RU

Последние новости

11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  2 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  13 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4

Бобур Зуҳриддинов: "Обод" кўп йиллик, тарихий жамоа бўлишга ҳаракат қилади" Новости

Бобур Зуҳриддинов: "Обод" кўп йиллик, тарихий жамоа бўлишга ҳаракат қилади"

"Обод" - "Бухоро" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Бобур Зуҳриддинов қатнашди.
- Олий лига бошланганидан бери тарихий жамоаларга қарши ўйнаяпмиз – “Қўқон-1912” мана энди “Бухоро”. Ўйин ҳақида қисқача фикр билдирсам. Бугун гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсакда, шундай рақиб ва мураббийга қарши муносиб равишда ўйнаганимиздан хурсандмиз, - дейди Зуҳриддинов. 

- Бобур, сизда қандай лицензия бор?
- Болалар билан ишлашга рухсат берадиган “С” лицензиясига эгаман.

- “Обод” биринчи лигада тўпни назорат қилиб, ҳужумкор ўйин кўрсатарди. Бу йилги режа ҳам шундайми?
- Тўғри. Чунки ҳужумкор ўйин ҳаммага ёқади. Биз ҳимоядан тезкор ҳужумга ўтишга эътибор қаратамиз. Ҳозир озгина тажриба етишмаяпти. Ўйлашимча, бу вақтинчалик ва тезда ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

- Жамоа бугун тезкор қарши ҳужумларда оқсади.
- Айтганимдек, буларнинг барчаси вақтинчалик. Биз ҳар бир ўйин учун изланамиз, ўрганамиз. Тезкор ўйинимиз ўхшамаётган бўлса-да, изланишда давом этамиз. Айтишим мумкин, ўйиндан-ўйинга бу саволингизга жавоб топасиз.

- Жамоа билан неча йиллик шартномангиз бор?
- “Обод” билан уч йиллик шартномам бор.



- Сизнингча, жамоа олий лигада ўз ўрнини топиб олиши учун қанча вақт керак?
- Биз кўп йиллик, тарихий жамоа бўлишга ҳаракат қиламиз ва шунинг учун изланамиз. Қолганини вақт кўрсатади.

- Футболда тажриба муҳим. Давралар оралиғида таркибни тажрибали ўйинчилар билан кучайтирасизми?
- Ҳозир бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Лекин давралар оралиғида таркибни кучайтиришимиз мумкин, аммо ҳозирги асосий мақсадимиз ўйинимизни шакллантириш. Футболчини кўрикдан ўтказиш муаммо эмас.

- Жамоанинг марказий ярим ҳимояси бироз кучсиздек кўринмоқда?
- Сизнингча, марказимиз кучсиздир, бироқ улар катта меҳнат қилмоқда. Асосий мақсад – барқарор ўйин кўрсатишдир. Бунинг учун ўзимизга бўлган ишончни ҳис қилиб олишимиз керак. Шунда ҳаммаси яхши бўлади.

- “Обод”нинг ўйинини кузатиб, “Пахтакор”дан нусха олинмаяптими, деб ўйлаб қолдим?! Бир ҳужумчи билан ўйнаб, кўпроқ ҳимояни ўйлаяпсиз.
- Биласизлар, футбол гол уришдан иборат. Бунинг учун биринчи навбатда тўғри ҳимояланиш керак. Биз шунинг учун ҳимояланиш ҳақида ўйлаяпмиз. Шунга кўпроқ ҳимояга эътибор қаратяпмиз. Олий лигага мослашиб олсак, ҳаммаси яхши бўлади. Яхши ўйинларимизни ҳам кўрасизлар.

- Олий лигада гол уриш қийинлигини ҳис қилган бўлсангиз керак. Ўринбосарлар сафида иқтидорли йигитлар борми?
- Ўринбосарлар сафида яхши футболчиларимиз кўп. Келажакда уларнинг хизматидан ҳам фойдаланамиз.

Фурқатбек Нишонов
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика