RU

Последние новости

22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  4 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  92 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3

Биласизми? Шомуродов Италия А сериясида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади Новости

Биласизми? Шомуродов Италия А сериясида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов яқин вақт ичида Италиянинг "Женоа" клуби билан шартнома тузади.

Шундай қилиб, Шомуродов Италия А Сериясида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Бунга қадар Илёс Зейтуллаев Аппенин ярим оролида ўйнаганини кўпчилик яхши билади. Зейтуллаев "Ювентус" сафида фақат Италия кубоги доирасида иккита ўйинда майдонга тушган ва Италия чемпионатида умуман ўйнамаган.

Бироқ "Ювентус" ҳамюртимизни "Реджина"га ижарага берган ва Зейтуллаев 2005 йил 19 март куни Италия А сериясида айнан "Ювентус"га қарши баҳсда ўз дебютини нишонлаган. Ўша вақтда "Ювентус" сафида Буффон, Каннаваро, Тюрам, Замбротта, Каморанези, Дель Пьеро, Ибрагимович каби юлдузлар тўп тепарди. "Реджина"ни Вальтер Маццарри бошқарарди. Зейтуллаев 75-дақиқада Марко Боррьелло ўрнига майдонга тушганди. Умуман олганда Зейтуллаев Италия А сериясида жами 4та ўйинда майдонга тушган ва гол ура олмаган.

Илёс Зейтуллаев 2006-2007 йилги мавсумда "Женоа" сафида Италия Б Сериясида ўйнаган.

Яъни Шомуродов "Женоа" сафида Италия А сериясида майдонга тушадиган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлади. Бундан ташқари Шомуродов Италия А сериясида гол урса, Европа ТОП-5 чемпионатида тўп киритган дастлабки ўзбекистонлик футболчига айланади.


ЮВЕНТУС - РЕДЖИНА - 1:0 (0:0).
19 март 2005 йил. Турин. "Делли Альпи" стадиони. 21198 томошабин.
Гол:
Дель Пьеро, 65 (1:0).
Ювентус: Буффон, Каннаваро, Тюрам, Дзебина, Дзамбротта, Блази (Таккинарди, 46), Эмерсон, Каморанези, Дель Пьеро, Салаета (Пессотто, 78), Ибрагимович.
Бош мураббий: Фабио Капелло.

Реджина: Паварини, Каннарса (Будянский, 86), Де Роза, Франческини, Дзамбони, Колуччи, Место, Тедеско, Моцарт, Накамура (Эстевес, 81), Боррьелло (Илёс Зейтулаев, 75).
Бош мураббий: Вальтер Маццарри.


Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика