RU

Последние новости

20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  0 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  3 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  12 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  11 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10

Бир нечта футболчилари жароҳат олгани айтилган Австралия машғулотларга зўр беряпти Новости

Бир нечта футболчилари жароҳат олгани айтилган Австралия машғулотларга зўр беряпти

Бугун ЎФА матбуот хизмати Австралия билан ўйин бўлмаслиги ҳамда ўрнига Таиланд варианти танлангани ҳақида хабар берди.

ЎФАнинг дастлабки хабарига кўра, миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига учишдан олдин 29 май куни Дубайда Австралия термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши лозим эди. Лекин нимадир бўлди-ю, бу ўйин бекор қилинди. ЎФА матбуот хизмати бунинг сабабини Австралия терма жамоаси футболчилари жароҳат олгани билан изоҳлаган. 

Маълумот учун, Австралия терма жамоаси 25 майдан машғулотларни бошлади ва шу куни терма жамоа бош мураббийи Грехэм Арнольд 31 футболчидан иборат таркибни эълон қилди. Машғулотларга киришганига энди икки кун бўлган "соккерузлар"нинг бирданига бир нечта футболчиси жароҳат олганини ўқиш негадир ишончли чиқмаяпти. Чунки уларнинг матбуоти бутунлай тескари гапларни айтяпти. 

Австралия терма жамоасининг расмий сайтида ҳам, Твиттердаги аккаунтида ҳам машғулотлар зўр кетаётгани ҳақида ёзишмоқда, турли қизиқ видеолар ва фотоларни беришяпти. Бундан ташқари, Австралия терма жамоаси сайтида Ўзбекистон билан ўйин бўлиши ёки бекор қилингани ҳақида шу пайтгача бир оғиз ҳам гап ёзилмади. Балки уларнинг бундан умуман хабари бўлмагандир. Қуйидаги суратларга қаранг, бир нечта футболчиси жароҳат олган жамоага ўхшайдими?

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика