сафига бориб қўшилади.

- ФИФА ёки УЕФАдан агентлик лицензиясини олдингизми?

- Йўқ. Ҳозир бу нарса унчалик ҳам муҳим эмас экан.

- Сербиялик футболчиларнинг нархи қанча? Масалан, Малайзия ёки Ўзбекистон чемпионатига сербияликлар қанча маош эвазига келишлари мумкин?

- Очиғи, Ўзбекистон клублари мисолида бу сумма қанча кўринишда бўлишини билмайман. Барчаси жамоаларнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқади. Малайзияда 10 000 АҚШ доллари миқдорида маош олишади. Балки ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Бу кўп жиҳатдан легионернинг савиясига боғлиқ. Хорижлик футболчи ўз номига яраша савия жиҳатидан маҳаллий ўйинчилардан устун бўлиши шарт.

- Ҳозирда Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган сербиялик футболчилардан кимларни биласиз?

- «Сўғдиёна»да Симонович, «Қўқон-1912»да Гожкович, АГМКда Трифунович ва Жокич, «Навбаҳор»да Станоевич, «Локомотив»да Йелич, «Пахтакор» таркибида эса Симич бор. Лекин уларнинг ҳаммаси билан ҳам шахсан таниш эмасман.

- Сиз учун қадрли бўлган «Пахтакор» жамоаси иштирокидаги ўйинларни кузатиб боряпсизми?

- Албатта. Охирги кўрган ўйиним «Пахтакор»нинг «Локомотив»га қарши кечган учрашуви бўлди. Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Лекин шу куни «Пахтакор» ғалабага ҳақлироқ ва яқинроқ эди. Сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол жамоани ютуқдан маҳрум қилди.

- «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе билан шахсан танишмисиз?

- Йўқ. Лекин ўйлайманки, бу мутахассис билан яқин вақт ичида танишиб оламан. Шота жуда яхши футболчи бўлган. Мураббий сифатида ҳам ёмон ишламаяпти. Бу «Пахтакор» кўрсатаётган ўйинларда ҳам кўзга ташланиб қоляпти. Ишончим комилки, Арвеладзе «Пахтакор»нинг аввалги шонли даврларини қайтара олади. Бу йил жамоа чемпион бўлиши керак. 

- Мавзуни бироз ўзгартирамиз. Россияда ўтган мундиалда Сербия термаси ҳам қатнашди. Ватанингиз жамоасининг иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?

- Сербия термасининг ЖЧ-2018га йўлланма олишининг ўзи мамлакатимиз аҳли учун катта байрам бўлганди. Футболчиларимиз мундиалнинг саралаш баҳсларида чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этишди. Натижа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. Лекин ҳамиша ҳам сиз ўйлаган нарсалар бўлавермас экан.

Жаҳон чемпионати шуни кўрсатдики, ҳозир ҳамма жамоалар ўйнашни ўрганиб олишган. Ҳимояда мустаҳкам тўп суриш орқали дунё футболига кутилмаган натижаларни туҳфа этаётган термалар кўпайган. Италия, Голландия, Туркия ҳатто саралашдан ҳам ўта олишмади.

Яқингача мен номларини санаб ўтган жамоалар мундиалда иштирок этмайди, деса ҳеч ким ишонмасди. Шуларни инобатга олиб, Сербия термасининг Россия яшил майдонларидаги ўйини ва кўрсатган натижасини ижобий баҳолайман.

- Умуман олганда-чи, ЖЧ-2018 сизга ёқдими?

- Албатта, жуда ёқди. Биринчи навбатда, мусобақа ташкилотчилиги аъло даражада бўлди. ЖЧ-2018 ўйинлари ўтказилган стадионлар ва унинг атрофидаги муҳит шунчаки супер эди.

Иштирокчи жамоалар ҳам ажойиб футбол намойиш этишди. Бир сўз билан айтганда, Россиядаги жаҳон чемпионати мен томоша қилган мундиаллар орасидаги энг яхшисидир. Бу фикрни жуда кўпчиликдан эшитдим.

- Сербия терма жамоасидан ташқари яна кимга мухлислик қилдингиз?

- Россия ва Франция жамоаларига. Ўйлашимча, энг яхши ўйнаган терма айнан Франция бўлди. Фаранглар ҳақли равишда жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди.

- Адашмасам, бир пайтлари сизга Ўзбекистон фуқаролигини ҳам таклиф қилишганди, тўғрими?

- Худди шундай. 2009 ва 2010 йилларда икки бор менга Ўзбекистон фуқаролигини таклиф қилишган ва шу йўл билан менда терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш имконияти туғилганди.

- Бу таклифга рози бўлмаганмидингиз?

- Нега энди? Рози бўлганман. Лекин ўша пайт ФИФАнинг ўзига яраша қатъий талаблари бор эди. Бунинг учун Ўзбекистон чемпионатида камида 5 йил ўйнаган бўлишим талаб этилганди.

Шундагина менга Ўзбекистон паспорти берилиб, терма жамоа либосида майдонга тушишимга рухсат этиларди. Афсуски, бу амалга ошмай қолганди. Тўғрисини айтаман, ўшанда роса ачингандим.

- Балки вақти келиб Ўзбекистон клублари ёки миллий термада мураббий сифатида ишлаш насиб қилар?

- Худо хоҳласа. Агар бу иш амалга ошса, бундан ўзимда йўқ хурсанд бўлардим.

- Фарзандларингиз ҳам футбол ўйнашяптими?

- Ҳа, ўйнашяпти. Улар ҳам футболни танлашган. Тўнғич фарзандим 5 йилдан бери футболда. Кичиги эса ҳозир олти ярим ёшда ва бир йилдан буён у ҳам машғулотларда миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганяпти.

- Ўз вақтида Малайзия чемпионатида ҳам ўйнадингиз. Савияси сиз учун пастлик қилмадими?

- Ўзбекистон чемпионати Малайзияникидан анча кучли. Лекин менга Малайзия, хусусан, Куала-Лумпур жуда ҳам ёқди.

- Самвел Бабаян билан гаплашиб турибсизми?

- Сўнгги бор 2-3 ой олдин суҳбатлашгандик. Ўшанда Латвия чемпионатида бош мураббий сифатида иш бошлаганди. У терма жамоа ҳақида куюниб гапирганди. Жуда яхши имконият юзага келгани ва қандайдир омадсизлик туфайли мундиалдан четда қолиб кетилганини айтганди. ЖЧ-2018 тарихга айланди. Энди яхши ниятлар билан навбатдаги жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаш керак. Хатолардан тўғри хулоса чиқариб олиш лозим.

Манба. "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: -54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика