RU

Последние новости

00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:30Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз" (онлайн ҳисоб)  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5

Беш карра Европа чемпиони Испания U-21 терма жамоаси Тошкентга келади. Бу қандай амалга ошди? Новости

Беш карра Европа чемпиони Испания U-21 терма жамоаси Тошкентга келади. Бу қандай амалга ошди?

Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоаси октябрь ойида Испания U-21 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиқди.

Мазкур учрашув 13 октябрь санасида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

13 октябрь

Ўзбекистон – Испания  


Яқиндагина, 8 июль куни якунига етган U-21 Европа чемпионатида Испания терма жамоаси финалга қадар етиб борди ва Англияга имкониятни бой берди. Ушбу мусобақада 2000 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат терма жамоалар иштирок этишди. Навбатдаги U-21 Европа чемпионати икки йилдан сўнг, Словакияда бўлиб ўтади. Янги ташкил этилган (2002 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат) Испания U-21 сентябрь ойида мана шу мусобақага саралаш баҳсларини бошлайди. Испания гуруҳда Бельгия, Шотландия, Венгрия, Мальта ва Қозоғистон билан куч синашади. Тақвим бўйича 17 октябрь куни Испания ёшлари Қозоғистон меҳмони бўлади.

"Испанияни Тошкентга олиб келиш қийин бўлмадими? Йўқ, қийин бўлмади. Биз ишимиз давомида Европа, Америка, Африка қитъасида ўйнайдиган турли ёшдаги терма жамоалар, аёллар, футзал жамоаларининг тақвимини доимий ўрганиб борамиз. Испаниянинг тақвимини ўрганиб чиқдик ва октябрь ойида Қозоғистонга Европа чемпионати саралаши доирасидаги расмий ўйинга келишини билдик. Тўғридан тўғри, агентларсиз Испания футбол федерациясига хат билан чиқдик ва уларни Қозоғистонга боришдан олдин Тошкентга таклиф қилдик. Улар стандарт шароитлар асосида рози бўлишди, яъни учиб келиш улардан, биз томондан яшаш харажатлари. Тўғри четдан барчаси осондек кўриниши мумкин, бироқ бундай вазиятда рақибларнинг режаларини олдиндан кўра билиш ҳам керак", - деди ЎФА халқаро бўлим раҳбари Шерзод Игамбердиев.

Маълумот учун, Испания U-21 тоифасида беш марта (1986, 1998, 2011, 2013 ва 2019 йиллар) Европа чемпиони бўлган. Бу борада испанлар Италия билан бирга рекордчи ҳисобланади.

2019 йил Бразилияда U-17 Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. Унда 2002 ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат Испания терма жамоаси ҳам иштирок этган ҳамда чорак финалга қадар етиб борганди. Ўшанда таркибда Педри ("Барселона"), Илайш Мориба ("РБ Лейпциг"), Йереми Пино ("Вильярреал"), Рафа Марин ("Реал Мадрид Б"), Пабло Морено ("Маритму") каби футболчилар бўлганди. Лекин октябрь ойида шу футболчилар келади дегани эмас, ҳозирги бош мураббий қайси футболчиларни Қозоғистон билан баҳсга чақирса ўшалар Тошкентга келади.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика