RU

Последние новости

08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  4 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  6 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  13 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  6 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  3 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38

Биринчи лига. "Пахтакор-79" - "Янгиер" учрашуви нега қолдирилди? Новости

Биринчи лига. "Пахтакор-79" - "Янгиер" учрашуви нега қолдирилди?

Биринчи лига илк туридан ўрин олган “Пахтакор-79” — “Янгиер” ўйини бошқа санада бўлиб ўтади ва Лига учрашувнинг аниқ санасига кейинроқ ойдинлик киритади.

Аслида мазкур учрашув кеча — 8-апрел куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ мезбон жамоага боғлиқ бўлмаган айрим муаммолар сабаб Лига комиссари учрашувни бошлашга рухсат бермади. Гап шундаки, “Пахтакор-79” 2023-йилдан бошлаб ўзининг уй учрашувларини Ангренда ўтказади. Шундан келиб чиқиб, Ангрен ҳокимлиги шаҳардаги стадионни пардозлаш юзасидан қатор ишларни амалга оширди. Бироқ стадионнинг хавфсизлик режасини тегишли органлар билан келишиш масаласи учрашув стартига қадар ҳал этилмади. 

Ярим профессионал футбол жамоалари ўртасида ўтадиган мусобақадаги мазкур ҳолатнинг ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан боғлиқ томонлари кейинги ўйинларга қадар Лига томонидан тартибга солинади. Ангрен шаҳрига футбол қайтаётгани, “Пахтакор-79” жамоаси сўнгги ойлар давомида барча йўналишда тўғри ишлашга ҳаракат қилаётгани, айнан Биринчи лига учун майдон ва унинг атрофида катта ишлар амалга оширилгани, шунингдек, “Янгиер” футбол клубининг ЎФА қўмитаси томонидан қўйилган талабни 8-апрел санасига қадар бажара олмагани каби факторлар инобатга олиниб, Лига ушбу учрашув учун ҳеч бир жамоага техник мағлубият ёзмасликка қарор қилди. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий учрашувларни ташкил этишда унинг расмийлари ҳамда мухлислар хавфсизлиги масаласини биринчи ўринга қўяди. Шундан келиб чиқиб, бу каби ҳолатлар келгусида тартибга солинади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика