Бобур Йўлдошев: "Бундай темпдаги ўйинлар битта голгача бўлади"
05 апр 12:43
Новости
Бобур Йўлдошев: "Бундай темпдаги ўйинлар битта голгача бўлади"
"Бунёдкор"нинг тажрибали ҳимоячиси Бобур Йўлдошев "Бухоро"га қарши кечган ўйиндан сўнг фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Мудофаа чизиғи вакили кеча жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
"Бухоро" ҳимоявий ҳаракатларда яхшироқ тўп тепарди. Бу эса исталган жамоага қийинчилик туғдиради. Биринчи бўлимда шундай ҳолат кузатилди. Мураббийимиз танаффусда шундан келиб чиқиб кўрсатма берди. Иккинчи бўлимда биз ўйинни назорат қилдик, қолаверса омадимиз келди. Автоголни омадга боғлаган бўлардим. Бундай темпдаги баҳслар битта голгача бўлади.
"Бунёдкор" ўйиндан-ўйинга қўшиб боряпти. Футболда ғалаба қозонаверсангиз ўзингизга бўлган ишонч ортади",- дейди Бобур Йўлдошев.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии