RU

Последние новости

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  0 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  14 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

Айбек Нурбоев: "Бугунги ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди, акс ҳолда турнир жадвалида орқада қолиб кетардик" Новости

Айбек Нурбоев: "Бугунги ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди, акс ҳолда турнир жадвалида орқада қолиб кетардик"

"Жайхун" бош мураббийи Айбек Нурбоев Про лига 7-тур доирасидаги "Олимпик"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик, сабаби меҳмондаги ўйинларда очко ололмай келаётгандик. Ўйинимиз даставвал 26 майда бўлиб ўтиши керак эди, аммо 1 июнга кўчирилди ва бу бизга янада яхшироқ тайёргарлик кўришга имконият яратди. Ўйинга келадиган бўлсак, бошқача тактик схемада ўйинга чиққанимиз сабаб, биринчи таймдаги режаларимиз амалга ошмади. Бу схема илк бор "Олимпик"га қарши қўлланди, аммо муваффақиятсиз кечмади, шундай бўлса ҳам вазиятлар бўлмади деб айта олмайман, бош билан берилган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди. Сўнгра иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилдик ва эски схемага қайтдик. Шундан сўнг ўйинчиларимиз ўзларини яхши ҳис қилишди ва тайм бошида голлар урдик. Йигитларга раҳмат айтаман, бу ғалаба муҳим эди. Шу ғалаба орқали турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб олдик. Уйда бўлиб ўтадиган "Локомотив" ва "ФарДУ" жамоаларига қарши ўйинларга ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз. "Локомотив" ва Мирко Еличични яхши биламиз, улар ажойиб футбол намойиш этишмоқда. Уларга кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.



— Ушбу ўйинда "Жайхун" ўйинчиларга катта иштиёқ билан майдонга тушганлари билинди. Ҳатто Нукусдаги ўйинда ҳам бунчалик иштиёқни кўрмагандик. Бунинг сабаби нимада?

— Юқорида айтганимдек, меҳмонда ғалаба қозонишимиз керак эди. Бунга қадар ҳам сафарда яхши ўйинлар кўрсатганмиз, буни бошқа мураббийлар ҳам эътироф этмоқда, аммо натижа масаласида омадимиз келмаётганди. Йигитларга жадвалдаги ҳолатимиз яхши эмаслигини тушунтирдим ва ютмасак орқада қолиб кетишимизни айтдим. Йигитларга мотивация беряпман, бу ушбу жамоанинг Про лигадаги илк иштироки. Мақсадимиз аввало Ўзбекистон терма жамоасига ўйинчиларни етказиб беришдир, кейинчалик эса "Арал", Суперлига клублар ва ёшлар терма жамоаларига. Улар учун Тошкентдаги ҳар бир баҳс ўзига хос мотивация бўлмоқда. Уларга ушбу ўйинларда мутахассислар кузатиб боришлари орқали Суперлига клубларининг эътиборларини тортишлари мумкинлиги ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига жалб қилинишлари мумкинлигини айтаман.

— Бугунги ўйин учун қайдномада Нурбек Сарсенбаев ўрин олмади. Ўйиндан олдин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси рўйхати эълон қилинди, аммо уни ўша рўйхатдан ҳам топа олмадик. Бунинг сабаби нимада?

— Унинг қўшилганига кўп бўлмади. Шундан сўнг у жароҳат олди ва сафимизга қайтганига уч кунгина бўлди. Ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда ва формасини тиклаб олиши керак. Ҳозирда пауза кераклиги ҳақида терма жамоани ҳам хабардор қилдик. У ҳозирда Нукусда икки маҳал машғулотлар олиб бормоқда ва ўзини устида ишламоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика