RU

Последние новости

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Биз билган "матрасчилар" даври якунланди ёхуд Гризманн ҳам кетмоқда Новости

Биз билган "матрасчилар" даври якунланди ёхуд Гризманн ҳам кетмоқда

Франциялик ўйинчи Антуан Гризманн тез орада "Атлетико" сафидан кетади, аммо қайси клуб томон йўл олиши ҳали маълум эмас.

Орадан бир йил ўтиб фикри ўзгарди

Антуан Гризманн “Атлетико”да қолмайди ва шу ёзда бошқа клубга кетади – тўғри шунга ўхшаш гапларни икки йил ичида камида 10-15 маротаба эшитгансиз, аммо бу хабар юз фоиз тўғри. Мадрид клуби саҳифасига видео лавҳа жойлаштирди. Унда жамоа етакчисининг мурожаати акс этган бўлиб, ортга йўл йўқлиги ва бу хайрлашув экани айтилган.

“Мени яхши кўрадиган мухлисларимга клубдан кетмоқчилигимни маълум қиламан. Янги иш билан шуғулланиб кўрмоқчиман. Бу қарорга келишим осон бўлмади, аммо шундай бўлиши керак экан. 5 йил ажойиб ўтди, клуб билан ўзимнинг катта совринларимни қўлга киритдим. Бу муҳим давр эди. Сизлар доим қалбимда қоласизлар, шунинг учун раҳбарият ва мураббийдан кейин бу ҳақида сизлар ҳам билишингизни истадим”, – деди Гризманн қисқа видеоси орқали. 

Хайрлашув – қисқа, лўнда ва қисман сирли бўлди. Ёзда Гризманни қайси клуб сотиб олиши ҳали эълон қилингани йўқ. Француз бу ҳақида “Атлетико” эгаларига ҳам айтгани йўқ. Лекин ортиқча гап-сўзнинг нима кераги бор, ахир буни ҳамма билади-ку: бу "Барселона" бўлади, айнан каталонияликлар бир йил муқаддам бу трансферни амалга оширишларига бир баҳя қолганди ва улар янги имкониятга эга бўлишни интизорлик билан кутмоқдалар. Испаниянинг асосий спорт нашри — “Marca” бир неча кун аввал шундай хабар чоп этди: “Атлетико” ўйинчилари Антуан тез орада “Барселона”га кетишини англаб етдилар. Март ойида эса Каталониянинг “El Mundo Deportivo” газетаси Гризманн “Камп Ноу”га бориш учун маоши пасайиши – ҳозирги 23 млн евро ўрнига 16 млн еврога ҳам рози экани ҳақида хабар берган эди.


Трансфер суммаси 120 миллион еврони ташкил қилади. Унинг "Атлетико" билан шартномасидаги товон пули эса 200 млн евро, лекин 1 июлдан бу маблағ 120 млн еврога пасаяди ва трансфер расман тасдиқланади. Муҳим: “Атлетико” бу пулларнинг барчасига эгалик қила олмайди, фақат 96 миллион еврони қўлга киритади – 24 млн евро эса “Реал Сосьедад”га тегади. Сабаби 5 йил аввалги келишувга кўра: агар клуб ўйинчини сотиб юборса, у ҳолда трансфер суммасининг 20%и “Реал Сосьедад”га тегишли бўлади (клуб ушбу пулларни “Аноэта” стадионини қайта таъмирлаш учун сарфламоқчи). “As” нашри маълумотларига қараганда, “Атлетико” ўйинчиси билан ҳеч қандай хафагарчиликсиз, барчаси учун миннатдорчилик билдирган ҳолда хайрлашар экан. “У кейинги мавсум “Атлетико” ўйинчиси бўлиб қолади. Сўзлари янада ишончли чиқиши учун Сересо қўшимча қилди: “Гризманн Месси билан ажойиб жуфтлик бўлиши мумкин. “Атлетико”да”. Ха, бироз ошириб юборди.

Диего Симеоне доим эҳтиёткорлик билан Гризманнинг жамоадаги ўрни ҳақида гапириб, муаммоларни бироз яширгандек бўларди. “Бу мавзу очилганидан буён бунга фақат бир хил изоҳ бердим: унга бу ерда яхши эканини кўряпман, у ҳаммасидан мамнун, у жамоа сардори, унга бор меҳримизни берамиз. Лекин у нима ҳақида ўйлаётганини ва нима қилмоқчи эканини билмаймиз. У биз билан қолишига ишонамиз, аммо уни йўқотишдан ҳам қўрқмаймиз. Сабаби бирор нарсани ўзгартириш бизнинг қўлимизда эмас”. Шундай ҳам бўлди. Лекин нега ҳозир, ёзда эмас?! Гризманн баҳорнинг бошларида у ҳақида билдирилаётган миш-мишлар унга салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида айтганди: “Ҳар йили ўша-ўша гап. Булар ҳиқилдоғимга келди”. Ана энди уни бироз тинч қўйишади. Гризманн энди тинчгина янги ҳаётга тайёргарлик кўриши ҳам мумкин.

Гризманн ўтган йили “Барселона” сафига ўтиши мумкин эди. Аммо фикридан қайтиб, “Қарор” номли ҳужжатли фильмни намойиш этди

Инсоният 2018 йил спортга ихтисослашган ҳужжатли фильмларни қайта кашф қилди. “Ювентус”, “Манчестер Сити”, “Бока Хуниорс” ва ҳаттоки, Англиянинг 3-лигасига тушиб кетаётган “Сандерленд” клубларининг ички структуралари ҳақида кетма-кет фильмлар намойиш этилди. Уларнинг энг омадсизи Гризманн ҳақидаги 30 дақиқалик “Қарор” ҳужжатли фильми бўлди: У ўзи лойиқ бўлганчалик шон-шарафга эришмади. Сабаби ўша пайт Жаҳон Чемпионати бўлаётганди – аудиториянинг бор эътибори мундиалга қаратилганди. Бундай олиб қараганда,  биз "Атлетико" асосий ўйинчиси ҳаётининг икки ойини кўргандик, бой ва юлдузлари порлаб турган "Барселона"га, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун чақиришганди. Камералар Антуанга апрелда қаратилди ва футболчи ё қўрқиб кетганди ёки иккиланиб қолганди: содиқлик ёки амбициялар, жонажон уй ёхуд шон-шухрат, жамоавий руҳ ёки шахсий ютуқлар? Бундай вақтда футбол дунёсига очилиш, қўрқуви ва ҳаяжонлари билан ўртоқлашишнинг ўзи катта гап. Гризманн эса ҳеч нимани яширмади, барчасини очиқчасига кўрсатди: аёли билан суҳбатлардан тортиб, опаси ва шу вақтнинг ўзида агенти билан ёзишмаларни ҳам. 

Ушбу шоуда Гризманн хаёлидан нималар ўтаётганини билиш мушкул вазифа. Ҳа, бир йил олдин у қолганди, лекин иккиланиш ва фикрлар ўзгарган бўлса ҳам, қисман бўлган холос. Фильмда яққол кўриниб турган нарса иккиланишларнинг асосий сабаби – совринлар ютиш нияти. Антуан “Атлетико”да на Испания чемпиони бўлди ва на ЕЧЛ ғолиби бўла олди. “Чемпионлар Лигаси финалида икки марта мағлуб бўлиш – бу омадсизлик эмас, бу янада кучлироқ бўлиш учун имкон”, – деганди Гризманн. Айнан шу деталга "Барселона" қаттиқ урғу берди.

2018 йилнинг 26 апрелида Гризманнинг опаси ва агенти Мод шундай деганди: “Уларнинг позицияси: асосий ўйинчи учун яхшигина пул ишлаб олиш. Сенинг танловинг: юқори маош эвазига “Атлетико”да қолиш, аммо бу клуб билан ЕЧЛ ғолиби бўлишинг эҳтимоли кам. Ёки маош камроқ олсанг ҳам, ЕЧЛ ғолиби бўлишинг мумкин бўлган жамоа — “Барса”га ўтиш. Улар сен билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишни исташаётганини айтишди. Сен эса “Атлетико”га қараганда, каталонлар билан бу ишни амалга оширишинг осонроқ.

Гризманн полда ўтириб, асабий ҳолда бир нуқтага қараб турарди. Кейинчалик у буни фаолиятидаги қийин давр деб атади: “Айниқса хотинимга оғир бўлган. Шу вазият юзасидан унинг фикрини билиш учун уни тунги учда уйғотгандим”.
“Агар сен каталонлар билан ЕЧЛда ғалаба қозонсанг, бир қатор ғолиблар орасида бўласан. Агар “Атлетико”да бу совринни эга чиқсанг, тарихда қоласан”, – маслаҳат берган эди турмуш ўртоғи Эрика.


Аёлининг шу фикри қанчадир муддатга амал қилган кўринади. Гризманн кетмади. Кейинчалик бир неча интервьюларида бунинг сабабини тушунтиришга ҳаракат қилди:

• “Агар уйингда сени яхши кўришса, ҳеч қаерга кетишни истамайсан. Мен ўзимни қулай ҳис этишим учун клуб вакиллари барча шарт-шароитларни яратиб беришган. Ҳаттоки, менга боғлиқ лойиҳалар ҳам ташкил қилишган. Мен ўзимни жамоанинг энг муҳим бўлагидек ҳис қилдим ва шу сабабли клубда қолдим”.

• “Бу сақич танлаш эмас: менга унисини беринг, йўқ мана бунисини берақолинг дегандек. Бу келажак ҳақидаги қарор. Сиз бир йилни эмас, олдиндаги тўрт-беш йил ҳақида қайғуришингиз зарур. Бу муҳим ва жуда мушкул вазифа”.

• Франциялик айниқса Диего Симеоне ва бир нечта шерикларининг ишончини алоҳида таъкидлаб ўтди. “Мен Чоло ва клубдаги бир нечта футболчиларга ишонаман. Улар ўсишида ёрдам бериб, улар билан ўз устимда ишлашни хоҳлайман”.

• Бундан ташқари, Гризманн гап орасида бу қарорига “Мессининг лейтенанти” бўлишни истамаслиги таъсир ўтказганини ҳам айтиб ўтди. Бу ҳақида “Атлетико” бош директори Мигель Хиль Марин шундай деган: “Гризманн – бизнинг асосий ўйинчимиз. “Барселона”да эса Мессининг қўл остидаги харбий хизматнинг оддий аскари бўлиб қолар эди. У биз билан кўп нарсага қодир.

Хўш, у ҳолда бир йил ичида нималар ўзгарди?

“Marca” нашрининг маълумотларига қаранда, Гризманн якуний қарорга келишида Диего Годиннинг клубдан кетгани асосий сабаб бўлган. Антуан уругвайлик билан қалин дўст эди. У кетганидан сўнг франциялик ҳеч кимга қўшилмай, камгап бўлиб қолди: бир тарафдан – ёзда “Интер”га ўтадиган Годин, бошқа тарафдан – янги мавсумдан “Бавария” шарафини ҳимоя қиладиган Лукас Эрнандес (айнан у ўтган йили Гризманни жамоада қолишга кўндирган эди) клубдан кетиб қолди. 


Годин – 2011 йил Симеоне қуришни бошлаган бугунги “Атлетико”нинг асосий тимсолларидан бири. Рақибни ҳам, баъзан ўзини ҳам аяб ўтирмайдиган, кези келса натижа учун жуда зерикарли  футбол намойиш қиладиган жангчилар жамоаси. Айнан шу усул билан "Атлетико" мамлакатнинг бошқа жамоаларидан бир поғона юқорилай олди ва "Реал" ҳамда "Барселона"га яқинлашиб олди. Аммо у жамоа ўзининг энг юқори чўққисидан ўтиб бўлди ва энди унга ўзгартиришлар киритиш эмас, буткул бошидан қуриш зарур. Годин, Хуанфран, Гризманн – уларнинг барчаси "Атлетико" билан хайрлашиб улгурди. Айтишларича, Филипе Луис, Диего Коста ва Эрнандес ҳам яқинда шу ишни бажаради. 

Годин хайрлашув сўзларини айтаётганида, залда унга қўшилиб Гризманн ҳам бирга йиғлаганди. У "Атлетико" энди аввалгидек бўлмаслигини, ўзгаришлар даври келганини тушунганди. Энг асосийси эмас, балки салмоқли ўрин эгаллайдиган яна бир жиҳати – индивидуал совринлар ва обрў-эътибор. Сўнгги йиллар давомида ҳам Гризманн бир неча бор “Олтин тўп” ютгиси борлиги ҳақида айтиб ўтди,  аммо якунда ФИФА “The Best” соврини учун кучли учликда бирорта ҳам француз бўлмаганини билгач (Модрич, Роналду, Салаҳ), ғазабини яшириб ўтирмади: “Афсус, йилнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар орасида бирорта Жаҳон Чемпиони йўқ. “The Best” соврини ФИФА томонидан топширилишини инобатга олсак, бу бироз тушунарсиз. Номзодлар қай йўл билан сараланади билмайман, бизнинг қўлимиздан бошқа ҳеч нима келмайди”. 


2018 йил сентябрь ойида Гризманн ўзини Месси ва Роналду билан бир хил даражада кўраётганини айтди: “Мен ўйинни ўқий олиш, ҳужумдаги ҳаракатларим, ҳимояланишда ҳали яна ўсиб, ўйинимни кучайтиришим мумкин. Ўйлашимча, мен янада кўп гол уриб, самарали узатмалар бера оламан”. Аммо у Примерада - “Атлетико” сафида - атиги 15та гол урди. Бу кўрсатгични тезроқ яхшилаши керак. Ахир Антуан 28 ёшга тўлди, вақт эса жуда оз. У статистикасини фақат “Барселона”да ошириши мумкин. “Барса” айни кўламдаги трансфер кампанияси бошлаганди. Де Йонг аллақачон сотиб олинган, де Лигтнинг келиши деярли аниқ: “Барселона” апрель ойида Монакода Мино Райола билан учрашган ва ушба трансферга 70 миллион евро кифоя қилишини айтган.

Гризманн ҳали бундай “қиммат ўйинчилар” қуршовида бўлмаган эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика