RU

Последние новости

13:52Мураббийликда омади чопмаётган Руни телеэксперт бўлади  1 13:24Уолкотт: "Грилишнинг истеъдоди мураббий томонидан ўлдирилди"  1 12:57"Барселона" YouTube'даги обуначилари сони 20 млнга етган дунёдаги биринчи клубга айланди  32 12:30Қирғиз футболида рўй бераётган катта ҳодиса  3 12:12Шомуродовнинг устози фаолиятини якунламоқда  1 11:45"Боруссия" "Челси"нинг 3 нафар футболчисига қизиқмоқда  2 11:21Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди  5 10:55"Ливерпуль" Салаҳга Ла Лигадан ўринбосар топди  9 10:28"Барселона" Флик қўл остида Ла Лигадаги 20та ўйинда 39 очко жамғарди. Хави қўл остида бир йил олдин 5 очко кўпроқ эди  39 10:05"Зенит" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 09:42Марко Асенсио Ла Лигага қайтиши мумкин  1 09:18"Бавария" "Боруссия" юлдузини нишонга олди  4 08:51Рэшфорд Лондон клубига ўтишга рози бўлди  6 08:22"Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначонинг нархи борасида келиша олмаяпти  2 07:58"Челси" ва "Арсенал" 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  5

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 4-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 4-тур статистикаси

14-15 апрель кунлари биринчи лиганинг “Ғарб” минтақасида ҳам 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ортда қолган учрашувлардаги эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“ҒИЖДУВОН”НИНГ ИЛК ҒАЛАБАСИ ЁХУД “ШЎРТАН” ЯККА ПЕШҚАДАМГА АЙЛАНДИ
4-турдан ўрин олган ўйинлар кескин ва муросасиз руҳда кечди дейиш мумкин. Хусусан ўз майдонида “Гулистон”ни қабул қилган “Машъал-2” ўзидан бироз тажрибали бўлган рақибига етарлича ташвиш туғдира олди. Лекин шунга қарамай учрашувда ҳисоб очилмади ва нурсиз дуранг қайд этилди.

Лига дебютанти “Ғиждувон” мавсумдаги илк ғалабасини 4-турга келиб нишонлади. Шерзод Саттаров жамоаси бу сафар “Зомин”ни қабул қилиб, Мансур Отақуловнинг киритган ягона голи эвазига муваффақият қозонди. Эътиборлиси бу Мансур Отақуловнинг чемпионатдаги 3-голидир.

“Спартак”ни қабул қилган “Шердор” гарчи ушбу турда ҳисобига уч очко ёздириб қўйган бўлса-да, бунга аранг эришди. Сабаби бухороликлар ҳам сафардан камида дуранг билан қайтиши ҳеч гап эмас эди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида самарқандликлар ғалаба тўпини киритиб “Спартак”ни бир очкодан ҳам маҳрум қилди.

Косоннинг “Аланга” жамоаси турдан-турга очилиб бормоқда. Анвар Ўринов бошқарувидаги клуб бу турда “Ғаллакор-Автомобильчи” меҳмони бўлди ва сафардан нурсиз дуранг билан қайтишга эришди.

Самарқанднинг яна бир жамоаси “Регистон” 4-турда “Хоразм”ни қабул қилди. Учрашувда урганчликлар ягона пенальтидан унумли фойдаланиб ғалабага эришди.
“Шўртан” Нукуснинг “Орол” жамоасини қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Очиғини айтганда, мазкур баҳсда ғузорликлар сўзсиз фаворит эди. Сабаби “Шўртан” билан “Орол”даги вазиятни солиштирадиган бўлсангиз, ўртада сезиларли фарқ борлигини кўриш мумкин. Мухтор Қурбонов жамоаси ушбу муваффиятдан кейин турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди.

Умуман олганда, ортда қолган турда ҳаммаси бўлиб режадаги 6та ўйин ўтказилди. Уларнинг 3тасида меҳмонлар зафар қучган бўлса, 1та ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келган. Қолган яна 2 баҳсда эса томонлар ўзаро дурангга эришган.

ГОЛЛАР
Ортда қолган тур ўйинларида мухлислар жами 8та голга гувоҳ бўлди. Албатта бу жуда ҳам кам.

Энг кўп гол урган жамоа “Шўртан” бўлди, 3та! Ғузорликлар “Орол” билан ўтган баҳсда рақиб посбонини аяб ўтирмади.
“Шўртан”, “Хоразм”, “Ғаллакор-Автомобильчи”, “Аланга”, “Машъал-2”, ҳамда “Гулистон” клублари бу турда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормагани билан эсда қоладиган бўлди.

Турнинг энг тезкор голи 23-дақиқага тўғри келди. “Шўртан” ҳужумчиси Виктор Клишин ушбу дақиқада ўзини кўрсатишга эришди.

Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 77-дақиқада урилган. “Ғиждувон”нинг тўпурар ҳужумчиси Мансур Отақулов бу вазиятда “Зомин” дарвозасини ишғол этиб жамоасига уч очко келтирди.

Умумий киритилган голларнинг 3таси ўйинларнинг биринчи бўлимида киритилган бўлса, иккинчи таймда томошабинлар яна 5та голга гувоҳ бўлди.

8та голдан 6тасини мезбон жамоалар киритган. Қолган 2таси эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.

Ушбу турда атига 1та пенальти қайд этилди. “Регистон” дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик тўпини “Хоразм” ҳимоячиси Шаҳзод Маннонов аниқ амалга ошириб жамоасига ғалаба келтирди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШЛАР
Бўлиб ўтган учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар ҳаммаси бўлиб 20та футболчини сариқ карточка билан сийлади. Улардан 9таси мезбон жамоа ўйинчиларидир. Қолган 11та огоҳлантириш эса меҳмонлар манзили томон бўлди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида қайд этилган сариқ карточлар сони 8тани ташкил этган бўлса, қолган 12таси иккинчи бўлимида юз берди.

“Регистон” – “Хоразм” баҳсида энг кўп сариқ карточка кўрсатилган бўлиб, бош ҳакам Дмитрий Пислегин шу куни 6 нафар ўйинчини сариқ билан жазолади.

“Шердор” – “Спартак” баҳсида ҳам ҳакам чўнтагидан 6 бор карточка чиқаришга мажбур бўлди. 5та сариқ ва 1та қизил карточка.

4-турнинг энг интизомли жамоаси бу – “Ғаллакор-Автомобильчи” бўлди. Эътиборлиси Фурқат Ўролов шогирдлари “Аланга” билан кечган баҳсда бирорта ҳам сариқ карточка олишмаган!

Қизил карточка олиб майдонни шерикларидан олдин тарк этган ўйинчилар ҳам учради. “Шердор”нинг етакчи ўйинчиси Турғун Қобилов “Спартак”ка қарши баҳсда Наим Қосимов томонидан қизил карточка лойиқ кўрилди ва майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди.

Яна бир қизил карточка “муаллифи”  “Зомин” ҳимоячиси Нодирбек Собиров бўлди. Жамоасининг “Ғиждувон”га қаршги ўтказган баҳисда Собиров ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни эрта тарк этди. Шу билан бирга у жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.   

ТОМОШАБИНЛАР
“Ғарб” минтақасидаги мухлислар ташрифи билан “Шарқ”даги вазиятни таққослайдиган бўлсак, бу борада “ғарб” минтақаси вакиллари мақтана олмайди. Сабаби мазкур турнинг барча ўйинларига ҳаммаси бўлиб атига 6559 нафар томошабин кирган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача миқдорда 1093 тадан мухлис кирганини англатади.

“Ғаллакор-Автомобильчи” – Аланга” баҳсига 3503та ишқибоз қадам ранжида қилган. Бу энг юқори натижа бўлди.  
Аксинча энг кам томошабин кирган баҳс эса “Шердор” – “Спартак” бўлди, 205та томошабин!
Хулоса эса ўзингиздан...!

Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«Машъал-2» – «Гулистон» – 0:0. 545 томошабин.
«Ғиждувон» – «Зомин» – 1:0. 721 томошабин.
«Шердор» – «Спартак» – 2:1. 203 томошабин.
«Ғаллакор-Автомобилчи» – «Аланга» – 0:0. 3503 томошабин.
«Регистон» – «Хоразм» – 0:1. 215 томошабин.
«Шўртан» – «Орол» – 3:0. 1372 томошабин.

4-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

1

ШЎРТАН (Ғузор)

4

3

1

0

12-2

10

2

ГУЛИСТОН (Гулистон)

4

2

1

1

5-3

7

3

ШЕРДОР (Самарқанд)

4

2

1

1

5-4

7

4

ХОРАЗМ (Урганч)

4

2

1

1

5-5

7

5

ОРОЛ (Нукус)

4

2

0

2

6-5

6

6

ҒИЖДУВОН (Ғиждувон)

4

1

2

1

4-4

5

7

АЛАНГА (Косон)

4

1

2

1

2-3

5

8

ҒАЛЛАКОР-АВТОМБИЛЧИ (Ғаллаорол)

4

1

1

2

3-3

4

9

ЗОМИН (Зомин)

4

1

1

2

3-3

4

10

РЕГИСТОН (Самарқанд)

4

1

1

2

3-6

4

11

МАШЪАЛ-2 (Муборак)

4

1

1

2

1-6

4

12

СПАРТАК (Бухоро)

4

1

0

3

3-8

3



Тўпурарлар: Жўрабек Собиров («Гулистон»), Турғун Қобилов («Шердор»), Мансур Отақулов («Ғиждувон») – 3.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР

Кеча “ғарб” минтақасининг 5-тур ўйинлари бошланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди. Бугун яна 4та баҳс ўтказилади.
5-тур. 23 апрель (чоршанба)
“Аланга” – “Регистон” 4:1.
“Спартак” – “Шўртан” 0:3.
24 апрель (пайшанба)
“Орол” – “Машъал-2”
“Хоразм” – “Ғиждувон”
“Зомин” – “Шердор”
“Гулистон” – “Ғаллакор-Автомобилчи”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика