RU

Последние новости

10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  0 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2

Болалар футболи. Қашқадарёда вилоят чемпионати қайтадан йўлга қўйилади Новости

Болалар футболи. Қашқадарёда вилоят чемпионати қайтадан йўлга қўйилади

ЎФАнинг Футболни ривожлантириш бошқармасининг навбатдаги ташрифи Қашқадарё вилоятига бўлиб ўтди.

Икки кунлик ташриф давомида, Қашқадарё футбол федерацияси 1-вице-президенти Норқул Даминов билан ҳудудда болалар футболига бўлган эътиборни янада ошириш ҳақида келишиб олинди.

Шуни такидлаш лозимки, Қашқадарё ФФ юртимиздаги энг намунали федерациялардан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, испаниялик мутахассис Кико Зунига Қашқадарё ФФда ўз штаб квартирасига эга бўлди.

Қашқадарё вилояти энг кўп аҳолига эга вилоятлардан бири ҳисобланади. Ҳудуддаги барча истеъдод эгаларини қамраб олиш мақсадида, май ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб вилоят чемпионати ҳудудларга бўлинган ҳолда узоқ муддатли чемпионат бошланадиган бўлди. Энди болалар футболида ҳам уй сафар тизимига амал қилиниб, катта мусобақалар 10 кунлик вақтни эмас, 6 ойлик узоқ муддатни ўз ичига олади. Тур ўйинлари ҳафтанинг ҳар якшанба куни бўлиб ўтади.

Бу борада Қашқадарё футбол инфраструктураси барча талабларга жавоб беради. Фақат ЎФА билан ҳамкорлик қилинса бас. Ички чемпионатни йўлга қўйилишидан ҳаммадан ҳам, "Насаф" академияси ва "Шўртан" жамоасига бириктирилган БЎФМ мураббийлари қувондилар. Сабаби ҳар қандай кичик мусобақадан, узоқ вақт давом этадиган чемпионат сифатли ва фойдали бўлади.

Қашқадарё вилояти чемпионати 2001-02, 2003, 2004, 2005 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида очко жамлаш тизимида, 2006-09 йилларда туғилган футболчилар ўртасида эса фестивал кўринишида бўлиб ўтади.

"Футболимизда уйғониш фасли деб айтсам гапим муболаға бўлмасди. Биз ЎФАнинг болалар футболини ривожлантириш бошқармаси вакиллари вилоятимизга сафар қилиб, муаммоларни ичидан ўрганаётганига хурсандмиз. Бу борада ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновга катта раҳмат айтамиз. Футболнинг пойдевори болалар футболи ҳисобланади. Шундай экан, ЎФАнинг ўзи ташаббус билан чиқаётганда, биз уни аъло даражада бажаришимиз керак, бунга жамоамиз тайёр", - дейди Норқул Даминов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика