RU

Последние новости

17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  0 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  13 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  4 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4 15:07Суперлига. 12-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Шўртан"да йўқотишлар бор  0 14:44Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  7 14:29Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  41 14:09Фати қоладими? "Барселона" "Монако"нинг таклифини рад этди  7 13:42Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди  3 13:18"Ливерпуль" Дарвин Нуньесга нарх белгилади  1 12:51Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда   2 12:35Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)  23 12:10ЖЧга бир неча кун қолди! Мусобақа ҳақида энг муҳими: иштирокчилар, тақвим ва пуллар  8 11:35​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум  23

Биласизми? Валерий Любушин "Пахтакор" сафида Бразилия ва Уругвай клубларига гол урган Новости

Биласизми? Валерий Любушин "Пахтакор" сафида Бразилия ва Уругвай клубларига гол урган

Владивостокда вояга етган Любушин ҳарбий хизматни ўташ учун Фарғонага келади ва кейинчалик Тошкентнинг "Сокол" жамоасида фаолиятини давом эттиради.

1963 йил "Пахтакор" сафига кўчиб ўтган футболчи чемпионат баҳсларида 58 ўйинда 13 голга муаллифлик қилади. Унинг фаолиятида 1964 йилги мавсум ўчмас из қолдирган. СССР чемпионати биринчи лигасида 33 учрашувда 8 тўп киритган Любушин Тошкентда Жанубий Американинг икки номдор жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувларида "Пахтакор"га муваффақият олиб келган голларни ургани билан ёдда қолади. 19 апрель куни Бразилиянинг "Пирасикаба" жамоасига қарши баҳсда Любушин ягона гол муаллифига айланди. У Игорь Малиновскийнинг узатмасидан кейин тўпни дарвозага киритган.

8 июнь куни эса Уругвайнинг энг машҳур жамоаларидан бири саналган "Насионал" Собиқ Иттифоқ бўйлаб турнесини Тошкентда давом эттирган. "Пахтакор" билан ўйинга қадар "Спартак", Киевнинг "Динамо" ва "Қайрат" билан баҳсларда уругвайликлар мағлубиятга учрашмаганди. Европада ҳам улар ўз турнесида енгилишмаганди. Тошкентда ҳисобни рақибдан Санфилиппи очган бўлишига қарамай, Владимир Тожиров биринчи бўлимнинг ўзида мувозанатни тиклайди. Иккинчи бўлимда эса Малиновскийнинг тўп оширишидан сўнг Любушин яна гол муаллифи бўлади. Шу тариқа Малиновский ва Любушин ижросидаги ҳужумлар Жанубий Американинг икки клубини мағлуб этишда ёрдам берди. Валерий Любушин учун эса 1964 йилги мавсум фаолиятидаги энг яхши мавсум сифатида эсда қоладиган бўлди.



"Пахтакор" - "Пирасикаба" (Бразилия) - 1:0
1964 йил 19 апрель. "Пахтакор" стадиони. 60000 томошабин.
"Пахтакор"
: Юрий Пшеничников, Виктор Медведев, Валерий Мухин, Виктор Науменко, Шокир Исмоилов, Мақсуд Шарипов, Валерий Любушин, Станислав Стадник, Геннадий Красницкий, Владимир Тожиров, Игорь Малиновский.
Гол: Любушин, 18 - 1:0.

"Пахтакор" - "Насионал" (Уругвай) - 2:1 (1:1)
1964 йил 8 июнь. "Пахтакор" стадиони. 60000 томошабин.
"Пахтакор":
Юрий Пшеничников, Акмал Азизхўжаев, Валерий Мухин, Виктор Науменко (Риваль Закиров), Максуд Шарипов, Валерий Любушин, Виталий Суюнов, Сергей Мелкумов, Геннадий Красницкий, Владимир Таджиров, Игорь Малиновский.
Голлар: Санфилиппи, 15 - 0:1. Тожиров, 29 - 1:1. Любушин, 60 - 2:1.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика