RU

Последние новости

09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  0 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  3 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  43 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  15 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0

Битта бўлсин, зўр бўлсин! Новости

Битта бўлсин, зўр бўлсин!

Бу мурожаат Эктор Купердан кўра футболчиларимизга бағишланади.

Маълумки, шу пайтгача Эрон терма жамоаси билан Тошкентда тўрт марта ўйнаганмиз. Бугунги учрашув бешинчиси бўлади. Афсусланарлиси, бўлиб ўтган тўртта ўйиннинг бирортасида ғалаба қозониш тугул ҳатто гол ура олмаганмиз.

2012 йилнинг 3 июнь санасида "Жар" стадионида бўлиб ўтган баҳсда Одил Аҳмедов гол урганди, бироқ уни япониялик ҳакам Юичи Нишимура ҳисобламаган. Ўшанда ҳакам тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмади дея тоза голимизни инобатга олмаганди.

Эрон билан ўзимизда бўлган аввалги ўртоқлик учрашувида 0:0 ўйнаганмиз, учта расмий ўйинда эса бир хил 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Биз хоҳлардикки, бугунги баҳсда йигитлар мана шу "қора анъана"ни йўққа чиқариб, тарихда биринчи бор Эронни Тошкентда мағлуб этишса. 

Албатта, Эктор Купер ўз услубига содиқ қолиб бугун янада чуқурроқ ҳимояни йўлга қўйиши мумкин, лекин футболчиларимиз шу пайтгача Эронга қарши беллашувлар қандай ўтганини жуда яхши билишади ва шуни билган ҳолда ғалаба учун ўйнайдилар. 

Гарчи ўртоқлик даражасида бўлса ҳам, Эронни мағлуб этиш биз учун муҳим деб ўйлайман, чунки бу ҳам футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини орттиради, ҳам Купернинг елкасидан тоғ ағдарилади. Мураббий сал бўлса-да ўзини енгил ҳис қилади. 

Шундай экан, бугун терма жамоамиздан яхши ўйин билан бирга ижобий натижа кутиб қоламиз. Ўртоқлик мақомида бўлса ҳам йигитлар Эронни ютишига тилакдошмиз. Тошкентда Эронни бир марта ютсак, ишонинг мухлисларнинг "вууу" деб стадиондан кетишларига бошқа сабаб қолмайди. 

Эктор Купер қандай таркиб ва тактика танламасин, футболчилардан фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика