RU

Последние новости

18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  0 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  7 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5

Бобир Абдухолиқов: “Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз” Новости

Бобир Абдухолиқов: “Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз”

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатида чорак финал баҳсига қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Эътиборингизга жамоамиз ҳужумчиси Бобир Абдухолиқов билан гуруҳ босқичи якунлари ва йигитларимизнинг бўлажак ўйинга олиб бораётган тайёргарлиги ҳақида суҳбатни ҳавола қиламиз: 


–  Гуруҳ босқичини кўнгилдагидек ўтди дея оласизми? 

–  Худога шукур, иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқиб олдик. Ўйинлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, шуни айтиш лозимки, бизнинг гуруҳда жуда кучли жамоалар йиғилган эди. Ўйинларимиздан тўла кўнгил тўлди дея олмайманку, лекин асосий вазифани уддаладик. Энди кейинги босқичга тайёрланяпмиз. Буёғига хато қилиб бўлмайди. 


–  Ҳар бир ўйинда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган кўп сонли мухлисларимиз сизларни қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг шундай қўллаб туриши қанчалик далда бўлмоқда? 

–  Бу борада мухлисларимизга катта раҳмат айтиб қоламан. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис қилиб турибмиз. Шунингдек, юртимизда ота-оналаримиз, миллионлаб ватандошларимиз ҳам дуо қилишмоқда. Биз буни ҳис қилган ҳолда майдонга тушяпмиз. Уларнинг бундай қўллаб туриши бизга қўшимча куч бағишлайди. Худо хоҳласа, мана шундай қўллаб туришлари ортидан биз Олимпиадага чиқамиз. 


–  Мана, чорак финал ўйини ҳам яқинлашиб келмоқда. Рақиб биз учун қанчалик таниш? 

–  Биз БАА жамоаси билан тайёргарлик доирасида бир маротаба ўртоқлик ўйинини ўтказганмиз. Расмий ўйин бўлмагани учун улар ҳам, биз ҳам бор кучимиз билан ўйнамаган эдик. Чорак финал битта ўйиндан иборат. Шунинг учун унга жиддий тайёргарлик кўриш керак. Айтиб ўтганимдек, хато қилишга ҳаққимиз йўқ энди. Аллақачон ўйинга тайёргарликни бошлаб юборганмиз. Рақибнинг гуруҳ босқичидаги ўйинларини таҳлил қилиб чиқяпмиз. Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. 


Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги чорак финал ўйини эртага Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика