RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  1 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  6 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Бир ўйин тарихи. Сидоровнинг ғалаба тўпи, қорли майдон, икки хил формада ўйнаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Новости

Бир ўйин тарихи. Сидоровнинг ғалаба тўпи, қорли майдон, икки хил формада ўйнаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси

Бир ўйин тарихи давом этади. Аксарият мухлисларимизнинг таклифига бинонан бугун олимпия терма жамоамизнинг тарихий қорли финали ҳақида батафсил сўзлашамиз ва ғалабали онларни тақдим қилган лаҳзаларни ёдга оламиз.

Бош мураббий Равшан Ҳайдаров терма жамоадаги футболчиларнинг аксариятини ёшлигидан биларди. Чунки, Хитойдаги турнирга 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган ўйинчилар иштирок эта оларди. Ҳайдаров эса мазкур авлод вакилларини 2014 йил Мянмадаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати арафасида қабул қилиб олади ва жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Кейинчалик ушбу жамоанинг ўзагида олимпия терма жамоаси шакллнади. Шунинг учун турнирга ташриф буюрган ҳамюртларимизда ўзаро тушунмовчиликда муаммо бўлмасди. Уларнинг сафига 1997 йилда туғилган авлод ҳам қўшилиб яхлит жамоа тузилганди. 

Аммо, бир статистика бизга қарши турарди. Яъни бундан олдинги икки мусобақада гуруҳдан чиқа олмаган эдик. Бу эса футболчиларимизга қўшимча босим юклаши табиий эди. Чемпионат стартини доимгидек омадсиз бошлаган футболчиларимиз Қатарга кичик ҳисобда имкониятни бой беради. Яна умидлар сўнган, ишончлар пасайган, кайфият тушиб кетганди. Аммо, футболчилар қолган икки учрашувда Хитой ва Умонни енгиб ирода кўрсатган ҳолда кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишади. 

Ўйиндан ўйинга кучайиб бораётган олимпиячиларимизни чорак финалда Япония кутарди. Очиғи, қандай мусобақа бўлмасин “самурайлар”дан ҳадикиб турардик. Улар турнирга анча кичик ёшдаги футболчилар билан келган бўлсада, кучсиз дейиш ноўрин эди. Боз устига икки терма жамоа Таиландаги ўртоқлик турнирида финалда тўқнаш келган, бир бирини яхши биларди. Рақибга имконият қолдирмаган жамоамиз аъзолари биринчи бўлимдаёқ барчасини тўртта гол уриб ҳал қилишади. Ярим финалда эса олдимиздан Жанубий Корея чиқади. Биламизки, кореяликлар асосан жисмоний томонлама кучли ҳисобланади. Лекин, шу куни бизникилар улардан бир бош устун келади ва экстра таймларда учта тўп киритиб финал йўлланмасига эга чиқади. 

Ва ниҳоят орзулар ушаладиган кун келганди. Бироқ, Хитойда финалдан олдин жуда қалин қор ёққанди. Ҳаттоки, ташкилотчилар ўйинни бошқа кунга кўчиришмоқчи бўлишган. Лекин, терма жамоамиз бунга кўнмаган. Ўйин бошланишидан олдин майдонни қалин қор қоплаганди. Бу айниқса тўп билан ерда кўпроқ муомала қиладиган жамоаг мураккаб эди. Стадион ходимлари қорни қанчали курашмасин фойдаси бўлмайди. Шунинг учун кўпроқ стандарт вазиятлардан самара чиқаришга эътибор қаратилади. Амалда учрашувнинг саккизинчи дақиқасида Достон Ҳамдамовнинг бурчакдан узатиб берган тўпидан сўнг Рустам Ашурматов боши билан Тиен Дунг дарвозасини ишғол қилади. Майдон эркин ҳаракатланишга тўсқинлик қилсада бизникилар тўп узатишларда беҳато ўйнашга ҳаракат қиладилар. Бўлим сўнгида Веьтнам олимпиячиси Нгуен Хаи жарима зарбасини қойилмақом ижро қилади ва ҳисобни 1:1 кўринишига келтиради. 

Майдон оқ, ҳаммаёқ оқ қор билан тўлган. Натижада иккинчи бўлимда вакилларимиз кўк рангли футболкада майдонга тушиб келишади. Веьтнам биринчи таймдан сўнг ўйинни қолдириш таклифи билан чиқишади. Бироқ, ўйинда устунлик тўлиқ Ўзбекистон томонида эди. Вақт ўтиб бораётган сари пенальтилар сериясини ўйлай бошладик. Учрашувни лотареягача олиб бориш бир томондан хато саналарди. Веьтнам эса финалгача Ироқ ва Қатарни пенальтиларда ютиб келаётганди. Футболчиларимиз масалани ўйиннинг ўзида ҳал қилиш пайида эканлигини сезиш қийин эмасди. Мураббий Равшан Ҳайдаров оҳирги чора сифатида майдонга Бобур Абдухолиқовни туширди. Икки ҳужумчи билан ўйнаш фойда бермагач 118-дақиқада Андрей Сидоровни Сидиқов билан алмаштирди. Эндиликда ярим ҳимоячилар тўпни юқоридан фақат олдиндаги уч ҳужумчига узата бошлашди. Рақиб ҳимоячилари эса тўпни қайтариш билан овора бўлишди. Уммонлик ҳакам Ал Кафнинг ҳуштаги янграшига оз фурсат қолганда чап бурчакдан Достон Ҳамдамов тўпни тўғри жарима майдончасига узатади. Тўпга биринчи бўлиб оёғини қўйган ҳужумчи гол киритиб якунда қаҳрамонга айланади. Ўзбекистон - Осиё чемпиони!

Равшан Ҳайдаров Рустам Акрамов, Дилшод Нуралиевдан сўнг чемпионликни қўлга киритган учинчи мураббий саналарди. Гарчи, ушбу мусобақа олимпияда йўлланмасини бермасада, мухлисларнинг ўзбек футболига ишончини бироз бўлсада қайтаради.


U-23 Осиё чемпионати. Финал
27.01.2018. Чангзоу, Хитой.
Вьетнам U-23 – Ўзбекистон U-23 1:2
Голлар:
Нгуен Куанг Хаи 41 – Рустамжон Ашурматов 8, Андрей Сидоров 119.
Ўзбекистон U-23: 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акром Комилов, 5. Аббос Отахонов (22.Бобур Абдухолиқов, 113), 20. Достон Турсунов, 6. Азиз Ғаниев, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Жавоҳир Сидиқов (11. Андрей Сидоров, 118), 8. Жасур Яхшибоев (16. Дониёр Нарзуллаев, 46), 17. Достон Ҳамдамов, 9. Забиҳилло Ўринбоев.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади



Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика