RU

Последние новости

14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  1 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8

Бир ўйин тарихи (учинчи мақола) Новости

Бир ўйин тарихи (учинчи мақола)

“Ғузор рекордлар шаҳри” ёхуд “Оқ бўрилар” жамоасининг Халқаро мусобақадаги илк ғалабаси.

Хабарингиз бор, “Оқ бўрилар” жамоаси матбуот бўлими хизмати ходимлари “Championat.asia” сайти билан ҳамкорликда мухлисларга “Бир ўйин тарихи” рукни остида ғузорликларнинг яқин ўтмишидан гувоҳлик берувчи энг сара мақолаларни фото суратлар билан бериб бормоқда.

Бугун навбат учинчи мақолага келди. Ўз тарихида илк бор Халқаро мусобақа - Осиё Футбол Конфедерацияси Кубогида иштирок этган “Шўртан” жамоаси 2011 йилнинг 15 март санасида, Ғузорда биринчи ўйинини ўтказди. Баҳсда тўлиқ устунликка эга бўлган “Оқ бўрилар” жамоаси йирик - 7:2 ҳисобида ғалабага эришди. Бу севимли жамоамизнинг Халқаро мусобақада ўз уйида ўтказган биринчи ўйини, илк ва тарихий ғалабаси эди.

Учрашувдан сўнг, Осиё Футбол Конфедерациясининг расмий веб-сайтида “Бунёдкор” (Тошкент) жамоасининг бугунги кундаги Бош директори лавозимида фаолият олиб бораётган Улуғбек Мирзаев муаллифлигида “Ғузор - рекордлар шаҳри”, деб номланган тарихий мақола чоп этилди ва унда Ўзбекистоннинг “Шўртан” жамоаси турнирда ўз рақибидан йирик ҳисобда ғалаба қозонганлиги эътироф этилди. Бу бизнинг жамоамиз учун юксак баҳо эди.

ОФК КУБОГИ-2011. “В” ГУРУҲИ. 2-ТУР
“Шўртан” (Ғузор, Ўзбекистон) - “Ал-Сақр” (Тоиз, Яман) - 7:2. Ғузор “Марказий” стадион. 6 225 томошабин. 15 март, соат 16:30.
Ҳакамлар:
Р.Холов, С.Шоймардонов, Д.Назипов. Захирадаги: Р.Ишматов (ҳаммаси Тожикистон).
“Шўртан”: 30.Александр Корнейчук, 2.Ярослав Крушельницкий, 20.Тимур Султонов, 15.Вадим Афонин, 17.Вячеслав Понамарёв (Аваз Агалиев, 67),
33.Урош Миласавлевич, 11. Илнур Хазигалиев (Жавадулло Ибрагимов, 64), 19.Александр Мерзляков, 5.Предраг Вуйович (Лазиз Убайдуллаев, 73), 10.Шаҳбоз Эркинов, 9.Игорь Таран.
Бош мураббий: Эдгар Гесс.
“Ал-Сақр”: 1.Гаем Носир (Зиёд Муҳаммад, 59), 4.Холид Ал Тахеш, 13.Сами Муҳаммад, 20.Шукри Рами, 33.Муҳаммад Файсал, 18.П.Ндомбе, 5.Мурод Нагате (Зоҳир Али, 84), 22.Холид Абдуллоҳ, 15.Тамер Муҳаммад (Аднан Али, 58), 8.Галал Абдуллоҳ, 17.Й.Абай.
Бош мураббий: Иброҳим Юсуф
Голлар: Вадим Афонин (42, 56), Предраг Вуйович (49), Шаҳбоз Эркинов (52, 65), Игорь Таран (77), Лазиз Убайдуллаев (80) - Мурод Нагате (68), П.Ндомбе (90+2).
Огоҳлантиришлар: Л.Убайдуллаев (84) - Шукри Рами (21).

Клуб матбуот хизмати томонидан тарихга муҳрланган ўша ўйин давомидаги қизиқарли ҳолатлардан лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. “Оқ бўрилар” жамоасининг яқин ўтмишдаги тарихига бир назар ташланг, кўринг, завқланинг, фикрларингиз билан ўртоқлашинг.

Аввал хабар берганимиздек, “Шўртан” жамоамизнинг тарихий ўйинлари ва фото лавҳаларини доимий равишда бериб боришга ҳаракат қиламиз.


Мухлислар ўйин бошланишини интизорлик билан кутиб туришибди.



Танишинг бу "Ал-Сақр" жамоаси


Бу эса "Шўртан" жамоаси



Жамоа сардорлари ва ҳакамлар гуруҳи.



Бош ҳакам: Р.Холов. Ёрдамчи ҳакамлар: С.Шоймардонов, Д.Назипов. Заҳира ҳакам: Р.Ишматов.



"Оқ бўрилар"нинг 2011 йилдаги таркиби



Ўйин бошланди. Тўп билан Вадим Афонин



Вячислав Понамарёв тўп билан рақиб ҳимоячисини алдаб ўтяпти.


Предраг Вуйович ҳужумга ўтяпти.


Ўйин қоидаси бузилди.


Бурчак зарбаси. Ал-Сақр дарвозаси олдида хавфли вазият.



Шахбоз Эркинов тўпни хавода тўхтатмоқда


Александир Мерзляков тўпни ўткир бурчак остида оширмоқда.



Илнур Хазигалиев майдон марказидан ҳужумни бошлаяпти.



Бош ҳакам Рустам Холов воқиялар ривожини кўзатмоқда.



Навбатдаги қоидабузарлик



Гол ва гол завқини нишонлаш.



"Шўртан"дан бир ўйин тарихи 

Бир ўйин тарихи. Ғузордан - Ал-Кувайтгача...        

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика