RU

Последние новости

19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  0 19:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 0:2 (матнли трансляция)  233 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  25 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5

Болалар футболи. Наманган 2007 Ўзбекистон чемпиони Новости

Болалар футболи. Наманган 2007 Ўзбекистон чемпиони

Андижонда "Проффессионал футбол мактаблари лигаси" мусобақасининг ғолиб аниқланди.

Мазкур чемпионатнинг 2007 йилда туғилган тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалари ўртасидаги мусобақа Андижон вилоятида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ушбу мусобақада қуйидаги жамоалар ярим финалга етиб келди.

Наманган- Андижон 0:0 (п.с-4:3)

Хоразм - Тошкент шаҳри 1:0

Финал учрашувида Раҳимжон Бозоров, Ўткирбек Эргашев Муслимбек Саитбоев мураббийлигидаги Наманган 2007 жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. 

ФИНАЛ

Наманган 2:0 Хоразм

Ушбу мусобақада совринли ўринларни қуйидаги жамоалар қўлга киритди.

1-ўрин Наманган

2-ўрин Хоразм

3-ўрин Андижон    

3-ўрин Тошкент шаҳри

Мусобақа якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳодими Маъмур Саидқосимов, Андижон вилоят жисмоний-тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Андижон футбол маҳорат мактаби директори Насибилло Мадрахимовлар иштирок этди.

Раҳимжон Бозоров (Наманган 2007 мураббийи) - Мусобақа юқори савияда ўтди. Ташкилотчилик ҳам аъло даражада бўлди. Шу ўринда барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Шогирдларим мусобақада яхши иштирок этишди. Биринчи маротаба Ўзбекистон U13 Республика биринчилигида иштирок этишаётганлиги сабабли бошланишида бироз ҳаяжон сезилди. Лекин, ўйиндан ўйинга ҳаяжонни енгиб кўзлаган мақсадимизга эришдик. 

Кейинги режаларимиз олдинда кутаётган турнирларга янада яхшироқ тайёргарлик кўриб келажакда "Навбаҳор" клубига маҳоратли футболчиларни тарбиялаб ва Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларига иқтидорли футболчиларни етказиб бериш. Фурсатдан фойдаланиб Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шакиржановичга, Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Наманган футбол ассоциациясия, футбол маҳорат мактаби раҳбарларига бизларга яратиб берган шароитлар ва билдирган ишончлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ушбу мусобақада кўзлаган мақсадимизга эриша олдик. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Собиқ тарбияланувчиларимиз Одил Аҳмедов, Азиз Турғунбоев, Владимир Козак каби футболчиларни етиштириб берсак мақсадимизга эришган бўламиз. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика