RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Бокс ва футбол уйғунлиги... Новости

Бокс ва футбол уйғунлиги...

Боксга унча қизиқмайман. Аниқроғи, умуман қизиқмас эдим, десам ҳам бўлади. Шу қадарки, ҳатто Ҳасанбой Дўстматов деган йигит Олимпиада чемпиони бўлганини жонли эфирда кўрмадим.

Қизиқиш йўқ-да. Аммо кейин, ижтимоий тармоқларда катта шов-шув кўтарилгач, Ҳасанбойнинг чемпионлик жангини интернетдан қидириб топдим, кўриб олдим.

Кейин эса бошланди. Аввал Ҳасанбой Дўстматовнинг чемпионлик курашини томоша қилдим. Кейин эса қизиқишим ошиб кетиб, у ўтказган олдинги жангларни кўриб чиқдим. Сўнгра бошқа боксчиларимизнинг иштирокини томоша қилишга майл пайдо бўлди - Бектемир Мелиқўзиев, Шахрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров, Рустам Тўлаганов, Баҳодир Жалолов. Қисқа қилиб айтганда, Элшод Расуловдан бошқа барча боксчиларимиз ғалаба кетидан ғалабага эришибдилар. Бизникилар ютиб турса, томоша қилишдан ҳам чарчамас экансан. Камига хорижлик шарҳловчилар боксчиларимизни тилидан бол томиб шунақа мақташади-ки, қандай қилиб кейинги жангга ўтиб кетганингни билмай қоларкансан. Хуллас, шундай қилиб бутун бошли бир куним боксчиларимизнинг Олимпиадада ўтказган жангларини томоша қилишга кетди.

Кейин эса ўйланиб қолдим. Юртимизда футболга бўлган қизиқиш юқори эмаслигидан нолиймиз ва бунинг сабабларини қидирамиз. Бироқ агар ўйинлар қизиқарли ўтса, наҳотки, мухлислар стадионга келишни исташмайди. Мана мен - боксга мутлақо қизиқмайдиган одам бутун бошли бир кунимни уни томоша қилиш учун сарфладим-ку. Агар ўша жанглар шиддатли ва курашга бой ўтмаганида томоша қилишга кимнидир мажбурлай олармидингиз? Йўқ, албатта. Аммо баҳс қизиқарли ва энг муҳими - мухлис қалбига йўл топа олса, у албатта, томоша қилиш учун вақт топа олади. Яна ўзимдан қиёс...

Биз Ўзбекистонда футболни биринчи рақамли спорт тури, деб биламиз. Шундай деб аташга кўникиб қолганмиз. Аммо шу билан бирга, ҳар биримиз миллионлар ўйинига мутлақо қизиқмайдиган ўнлаб одамларни таниймиз, биламиз. Ҳатто қизиқаман, дея даъво қиладиганлар орасидан ҳам Ривалдо нима учун Ўзбекистон терма жамоасида ўйнамаганига ҳамон тушунмайдиганлар етарлича топилишидан ҳам хабардормиз. Биласизми, аслида, мана шу ҳолат одатий ва табиий ҳисобланади. Чунки ҳар қандай мамлакатда ҳам футболга қизиқиш унинг ривожи билан белгиланади. Ютуқ йўқми, шунга яраша қизиқиш ҳам паст бўлади. Масалан, Непал ва Бангладеш термаларининг қачондир мундиалда иштирок этишини ўйлаб кўриш ҳам кулгули.

Афсуски, бу борада ўзимиз ҳам мақтана олмаймиз. Биз Осиё чемпионатида бирор марта ғолиб чиқмаганмиз, жаҳон чемпионатида-ку, умуман иштирок этмаганмиз. Шунга яраша клубларимиз ҳам халқаро мусобақаларда анча камтарлар. «Насаф»нинг ОФК кубогида ғолиб чиққанини писанда қиладиганлар ҳозир ўша турнирда ўзбек клублари умуман иштирок этмаётганини ҳам унутмасликлари лозим. Бу мусобақа нуфузи биз ўйлагандан ҳам анча паст эканини тушунтириш шарт бўлмаса керак.

Демоқчимиз-ки, спорт, хусусан, футболга бўлган қизиқиш ҳам энг аввало, натижага ва албатта, шиддатли курашларга боғлиқ бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч қачон мухлиссиз қолмаган. Ҳайтовур, учрашувларнинг нуфузига қараб томошабинлар ҳам стадионга келиб туришади. Ҳар бир баҳсда арена жуда ҳам тўлиб кетади, дейиш қийин, аммо келган мана шу 5-6 минг томошабиннинг ашаддий ишқибозлар эканликларини ҳам инкор эта олмаймиз. Бу яхши, албатта, бироқ футболи ривожланган ўлкаларга мос келадими? Мана шу саволга жавоб бериш жуда қийин.

Бизда мухлисларнинг стадионга келмасликлари ҳақида ёниб, ачитиб гапириш каби ёмон одат бор. Аммо бир нарсани яхшилаб уқиб олишни истамаймиз, мухлис - мижоз дегани. Футбол эса - маҳсулот. Агар маҳсулот яхши бўлмаса, мижоз ҳеч қачон уни сотиб олмайди. Мухлислар стадионга ёпирилиб келишлари учун ҳам ўша футбол етарлича савияда бўлиши лозим. Нимага «Бухоро», «Қизилқум» ва «Сўғдиёна» ғирт ўртамиёна клуб бўлса ҳам стадионлари лиқ тўлади-ю, «Локомотив», «Бун-ёдкор» ва «Пахтакор»нинг муҳташам ареналари ҳувиллаб ётади?

Хуллас, боксни томоша қилиш асносида мана шулар хаёлдан ўтди. Мен нима учун умрим давомида қизиқмаганим - бокс билан бир кунимни ўтказдим? Чунки унда ўша ўзим кутган шиддат, кураш ва жозибани кўрдим. Энг муҳими - боксчиларимиз пайдар-пай ютиб туришди. Мағлуб бўлишганда томоша қилармидим? Балки кейинроқ, боксга бутун вужудим билан мухлис бўлиб қолсам кузатарман, аммо ҳозир бундай қила олмасам керак. Футболга энди мухлислик қиладиганлар билан ҳам шундай бўлади. Улар энди «миллионлар ўйини»га кўнгил қўя бошлаганларида у хоҳ терма жамоа бўлсин, хоҳ клублар - шунақа мағлубиятга учраб берадилар-ки, ҳар қандай ишқибозни етти қир ошиб кетиш даражасига олиб келишади. Энди ўйлаб кўринг, бундай ҳолатда қизиқишни ошириб бўладими?

Аммо ҳаммаси ўзгариши мумкин. Жуда қисқа муддатда барчаси тубдан ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Фақат бунинг учун футболчиларимиз яхшилаб тер тўкишлари лозим бўлади. Мана, яқинда ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичи бошланади...


мақоланинг давомини "ИнтерФутбол" газетаси сайтида ўқиш мумкин

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика