“Боруссия” мухлиси Левандовскидан узр сўради
05 фев 2014 10:42
Новости
“Боруссия” мухлиси Левандовскидан узр сўради
Полиция “Боруссия” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг 17 ёшли мухлисни ургани ҳақидаги ишни тўхтатди.
Аввал берилган хабарларда, Левандовски уйи атрофида бир гуруҳ мухлислар билан жанжаллашгани ва футболчи мухлислардан бирини мушти билан урганлиги учун полицияга арз қилгани ҳақида айтилган эди.
Бугун маълум бўлишича “жабрланувчи” Филип С. полициядан ўз аризасини олган ва Польша терма жамоаси ўйинчисидан кечирим сўраган.
Комментарии