RU

Последние новости

15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  3 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  5 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  5 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  34

Биргаликда эслаймиз. "Навбаҳор" охирги бор Жиззахда ғалаба қозонган 2006 йилда футболда қандай воқеалар юз берганди? Новости

Биргаликда эслаймиз. "Навбаҳор" охирги бор Жиззахда ғалаба қозонган 2006 йилда футболда қандай воқеалар юз берганди?

Биргина ўйинга оид қизиқ факт бизни тарихга, унда бўлган воқеаларни ёдга олишга ундади.


ФАКТ. "Навбаҳор" 2006 йилдан бери Жиззахдан ғалабасиз қайтмоқда 

Ретро суратлар ёрдамида шу йилда ўзбек футболида қандай воқеалар юз бергани, нималар бўлгани ҳақида биргаликда эслаймиз. Умид қиламанки, зерикиб қолмайсиз.



Африка қитъасида ном қозонган россиялик мураббий Валерий Непомнящий дастлаб "Пахтакор"да иш бошлаганди. Унинг ўзбек футболи учун қилган энг катта иши табиийки Одил Аҳмедов деган келажаги порлоқ футболчини кашф қилиб бергани бўлди. Суратда "Пахтакор"нинг мураббийлар штаби. Дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов ҳозирда "Олимпик"да ишламоқда.


Ўша йилнинг май ойининг 25 санасида "Пахтакор" клубининг 50 йиллик юбилейи кенг байрам сифатида нишонланди. Ўртоқлик учрашувига эса Москванинг "Торпедо" жамоаси таклиф қилинган, Александр Гейнрих икки клуб сафида майдонга тушгани ёдимизда. 


 Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви



Валерий Кузьмичга миллий терма жамоа бошқаруви ҳам ишониб топширилди. Унинг олдидаги вазифа 2007 йилги Осиё Кубогига йўлланма олиш эди. Вазифа бажарилди. Лекин россиялик мутахассиснинг фаолияти узоққа чўзилгани йўқ. 



Осиё кубоги-2007 саралаш доирасидаги Қатарга қарши Тошкентда кечган ўйинда Илёс Зейтуллаев терма жамоа либосидаги охирги голини урган. Унинг статистикаси: 10та ўйин 2та гол


Ҳозирда "Навбаҳор"да тўп тепаётган Асад Собиржонов 6 ёшда бўлган.


"Трактор"даги ўйинлари билан танилган Павел Соломин 2006 йил якунларига кўра мавсум якунларига кўра 21та гол билан энг яхши тўпурар сифатида қайд этилганди. У ҳозир қаерда ва нима билан банд? БАТАФСИЛ


"Навбаҳор"нинг Жиззахдан сўнгги бор ғалаба билан қайтган таркиби. Ариф Мирзоев 18та гол билан тўпурарлар пойгасида учинчи ўринни эгаллаганди. 


Рауф Инилеев бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда ўтказилган Осиё ўйинларида ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг ҳурматини қозонганди. Орадан бир йил ўтиб Рауф Талгатович миллий жамоа бош мураббийига айланади. 


 Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз



2006 йилнинг 21-27 май кунлари Осиё Футбол конфедерация томонидан Тошкентда  футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилган. Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Сержио Сапо бошчилигидаги Японияга 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Тошкентда Эроннинг якка ҳокимлигига чек қўйилган, Япония эса ўз тарихида илк бор Осиё чемпиони бўлганди. Сапо кейинчалик Ўзбекистон футзал терма жамоасида ҳам ишлади.



Марчелло Липпи ва унинг Италияси Германия яшил майдонларида ўтган Жаҳон чемпионатида бош совринга эга чиққан. Фикримча, ҳаммада Италиянинг кўтарган кубогидан, Зидан ва Матерацци кўтарган жанжал ёдда қолган. 


Ғурурини барча нарсадан устун қўйган Зидан ёхуд  ЖЧ-2006 финали 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика