Бошидан жароҳат олган футболчига ёрдам кўрсатиш учун чиққан шифокорга қизил карточка берилди
25 ноя 2019 20:57
Новости
Бошидан жароҳат олган футболчига ёрдам кўрсатиш учун чиққан шифокорга қизил карточка берилди
Аёллар примероси 10-туридан ўрин олган "Логроньо" - "Леванте" (3:4) учрашуви голларга ва жиддий воқеаларга бой бўлди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқасида "Леванте" футболчиси Альба Редондо бошидан жароҳат олди ва шу боисдан жамоа шифокори унга ёрдам бериш учун майдонга тушди. Бош ҳакам докторга қизил карточка берган бўлса-да, у бунга эътибор қилмади. Кейинчалик футболчи ижтимоий тармоқларда ҳолати анчагина яхши эканлигини маълум қилди.
Комментарии