RU

Последние новости

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  5 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Бир ўйин тарихи. 9 та гол урилган ва ФИФАни шубҳалантирган "Сўғдиёна" — "Металлург" учрашувини ёдга оламиз Новости

Бир ўйин тарихи. 9 та гол урилган ва ФИФАни шубҳалантирган "Сўғдиёна" — "Металлург" учрашувини ёдга оламиз

Жиззахда ўтказилган беллашув 9 йил аввал содир бўлганди.

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Металлург" учрашуви бўлиб ўтади. Янги мавсумнинг бошланиши иккала жамоа учун ҳам омадсиз келди. Натижада илк турларданоқ клубларнинг бош мураббийларига чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бекободликлар испаниялик Луисма Эрнандес ўрнига черногориялик Веско Стешевични бош мураббий этиб тайинлаган бўлса, Жиззах клуби Стешевичнинг ватандоши Иван Бошковични жалб этди. Демак, бўлажак тўқнашувда нафақат янги, балки черногориялик мураббийлар тўқнашувининг гувоҳига айланамиз. Мазкур баҳс қизғин руҳда ўтиши ҳеч гап эмас, чунки икка жамоага ҳам янги нафас кирган, мураббийлар ўз имзоларини дастлабки ўйиндаёқ намоён этишга ҳаракат қилишади. 

Булғуси учрашув аввалида мазкур жамоалар ўртасидаги ёдда қоларли бўлган баҳслардан бирига эътибор қаратмоқчимиз. 2014 йилги Ўзбекистон Олий лигасининг 21-турида икки жамоа рўбарў келди.

Ҳисоб 2-дақиқадаёқ Жасур Ҳакимов томонидан очилди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Шуҳрат Йўлдошев ҳисобни тенглаштирди. 18-дақиқада Ҳакимов дублни расмийлаштирди. 34-дақиқада Собир Ҳамидов ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди. Иккинчи бўлимда яна олдинга борган мезбонлар ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади. Шундан сўнг бекободликлар ўзида шижоат топиб, кетма-кет учта тўп киритишга ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ 90-дақиқада Аюбхон Нўъмоновнинг голи жиззахликларга уч очко тақдим этди.

Кейинчалик мазкур ўйин атрофида гап-сўзлар тарқалди. Сабаби "Сўғдиёна" бундан икки тур аввал ўз майдонида "Навбаҳор"ни айнан 5:4 ҳисобида мағлуб этганди. Айтишларича, бу учрашувлар ФИФАнинг эътиборини тортган ва беллашув ёзилган дискни сўраган.


"Сўғдиёна" 5:4 "Металлург"

Голлар: Жасурбек Хакимов (2, 18), Собир Ҳамидов (34, пенальтидан 56), Аюбхон Нўъмонов (90) — Шуҳрат Йўлдошев (5), Мурод Тошматов (59), Суннат Эрматов (77), Сардор Расулов (86)

"Сўғдиёна": Александр Меленчук, Асилжон Бегимқулов, Илҳом Комилов (Александр Каблаш, 18), Вусал Магеррамов (Нодир Иброҳимов, 60), Суҳроб Бердиев, Сардор Эминов, Собир Ҳамидов, Орифжон Мамажонов, Аюбхон Нўъмонов, Рустам Аъзамов, Жасур Ҳакимов (Сардор Қаҳҳоров, 65)

Захира: Нодир Ашурматов, Акмал Абдураҳмонов, Ботир Каримжонов, Расул Ҳайитов

Мураббий: Даврон Файзиев

"Металлург": Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Мурод Тошматов, Саид Абдужабборов (Сардор Расулов, 69), Маъруф Муродов, Шоҳназар Норбеков (Миртура Акбаров, 65), Мирғиёс Сулаймонов, Шуҳрат Йўлдошев (Суннат Эрматов, 60), Алишер Зиёвуддинов

Захира: Раҳим Раҳмонбердиев, Нозим Эсонов, Суннатилло Мамадалиев, Азиз Ибрагимов

Мураббий: Рустам Мирсодиқов

Огоҳлантириш: Суҳроб Султонов (55)

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" — "Металлург" ўртасидаги бугунги баҳс Зоминда 15:30 да старт олади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика