Бенжамин Тан Ғузордан ижобий таассуротлар билан қайтди
06 авг 2013 08:20
Новости


Бенжамин Тан Ғузордан ижобий таассуротлар билан қайтди
Осиё футбол Конфедерацияси томонидан юртимизда текшириш ишларини олиб бораётган комиссия аъзолари 4 август санасининг биринчи ярмида Ғузор шаҳрига ташриф буюришди.
Одатга кўра, ОФК мутасаддилари дастлаб, клуб раҳбарияти, ҳомийлар ва стадион вакиллари билан кичик йиғилиш ўтказишди. Ташрифнинг бош мақсади, текшириш давомида асосий эътибор нималарга қаратилиши ҳақида қисқача маълумот беришди. Осиё футбол Конфедерацияси клублар ўртасида мусобақаларни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи Бенжамин Тан катта ҳажмда ва энг замонавий талаблар асосида “Ғузор” Марказий стадионида олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Стадионда мухлислар, жамоалар, ҳакамлар, назоратчилар, учрашув комиссари, мартабали меҳмонлар ва радио, телевидение, шунингдек Оммавий Ахборот Воситалари ходимлари учун яратилаётган қулайликлар, шарт-шароитлар билан тўлиқ танишиб чиқди. Ва ўз ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Бенжамин Тан амалга оширилаётган ишлардан мамнунлигини яширмади. “Ғузордаги бу ажойиб спорт иншооти, мамлакатингиздаги энг чиройли, замонавий ва барча қулайликларга эга стадионлардан бири эканлиги шубҳасиз. 2011 йили “Шўртан” жамоаси ОФК Кубоги турнирида муносиб иштирок этган эди. Биз Ғузорга яна яқин вақт ичида халқаро мусобақа ташриф буюришини тилаймиз”, - деди Бенжамин Тан. Шу билан бирга ОФК вакили стадион чимига ҳам жуда ижобий баҳо берганлигини яширмади. У назорат давомида майдон ҳолати, допинг назорати, дарвоза тўри ва унинг ортидаги ҳимоя тўрлари рангини ўзгартириш, VIP, CIP, матбуот ходимлари учун ажартиладиган секторлардаги баъзи ҳолатлар бўйича ўз таклифларини билдирди.
ОФК молия бўлими ходими Он Чон Хён эса клубнинг молиявий масалалари бўйича ҳужжатлар билан танишиб чиқди. У қадар жиддий бўлмаган баъзи бир камчиликларни бартараф этиш борасида клуб молия бўлими бошлиғи ва ходимларига маслаҳатлар берди.
ОФК молия бўлими ходими Он Чон Хён эса клубнинг молиявий масалалари бўйича ҳужжатлар билан танишиб чиқди. У қадар жиддий бўлмаган баъзи бир камчиликларни бартараф этиш борасида клуб молия бўлими бошлиғи ва ходимларига маслаҳатлар берди.

Комментарии