RU

Последние новости

08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  1 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  0 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  19 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  11 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  166 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6

Бир жамоа сафида неча нафар футболчи майдонга тушиши керак? Аёллар футболи ва ЎзПФЛ мадҳияси ҳақида икки оғиз сўз (Бекзод Толибов блоги) Новости

Бир жамоа сафида неча нафар футболчи майдонга тушиши керак? Аёллар футболи ва ЎзПФЛ мадҳияси ҳақида икки оғиз сўз (Бекзод Толибов блоги)

Нукусда бир қардош оғамиз бор, Айбек Акназаров. Жуда камтар ва самимий инсон.

Бир вақтлар ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз интервьюсида Термизнинг "Сурхон" клуби ҳақида фикр юритар экан, "Шу жамоада Элёр деган йигит бор, матбуот котибиям шу, администратор ҳам шу, хуллас ҳамма нарсага шу бола жавобгар" дея таъкидлаганди. Албатта ЎзПФЛ раҳбари "Сурхон" матбуот котиби Элёр Узақовни назарда тутган. Сўзимиз бошида тилга олганимиз қардош Айбек Акназаров ҳам айни Элёр каби фаоллардан. Нукусга боринг, футболга оид исталган мусобақада бу йигитни аниқ учратасиз.

Айбек ўтган йили бир аудио ташлаб берганди. Эшитиб кўрдим, ўзининг айтишича Қорақалпоғистонда ташкил этилаётган 2-лига мусобоқаларининг расмий мадҳияси. Кимга қанақа, ҳар кимнинг ўз қараши ва шахсий фикри бор. Лекин мен ҳоҳ ўзбек бўлсин, ҳоҳ бошқа миллат вакили, миллийлик акс этган мусиқаларни шайдосиман. Масалан Бойсун-Қўнғирот наволари ҳақида биласиза? Аждодларимизни, ўтмишимизни ёдга соладиган бу қўшиқлар сизу-бизни қалбимизни туб-тубидан ўрин олгани шубҳасиз. Сезаяпсизми, футбол мавзусидан анчайин четлаб кетдик. Лекин сўзимизнинг давомийлигида айтиладиган фикрларда юқоридагилари билан мантиқий боғлиқлик бор. Мен таниган ва сизга айтиб ўтган Айбек Акназаров исмли қардошимиз яшайдиган томонларда "Шапалақлар болсын!" ибораси кўп ишлатилади. Бу иборани бирон холатга ёки воқеъликка қойил қолганингизда ишлатишингиз ўринли бўлади.

Кеча сайтимизда журналист Фахриддин Рўзиевнинг аёллар футболи ҳақидаги мақоласи эълон қилинди. Муаллиф бир футболчи қизнинг шахсий кечинмалари орқали жамоатчиликка миллий чемпионатларимизда аёллар футболига бўлаётган эътиборни юзимизга ойна тутгандек кўрсатиб берди. Мақола остида билдирилган аксарият фикрларда эса футбол ўйнаш қизларнинг иши эмаслиги ҳақида сўз борган, начора?

Футбол - миллионлар ўйини. Бу спорт тури аллақачон дунёда биринчи рақамли номни биз дунёга келмаган вақтдаёқ олиб улгурган. "Спорт - соғлик гарови", футбол билан шуғулланган киши жисмонан тетик ва бақувват бўлади. Спортчиларнинг турли касалликларга қарши кураша оладиган иммунитети мавжуд бўлиши тиббиёт томонидан тасдиқланган. Саволни бир оз ғайритабиий услубда қўяман, футбол учрашувлари вақтида бир жамоа сафида неча нафар футболчи майдонда ҳаракат қилиши керак? Бизда ҳозирги вақтда қизлар ўртасида U-16 чемпионати чемпионати ташкил этилган. Ушбу мусобақанинг айрим ўйинларига бориб кўрдик, баъзи жамоалар сафида бутун ўйин давомида 8-9 нафар футболчи ҳаракат қилди. Захирада эса ҳеч ким йўқ! Хатто асосий таркиб учун 11 нафар футболчи қиз топилмаган. Нега? Тахмин қиламиз, балки ҳамма ота-она ҳам қизини футболчи сифатида кўришни ҳоҳлашмайди. Ёки бу жамоаларга бўлаётган эътиборсизлик сабаб қизлар футболни касб сифатида танлашни истамайдилар. Бу ерда на ташкилотчини (ЎзПФЛ), на футбол клубларини айбламоқчи эмасмиз. Чунки ҳеч кимни мажбуран олиб келиб футбол ўйната олмайсиз, инсон ҳуқуқлари нуқтаъи назаридан ҳаққингиз йўқ. Жамоангиз таркибида 9 нафар футболчи қиз борми? Регламентда бунга рухсат берилган ва 11 нафар футболчиси бор жамоага қарши ўйнашингиз керак, вассалом.

Сўнги йилларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси, ЎзПФЛ ва худудий футбол ассоциациялари томонидан ёш футболчи қизлар ўртасида турли мусобақалар фаолияти йўлга қўйилди. Буни самарали ислоҳот сифатида айтсак, келгусида албатта биз юқорида тилга олган муаммолар барҳам топади. Яъни 9 нафар футболчи захира вакилларисиз бутун бир ўйинни ўтказмайди. Ўйнаганларга эса қойил қолмасдан илож йўқ, яъни шапалақлар болсын!

Сўзимиз якунида мавзудан чекинган холда мақоланинг энг аввалги қисмида тилга олганимиз - Айбек Акназаров томонидан сайтимизга берган видеони тақдим этамиз. Қорақалпоғистон кубоги мусобақасининг миллийлик уфуриб турган расмий мадҳияси. Таклифимиз, ҳар бир худудий футбол ассоциацияси ҳам ўзи ташкил этаётган мусобақанинг расмий мадҳиясини ишлаб чиқиши керак, балки бордир, биз эшитмадик. Қачонгача ҳамма жойда ЎзПФЛ мадҳиясидан фойдаланаверамиз?

ҚФАга эса ташаббус учун шапалақлар болсын!


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика