UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  0 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  0 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  4 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  6 12:40Сергеев "Пахтакор"да қайси рақамда ўйнайди?  8 11:42"Ювентус" ўз сардорини трансферга қўйди  3 11:11Расман: "Насаф"ни тарк этган Станоевич "Динамо"га ўтди  5 10:42«Олимпик»да порлаган футболчи «Қўқон-1912»га ўтиши мумкин  1 10:07LʼEquipe. Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  13

Тарихда шу кун. Ғурурини барча нарсадан устун қўйган Зидан ёхуд ЖЧ-2006 финали Янгиликлар

Тарихда шу кун. Ғурурини барча нарсадан устун қўйган Зидан ёхуд ЖЧ-2006 финали

Тарихда шундай финаллар бўладики, унда гоҳида мағлубиятга учраган жамоа ёки футболчи якунда ғолиб деб топилиши мумкин.

2006 йилги Германия яшил майдонларида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Зидан бошчилигидаги Франция терма жамоаси аламли тарзда енгилган бўлсада, бутун француз халқи олқишлар остида худди чемпионлардек футболчиларни кутиб олишади. Хўш, бу қандай бўлиши мумкин дейсизми? Қуйида бундан роппа-роса 16 йил аввалги бўлиб ўтган учрашув ҳақида тўхталамиз.

Финалгача Италия ҳам, Франция ҳам у бирорта мағлубиятга учрамаган ҳолда етиб келади. Умуман олганда икки терма жамоа ҳам мусобақада ёрқин, ҳужумкор ёки агрессив ўйин намойиш этган десак хато бўлади. Французлар ўз даражаларидан пастда бўлган терма жамоалар билан бир гуруҳдан жой олган бўлсада, қийинчилик билан кейинги босқичга чиқишади. Раймон Доменек шогирдлари дастлабки икки турда Швейцария ва Осиё қитъаси вакили Жанубий Корея билан дуранг ўйнайди. Сўнгги турда эса уларни фақат ғалабагина нимчорак финалга олиб чиқарди. Того билан кечган учрашувда Виейра ва Анрининг голлари Францияга ғалаба келтиради ва 5 очко билан гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилишади. плей-оффни анча ишончли ўтказишади ва Испанияни 3:1 ҳисобида енгиб чорак финалга йўл олишади. Бу босқичда эса Анрининг киритган ягона тўпи Бразилияни турнирдан чиқариб юборади. Ярим финалда эса Деку, Роналду, Фигу каби юлдузларга эга Португалияни таслим қилишади. Зиданнинг пенальтидан урган голи ғалабани таъминлайди. Марчелло Липпи устозлигидаги Италия ўзининг прагматик ўйини билан гуруҳда Гана ва Чехияни мағлуб этади, АҚШ билан муроса кўчасини танлайди. 1/8 финалда омад чинакамига Италияга кулиб боқади, Тоттининг 90+5 дақиқада пенальтидан урган голи эвазига ғалаба қозонади. Чорак финалда Украина ортиқча муаммосиз мағлуб этилади. Ярим финал финал олдидан бир кичик финал эди. Унда мезбон Германия яъни “немис машинаси” Липпининг ҳимоявий ўйини олдида ожиз қолади. Қайсидир маънода яна омад Италияга ёрдамга келганди. Тенгма-тенг ва муросасиз кечган баҳснинг овертаймлари якунланишига бир дақиқа қолганида Фабио Гроссо гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқади, қўшиб берилган дақиқада Дель Пьеро гол уриб финал масаласини ҳал қилади.



Ҳал қилувчи баҳс ҳақиқий финалга хос тарзда ўтганди. Аввалига Зидан 7-дақиқада Буффон дарвозасига белгиланган пенальтини "Паненка услуби"да амалга ошириб ҳисобни очади - 1:0.

Италия биринчи бўлимни ўзидаёқ ўртадаги мувозанатни тиклайди. 19-дақиқада Пирлонинг бурчакдан узатиб берган тўпини Марко Матерацци боши билан дарвозани аниқ нишонга олади - 1:1.

Қолган дақиқаларда ўйин тенг суръатлар остида кечади. Италия ўз услубида, Франция ўз услубида ҳаракат қилишда давом этади. Финалда икки терма ҳам таваккалга қўл уришни истамайди. Зидан, Анри, Рибери каби футболчилар ҳар қанча уринмасин рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмайди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмагач аргентиналик бош ҳакам Орацио Элисондо жамоаларни қўшимча бўлимларга таклиф қилади. Учрашувнинг энг қизғин палласи айнан экстра-таймларда юз беради. Биз бу ҳақида Матерацци ҳақидаги мақоламизда алоҳида тўхталиб ўтгандик. Дастлаб Марко Зиданнинг кўп бор асабига ўйнайди. Бу ўйин давомида бир неча маротаба юз беради. Лекин, овертаймлардаги унинг Зинединга ишлатган провокацияси ҳаммасидан ўтиб тушади. Марко дастлаб унинг кийимидан ушлаб қолади, ўзига хос тарзда асабига тегади. Орадаги кичик суҳбатдан сўнг ортига қайрилган Зидан боши билан Матераццининг кўкрагига қаттиқ зарба беради.



Зизу бу ҳолатни шундай эслайди: “У менинг кийимимни ушлайверганидан кейин бу ишни тўхтатишини, ўйин тугагач унга футболкамни совға қилишимни айтдим. У эса онам ва синглимни ҳақорат қилди. Мен эса бунга жим қараб тура олмадим”.

Зидан ўз ғурурини барча нарсадан устун қўйгани учун шу ишни қилишга мажбур бўлди ва бутун дунё мухлисларининг ҳурматига ва эътирофига яна бир карра сазовор бўлди. Рефери уни дарҳол майдондан четлатади. Аммо, бу унинг учун аҳамиятсиз эди. Бир киши кам бўлиб қолган францияликлар руҳий томондан буткул синади ва пенальтилар сериясида имкониятни бой беради. Ўшанда биргина Трезегенинг хатоси қимматга тушганди. Италия эса барча зарбаларни бехато амалга оширади. Ушбу финал ҳақида гап кетганда барча Италияни ёки Липпини эмас Зидданинг мардлигини ёдга олади. Ортга кумуш медаль билан қайтган Францияни Елисей саройида мамлакат президенти Жак Ширакнинг шахсан ўзи кутиб олганди. Маросимда Ширак Зиданга алоҳида миннатдорчилик билдириб, барчанинг олдида уни табриклайди. Зидан эса ҳазил тариқасида президентнинг кўкрагига бошини теккизади.

ФИФА финалдан сўнг иккала футболчини жазолайди. Зидан 3та ўйинга дисквалификация қилинади ва 7,5 минг Швейцария франки миқдорида жарима тўлайди. Бироқ Зизу мундиалдан сўнг фаолиятини якунлашини эълон қилиб бўлганди. Шу боис жазо уч кун аҳлоқ тузатиш ишга алмаштирилади ва Зидан уч кун давомида болаларга футболдан дарс беради. Марко Матерацци эса 2та ўйинга четлатилади ва 5 минг франк жарима тўлайди. Италиянинг чемпионлиги халққа улкан умид бағишлаган, футбол ҳавосини қайтарганди. Боиси, ўша йили Италия футболида можаролар юзага келган, “Ювентус”нинг чемпионлиги келишилган ўйинлар сабаб олиб қўйилганди. Ҳимоявий ўйинни маромига етказган футболчилар миллат қаҳрамони сифатида тарихдан жой олади.




ЖЧ-2006. Финал.
09.07.2006. Берлин. “Олимпиаштадион” стадиони. 70000 томошабин.
Италия – Франция 1:1 (пенальтилар сериясида 5:3)
Бош ҳакам
: Орацио Элисондо (Аргентина).
Голлар: Матерацци 19 – Зидан 7 пенальти.
Италия: Жанлуижи Буффон, Фабио Гроссо, Фабио Каннаваро, Жанлука Дзамбротта, Марко Матерацци, Женнаро Гаттузо, Франческо Тотти (Даниэле де Росси, 61), Мауро Каморанези (Аллесандро Дель Пьеро, 86), Симоне Перотта (Винченцо Яквинта, 61), Андреа Пирло, Лука Тони.
Бош мураббий: Марчелло Липпи.
Франция: Фабьен Бартез, Эрик Абидаль, Вильям Галлас, Лилиан Тюрам, Вилли Саньол, Патрик Виейра (Алу Диарра,56), Клод Макелеле, Флоран Малуда, Зинедин Зидан, Франк Рибери (Давид Трезеге, 100), Тьерри Анри (Сильвен Вильтор, 107).
Бош мураббий: Раймон Доменек. 



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика