RU

Последние новости

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  13 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Бобур Зуҳриддинов: “Футболга кириб келаётган боладан тезда натижа кутиш нотўғри” Новости

Бобур Зуҳриддинов: “Футболга кириб келаётган боладан тезда натижа кутиш нотўғри”

Тошкентнинг “Обод” жамоаси ташкил топганига тўрт йил бўлган бўлсада жорий йил илк маротаба олий лигада иштирок этмоқда.
Ёш бўлишига қарамай Бобур Зуҳриддинов ушбу жамоада чемпионатимизнинг биринчи даврасида мураббийлик постида иш олиб борди. Иккинчи даврадан эса “Обод” клубининг ёш футболчиларига миллионлар ўйинининг сир асрорларини ўргатиб келмоқда. Биз “Обод” жамоаси ўринбосарлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов билан учрашиб ундан интервью олдик.

-  Жамоа олий лигада қолишга яқин турибди. Умуман клуб учун илк мусобақа жуда ҳам оғир ўтмоқда. Сиз учун жамоанинг чемпионатдаги иштироки қониқарлими?

-  Албатта, фикрингизга қўшиламан. Бу йил олий лига баҳслари “Обод” жамоаси учун жуда ҳам оғир ўтмоқда. Биринчи даврада клубда ишлаганимда ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилмагандим. Оҳирги пайтда жамоа ижобий тарафга ўзгарди ва ўйинимиз ҳам кучайди.

-  Биринчи даврага қараганди иккинчи даврада "Обод" мазмунли ўйин ўтказди, деб айта оласизми?
-  Албатта, буни натижа ҳам кўрсатиб турибди. Биринчи даврага қараганда иккинчи даврада кўпроқ очко жамғардик. Айни дамда мен ўринбосарлар билан ишлаяпман. Асосий жамоа ишларига аралашмаяпман. Лекин шуни биламанки, жамоа “Андижон” билан бўладиган муҳим ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

-  Иккинчи даврадан ўринбосарлар таркибида ишлаяпсиз. Буни ўзингиз истадингизми?
-  Биринчи даврада Александр Мочинов билан бирга ишладим. Иккинчи даврадан эса бор эътиборимни ёшлар жамоасига қаратдим. Ўринбосарлар таркибида иқтидорли футболчилар жуда кўп. Уларни футболчи сифатида билимларини оширишга ёрдам бериш иштиёқи менда пайдо бўлди. Ҳозирги кунда ёшларга бор билимларимни бермоқдаман.

-  Келаси йили ушбу ёш иқтидорлардан бирортасини олий лигада кўришимиз мумкинми?
-  Албатта. Зероки “Обод” жамоаси ёшларга жуда катта эътибор қаратади.

-  Қайси футболчиларни эътироф этишингиз мумкин?
-  Келинг бу сир бўла қолсин. Бўлмасам жамоадаги ёш футболчилар ўқиб қолишса эркаланиб кетиши мумкин. Таъкидлаш керакки, ўринбосарларимизда 5 нафар ажойиб футболчимиз бор.



-  Айтиб ўтдингиз “ёшларга катта эътибор қаратяпман”, деб. Бизда айрим жамоалар натижа кетидан қувиб сифатни йўқотиб қўйишмоқда. Бунга қандай фикр билдирасиз, шу тўғрими?
-  Бу фикрингизга қўшилмаган бўлардим. Чунки иккинчи даврада ёшлар жамоасида ишлаб, барча олий лига клубларининг ўринбосарлари таркибида талайгина истеъдодли футболчиларни кўрдим.

-  Тўғри, лекин иқтидорли, ёш футболчилар тез кўтарилиб, тез сўнишмоқда. Бу биз учун, ўзбек футболи учун фожеа эмасми?
-  Мени фикримча ўша ёш иқтидорли футболчиларга вақтида эътибор қаратилса, улар узоққа боришади. Бу масала бўйича ҳеч қандай фожеа кўрмаяпман.

-  “Обод” футбол мактабида миллионлар ўйинига илк қадамларни қўйган болакайлар неча кун кўрикда бўлади?
-  Ушбу жараён бир ой давом этади. Бизда мураббийлар болаларни мунтазам равишда кузатиб боришади.

-  Футбол мактабига илк қадамларни қўйган болакайлардан бирор нарсани талаб қилиши, ёки мураббий болакайлардан уни лол қолдиришини исташи, тўғрими?
-  Ўйлашимча бу нотўғри. Миллионлар ўйини бўлмиш футболга бола илк қадамларни қизиқиш туфайли қўяди. Ўша қизиқишни тажрибали мураббийлар уни тўғри тарбиялаб, келажакда кучли футболчи қилиб етиштириши мумкин.

-  3 кун ичида футболга илк қадамларни қўйган болакайдан ниманидур кутиши, ёки натижа талаб қилиши тўғрими, бу болалар футболидаги мураббийнинг савияси пастлигидан далолат бермайдими?
-  Футболга эндигина келган бола уч кун ичида ҳеч нимани кўрсата олмайди. Менга ёш болакайлар билан ишлаш насиб қилмади. Бу борада аниқ фикр билдирмайман. Шуни биламанки, футболга кириб келаётган боладан тезда натижа кутиш нотўғри, деб ўйлайман.

-  Келаси йили ҳам ёшлар билан ишлайсизми?
-  Албатта. Менга улкан тажриба жуда ҳам зарур.

-  Ёш футболчилар билан ишлаш сиз учун қийинчилик туғдирмайдими?
-  Хоҳ ёшлар бўлсин хоҳ катталар, унчалик аҳамияти йўқ. Энг асосийси футболдаги ўз ғояларимни, тушунчаларимни амалга ошириш учун бироз бўлсада менга ишонадиган жамоа бўлса бас.

-  Демак, сиз болалар футболига ўзингизни янги ғояларингизни олиб кирмоқчисиз, тўғрими?
-  Йўқ. Болалар футболи борасида ҳозирча унчалик кўп билимга эга эмасман. Лекин катталарга ёки ёшлар жамоасига, ҳа.

-  Сир бўлмаса қандай ғоялар?
-  Футболда ўз услубимни яратиш. “Обод” жамоасида янги услубимни қўллашга ҳаракат қилмоқдаман.

-  Мисол учун сиз кўпроқ нималарга эътибор қаратасиз?
-  Ҳимоявий ўйин ва тезкор қарши ҳужумга. Ушбу тактикани ўринбосарларда қўллаяпман.

-  Демак сиз келажакда кучли мураббий бўлмоқчисиз тўғрими?
-  Йўқ. Ундай эмас. Қайси жамоада ишламай, фақат фойдам тегса бўлгани.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика