RU

Последние новости

01:16Тезкор: "Андерлехт" ҳамда "Фенербахче" футболчилари майдонни тарк этди. Нега?  1 01:09"Галатасарой" Европа лигасини тарк этди  0 00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  24 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0

Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай? Новости

Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай?

Бугун ниҳоят 7-тур ўйинларига якун ясалади. Одатга кўра, бўлажак баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини таҳмин қиламиз.

16:15. “УзДонгЖу” – “Машъал-2”

Андижонликларнинг ғалабасига шубҳа йўқ. Лекин муборакликлардан ҳам ҳар нарса кутиш мумкин. Гоҳи гоҳида Дилшод Андаев жамоаси сенсация қилиб туришга одатланган. “УзДонгЖу” ўтган йили бу жамоани Андижонда 3:1 ҳисобида таслим эта олганди. Бугунги ўйин мезбонлари таркиб ва тайёргарлик борасида меҳмонлардан бироз устунроқ дейиш мумкин. Қолаверса “бўёқчилар” ўтган турда сафарда “Хоразм” устидан ишончли ғалабага эришганди. Бу эса уларга руҳий жиҳатдан куч бағишласа ажаб эмас. 

Имкониятлар: 70х30.


16:30. “Ёзёвон-Лочинлари” – “Ғиждувон”

Мазкур учрашувда ҳам мезбонларнинг ғалабага бўлган имкониятини юқори баҳолаш мумкин. Сабаби “Ғиждувон”ни сафардан очко билан қайтиб кетиши бугун жуда қийин. Аниқроғи бунга “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси йўл қўймаса керак. Лекин мезбонлар таркибида иккита йўқотиш мавжуд. Муҳридин Мамасолиев билан Аброр Исмоилов дисквалификация туфайли бугунги баҳсни томошабинлар қаторида кузатади.

Имкониятлар: 75х25. 


16:30. “Цементчи” –”Орол”

“Орол” жамоасининг Қувасойга 11 нафар футболчи билан ташриф буюраётгани ҳақида ёзиб ўтдик. Жамоада молиявий муаммолар мавжудлиги боис, бизнингча шундай холатга тушиб қолган бўлса керак. Неъматулла Қутибоев ҳам узоқ сафарларга камдан-кам чиқмоқда. Ўзи билан бу борада гаплашганимизда, соғлиги билан боғлиқ муаммолар борлигини айтиб ўтганди. Бу эса табиийки “Цементчи”нинг фойдасига хизмат қилади. Аммо давралар оралиғида таркибини сезиларли даражада кучайтириб олган қувасойликларга кўпинча барқарорлик етишмаяпти. Балки бу таркибнинг янгитдан тузилгани билан боғлиқдир. 

Имкониятлар: 60х40.


16:30. “Хотира-79” – Насаф-2”

Уйчиликларга ҳам бугунги учрашувда осон бўлмаслиги турган гап. Сабаби “Насаф-2”ни жиддий қаршилик кўрасатишини таҳмин қилиш мумкин. Нурали Султонов бошқарувидаги “аждарлар” имкон қадар сафардан бир очко олиб қайтишни мақсад қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Лекин “Хотира-79” ҳам қандай бўлмасин ўз майдонида осонликча очко йўқотмасликка уринади. 

Имкониятлар: 60х40.


16:30. “Косонсой” – “Локомотив-БФК”

Ўтган турда ўз майдонида “Оқ-тепа”ни мағлуб эта олган, “Локомотив-БФК”нинг кайфияти юқори дейиш мумкин. Суннат Абдурасулов шогирдлари мана энди-энди кутилган ўйинни намойиш этмоқда дейиш мумкин. “Темирйўлчилар” бугун “Косонсой”га ҳам жиддий қаршилик кўрсатса ажаб эмас. Лекин мезбонлар ҳам ўз майдонида қараб турмайди. Таркиб борасида нисбатан кучли бўлган косонсойликлар ҳар қандай холатда ўз уйида мағлуб бўлмаслигини олдинги турларда исботлаган. 

Имкониятлар: 65х35.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика