RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  5 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Бобур Зуҳриддинов: "Бунёдкор"дек жамоа билан дуранг ўйнаганимиздан хурсандман" Новости

Бобур Зуҳриддинов: "Бунёдкор"дек жамоа билан дуранг ўйнаганимиздан хурсандман"

"Обод" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида қатнашди.
- Яхши учрашув бўлди. Режаларимизнинг 100 фоиз бўлмаса-да, анчагина қисми амалга ошди. Айрим вазиятларда камчиликларимиз ҳам кўриниб қолди. Лекин “Бунёдкор”дек рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатганимиздан хурсандмиз.

- Учрашувда дуранг қайд этилгани сизнинг ўйинга тўғри тактика танлаганингиз билан боғлиқми ёки рақибнинг ўйини қовушмагани сабаблими?  
- Мен бугун “Бунёдкор” яхши ўйнай олмади, демаган бўлардим. Рақиб керак бўлса, бизга “дарс” ўтди. Аввал ҳам айтгандим, биз изланиш йўлидамиз. Шундай рақибларга қарши ўйинда ўзимизга кўп нарса оламиз ва изланишда давом этамиз.

- “Бунёдкор” посбони Акбар Тўраев ҳақида фикрларингиз.
- Рақиб дарвозабони ҳақида фикр билдирмайман. Чунки ўйин давомида ўз футболчиларимнинг ҳаракатларини кузатиб бордим. Сўрадингиз айтаман: Тўраев учрашувни ёмон ўтказгани йўқ.

- Ўзингиз нима учун дарвозабонингизни алмаштирдингиз?
- Дарвозабонимизни алмаштирганимиз тактика билан боғлиқ. Биз бугунги учрашувга ҳар томонлама пуҳта тайёрлангандик. Сабаби, “Бунёдкор”дек рақибларга қарши баҳсларда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Биргина хато қимматга тушиши мумкин. Яна қайтараман: дарвозабонимиз ўйлаган тактика туфайли алмаштирилди.

- Хўп, ўша вазиятда дарвозабондан кўра, бирор бир футболчини майдонга тушириб, ўйинни кучайтирсангиз бўлмасмиди?
- Албатта бўларди. Бироқ айтганимдек, биз бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Аввалроқ ўйин режасини тузиб чиққандик.

- Футболчиларингиз иккинчи бўлимда чарчаб қолаётгандек кўринмоқда. Олий лигада бутун бир мавсумни ўтказишга жамоанинг захира ўриндиғи қисқалик қилмасмикан?
- Бизнинг асосий мақсадимиз курашувчан жамоа тузиш ва шунга ҳаракат қиляпмиз. Балки сизга захирамиз қисқадек кўринаётгандик, аммо таркибимизда муаммо йўқ. Биз бу футболчиларни декабрь ойидан бери кузатиб келяпмиз ва саралаб олганмиз.  
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика