RU

Последние новости

11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  15 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  15 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  22 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7

Бобур Зухриддинов: «Ютадиган ўйинда мағлуб бўлдик» Новости

Бобур Зухриддинов: «Ютадиган ўйинда мағлуб бўлдик»

«Обод» – «Шўртан» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Бобур Зухриддинов иштирок этди.
-   Бугунги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин: ютадиган ўйинда мағлубиятга учрадик. Ҳимоядаги хатолар панд берди. Натижада ғалабани қўлдан чиқардик.

-   Бугунги ўйинда ҳимоя чизиғида Аброр Хусенов ва Акбар Ходжаевлар хизматидан фойдалана олмадик. Натижада ҳимоя чизиғида ўзгариш бўлди. Бу футболчилар шу пайтгача ҳимояда бирга ўйнашмаган, шу сабабли бир-бирини тушуниб ўйнашда камчиликлар кўзга ташланиб қолди.

-   Бугунги учрашувда ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг айби йўқ. Умуман, Ҳамроев бугунги учрашувни ажойиб тарзда ўтказди. Дилшод кейинги ўйинларни ҳам бугунгидек юқори савияда ўтказса, асосий таркибдан жой олиши мумкин. Муборакда «Машъал»га қарши кечган ўйин олдидан дарвозабонимиз Даврон Жўрақулов бироз бетоб бўлган экан. Шу боис у ўйинга тўлиқ тайёр ҳолда етиб келолмаган. Бу эса бизга панд берди.

-   Жамоада 11 метрлик жарима зарбаларини асосан Санжар Тўрақулов амалга оширади. Муборакдаги ўйинда у биринчи вазиятдан фойдалана олмади. Иккинчи бор рақиб дарвозасига пенальти белгиланган вазиятда эса Санжарни алмаштирган эдик. Агарда «Машъал» дарвозасига иккинчи бор пенальти тепишимизни билганимда Тўрақуловни алмаштирмаган ва унга яна имкон берган бўлардим. Футбол шуниси билан қизиқ, бир дақиқадан кейин нима содир бўлишини билмайсан.

«Обод» ФК матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика